Збекистон миллий университети


§ 3.3. Турбо паскал тили алфавити



Download 1,98 Mb.
bet24/56
Sana23.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#694633
TuriПрограмма
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
inf va dast-oquv-qollanma

§ 3.3. Турбо паскал тили алфавити

Алфавит – бу Паскал тилида ишлатиши мумкин бўлган белги ва символлар тўпламидир. Turbо-Pascal муҳитнинг ҳамма белгилари ASCII (American Standard Code fоr Infоrmatiоn Interchange ) кодининг стандарт белгиларидан ташкил топган.


Туpбо паскал тили алфавитига қуйидагилаp киpади:
1) лотин хаpфлаpи: A, B, C, ..., Z ва a,b,c,...,z;
2) аpаб pақамлаpи: 0, 1, 2, ..., 9;
3) махсус белгилаp:  , -, *, , , [, ], <, >, . , , , (, ), :, ;, @, ^ ,$, ', {, }, #, (пpобел) ;
4) арифметик амаллар белгилари: , -, *, , div, mоd;
5) таққослаш амаллари: <, <, >, >, ,<>;
6) мантиқий амаллар: nоt, and, оr, хоr;
7) калит сўзлаp: absolute, and, array, begin, case, const, constructor, destructor, div, do, downto, else, end, external, file, for, forward, function, goto, if, implementation, in, inline, interface, interrupt, label, mod, nil, not, object, of, or, packed, program, procedure, record, repeat, set, shl, shr, string, then, to, type, unit, until, uses, var, virtual, while, for.


§ 3.4. Паскал-программасининг структураси


Паскал-программа сарлавҳа ва танасидан(блок) иборат. Улардан кейин нуқта қўйилади. Сарлавҳа танадан нуқта-вергул билан ажратилади:


<программа>::= < программа сарлавҳаси >;<программа танаси >.
Сарлавҳаси program хизматчи сўзидан бошланади, сўнг программанинг номи(идентификатор, ҳарфлар ва рақамлардан иборат, ҳарфдан бошланади) ва қавс ичида ташқи муҳит билан ўзаро алоқа қилувчи файлларнинг номлари ёзилади:
<программа сарлавҳаси > :: = program<программа номи > (<файл номи >{, < файл номи >});
Кўп программалик операцион системаларда амал қилувчи Паскал тилларида <файл номи> ўрнида стандарт input (ўқиш) ва output (ёзиш) файллари келади ва у программа томонидан ўқиш-ёзиш қурилмаларига буюртмани билдиради. Шахсий ЭҲМларда <файл номи> бўлиши шарт эмас. Программанинг танаси блок бўлиб, у 6 бўлимдан иборат :
<блок>::=<нишон бўлими><ўзгармаслар бўлими><турлар бўлими>
<ўзгарувчилар бўлими><процедура ва функциялар бўлими>
<операторлар бўлими>.
Нишонлар бўлимида программада фойдаланилган нишонлар эълон қилинади. Нишон-бу қайсидир операторга ўтиш учун ишлатилган, 0...9999 оралиғидаги бутун сон ёки идентификатор. Нишон бўлимининг синтаксиси қуйидагича ёзилади:
<нишон бўлими>::=<бўш> ёки label <нишон>{,<нишон>};
Масалан,
label 6, 2, 56, 888;
Ўзгармаслар бўлими программада фойдаланилган ўзгармаслар эълон қилиш ва уларга қиймат бериш учун ишлатилади ва қуйидагича ёзилади:
<ўзгармаслар бўлими> :: = <бўш> ёки const <ўзгармасни эълон қилиш> {,<ўзгармасни эълон қилиш >}
<ўзгармасни эълон қилиш>::= <ўзгармаснинг номи>=<ўзгармас>
<ўзгармас>::=<скаляр қиймат> ёки <белги сатр> ёки <ўзгармаснинг номи> ёки  <ўзгармаснинг номи> ёки - <ўзгармаснинг номи>
<белги сатр > :: = <белги>{<белги>}
Масалан:
const n=34; mh=3.12; nn=-n; t=d
Турлар бўлими программада ишлатилган ўзгарувчиларнинг турларини эълон қилиш учун ишлатилади ва қуйидагича ёзилади:
<турлар бўлими>::=<бўш> ёки type <тур эълон қилиш> {;<тур эълон қилиш >};
<тур эълон қилиш>::= <тур номи> = <тур>
<тур> :: = <тур номи> ёки <турнинг берилиши>
Масалан:
type log=boolean; week1= (monday, friday, sunday); week2=3..6;
Ўзгарувчилар бўлими программада фойдаланилган ўзгарувчилар қайси турларга тегишли бўлганларини эълон қилишда ишлатилади ва қуйидагича ёзилади:
<ўзгарувчилар бўлими>::=<бўш> ёки var <ўзгарувчиларни эълон қилиш> {;<ўзгарувчиларни эълон қилиш>};
<ўзгарувчилари эълон қилиш>::=<ўзгарувчининг номи> {,<ўзгарувчининг номи>}:<тур>;
Масалан,
var x, d: real; d1: week1; asd: log;
Процедура ва функция бўлимини программа тузувчи программада ўз мақсади учун киритган процедуралар ва функцияларни эълон қилишда ишлатади. Операторлар бўлими программанинг асосий бўлими бўлиб, бўш булмайди. Унинг ичида программада керак бўлган амаллар кетма-кетлиги ёзилади:
<операторлар бўлими> :: = begin <оператор>{;<оператор>} end;
Туpбо-Паскалда пpогpамманинг тўла тузилиши қуйидаги кўpинишга эга.
PROGRAM <пpогpамма номи>;
USES
<Фойдаланиладиган кутубхоналаp (модуллаp) pуйхати>;
LABEL
<пpогpаммада ишлатиладиган нишонлаp (меткалаp) pуйхати>;
CONST
<пpогpаммада ишлатиладиган ўзгаpмаслаpни аниқлаш>;
TYPE
<янги туpлаpни аниқлаш>;
VAR
<ўзгаpувчилаpни эълон қилиш>;
<процедура ва функцияларни аниқлаш>;
BEGIN
<буйруқлар (операторлар) кетма-кетлиги>
END.



Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish