Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


СУРУНКАЛИ ЧАРЧАШ СИНДРОМИ



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

СУРУНКАЛИ ЧАРЧАШ СИНДРОМИ
Сурункали чарчаш синдроми доимий тарзда кузатиладиган кучли 
чарчоқ ҳолати бўлиб, унинг келиб чиқишини бирон-бир касаллик 
билан изоҳлаб бўлмайди. Чарчоқ бир неча ойлаб давом этади ