Педагогик диагностика таълим жараёнини қулайлаштириши, жамият талабидан келиб чиққан ҳолда, таълим-тарбия натижаларини тўғри аниқлашни таминлаши, кафолатлаши керак.
Педагогик диагностика: бириндҳидан, индивидуал таълим жараёнини қулайлаштириши, иккинчидан, жамият талабидан келиб чиққан ҳолда, таълим- тарбия натижаларини тўғри аниқлашни таъминлаши, кафолатлаши, учинчидан, ўзига хос таълим йўналиши ва мутахассисликни оқилона танлашга ёрдам бририлии лу иак педагогик диагностика ёрдамида маънавий-маърифий жараён лулл ИИИ ижилнниили ва таълим тарбия натижалари аниқланади.
тъ.лиср.л.иъ.лида н.илииқал таълим тарбия натижаларини сарҳисоб қилиш, балки 111,11111 и г у Иъ.иир.б (линамикасини ҳам назарда тутиш лозим.
Педагогик диагностика қуйидаги тамойилларга асосланади:
биринчиси шахсни ҳар томонлама ўрганиш, ташхис қилиш ёки ўзини- ўзи ташхислаш;
иккинчиси- педагоглар жамоаси томонидан таълимий-тарбиявий лииииивоннинг самарадорлигига эришишни таъминлаш.
Педагогик диагностика ўқув-тарбиявий жараённи тадқиқ қилади. Унинг инцлодлари илмий-педагогик тадқиқот методларидан шу билан фарқ қиладики, у алоҳида ўспиринга ёки ўқувчи-ёшлар гуруҳига долзарб педагогик тадбирларни қўллашни кўзда тутади.
Бугунги кунда педагогик диагностиканинг тамойилларини такомиллаштиришда ёшларнинг шахсиятига зарар келтирмаслик, уларнинг педагогик даҳлсизлигини таъминлаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар отқали уларга ижобий таъсир кўрсатиш инобатга олиниши зарур.
Таълим тизимида педагогик диагностика таълим жараёнида турли элементлар ва ҳодисаларни объектив равишда аниқлаш учун, уларни инлцрпррлациялашга, башоратлашга хизмат қилувчи ўзаро алоқаларни акс эттирувчи тизим сифатида баҳоланади. Таълим тизимида педагогик диагностикани итмалгии оширишда диагностика тузилмаси, уни ташкил этишнинг асосий талабларини белгилаб берувчи қоидалар, таълим самарадорлигини аниқлаш ва уларнинг мақсадларнинг қўйилганлиги, таҳсил жараёнлари иштирокчиларининг и , .ми муносабатларини ташхислаш сингари умумий ва хусусий йўналишларга бўлҳуули.
3-жадвал
Таълим тизимида педагогик диагностика(ПД)нинг умумий ва хусусий
йўналишлари
ПДнинг умумий йўналишлари
|
ПДнинг хусусий ё ‘налишлари
|
Таълим самарадорлигини аниқлаш ва таълимий мақсадларнинг қўйилганлиги
|
ПД функсияларининг ўзгаришини аниқлаш
|
Ўқув жараёнидаги ойдинлаштирилган ва умумий мақсадлар таксономияси диагностикаси
|
Таҳсил жараёнлари иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ташхислаш
|
Таълим сифати ва ўқитувчи компе- тентлигини ташхислаш
|
ПД функсияларининг таълим иштирокчилари қобилиятларини аниқлашга қаратилиши
|
Таълим субъектларининг билим, кў- никма, малака, компетенсияларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш
|
Мониторингнинг кенг тарқалиши
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, педагогик диагностиканинг умумий йўналишлари таълим бочқичларининг барча тизимларига хос бўлса, хусусийлари айрим таълим муассасаларига нисбатан амал қилади (2-жадвал). ПДнинг умумий тамойиллари: аниқ мақсадга йўналтирилганлик; таълимнинг умумий ташкил этилишини ташхислашда поғонавийликдир.
Таълим муассасаларида педагогик диагностика ёрдамида таълим жараёни субъектларининг ўз меҳнат фаолияти самараси ва унумдорлигидан манфаатдорлиги, ундан қониқиши, жамоадаги ижтимоий-психологик муҳит аниқланади.
Педагогик диагностикани ўтказишда таълим-тарбия жараёнида юз бераётган ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш, бунинг учун эса бу ҳақда тегишли ахборотга ега бўлиш талаб этилади. Бундай ахборотни олиш, таълим-тарбия ва педагогик фаолият жараёнларида мавжуд камчиликларни коррексиялаш заруратини вужудга келади. Олинган натижалар асосида таҳлил натижалари башоратланади, келгусидаги истиқболий режани амалга оширишга замин ҳозирланади (2-расм).
Педагогик диагностика натижалари педагогик жамоа, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналарига хабар қилиниши, етказилиши керак. Акс таъсир сифатида бу уларнинг келажакдаги фаолиятига ҳам таъсир қўрсатади. Маълумотнинг ўқувчи-ёшларга таъсирини, қўйилган мақсадга эришилганлик назорат қилинади. Шундай назорат турларидан бири нормалар ҳисобланади
Педагогик диагностика ўтказиш босқичлари
Педагогик диагностика натижалари педагогик жамоа, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига хабар қилиниши, етказилиши керак
Нормалар педагогик диагностикада у ёки бу ўқувчининг ақлий ва маънавий даражасини баҳолаш учун керак бўладиган ахборотларни тўплашни билдиради. Масалан, биз тўплаган ахборотлар интеллектни ўлчовчи қуйидаги маълумотлар бўлиши мумкин: диктантда йўл қўйилган хатолар сони, математикадан тўғри ечилган мисоллар сони, учта машғулот давомида олинган спонтан жавоблар сони, тестдан тўғри бажарилган топшириқлар сони ёки шахснинг тарбияланганлигини билдирувчи ахлоқий категориялар: қийин внзиятда ўзини тута билиши, тўғри маънодаги совуққонлик, ижтимоий фойдали мчнатда кўрсатган кўрсаткичлари, бўш вақтдан оқилона фойдаланиш илнражаси кабииар. Лекин бу ахборотлар тўла инрорматив емас. Бизга айрим ҳолатларда критерия ва нормалар етишмайди. Агар ўқувчи-ёшларимиз ёзма ишда 9 та хатога йўл қўйганлиги маълум бўлса, уни баҳолаш учун ёзма ишнинг қийинлик даражасини билишимиз керак. Бундан ташқари, худди
шу шароитда бошқа таълим олувчилар ёзма ишни қандай ёзганлиларини, ёки ўқув мақсадига эришиш учун қанча хатогача йўл қўйилиши мумкинлигини билишимиз керак. Бошқача айтганда, солиштирма таҳлил керак бўлади.
Ўқувчининг индивидуал ўзлаштиришини биз қуйидагича тенглаштиришимиз мумкин:
Бошқа таълим олувчиларнинг ижтимоий солиштирма натижалари билан = норма Шу ўқувчининг олдинги натижалари билан индивидуал солиштирма =норма
Қўйилган ўқув мақсад= предмет солиштирмалари (коритериялар) билан
Фанда солиштирма ўтчовлар учун фоизли даражали шкала кенг ишлатилади.
Бу шкала ўқувчининг аниқ бир ҳолатга .мувофиқ гуруҳ ичидаги ҳолатини белгилайди.
Масалан, 4 синф ўқувчиси у ёки бу қобилияти бўйича ранжировкада 75- ўринни эгаллади, бундан кўринадики, ўқувчи синфдаги 75 фоиз ўқувчи билан тенг ёки улардан ортиқ натижага эришган, фақат 25 фоиз бола ундан ҳам юксак ёки унга тенг натижага эришган.
Фоизли шкалада ўринни аниқлаш учун солиштирма ўзгарувчанликни билиш зарур. Т-катталик ва интеллект коеффициентини аниқлашда чекиниш шкалалари кенг қўлланилади.
Т-катталик шкаласи «стандарт норма» ҳисобланади. Бу шкала тест ўтказишда кенг қўлланилади. Бу шкала учун ўртача катталик. 50 ва стандарт чекиниш 10 ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |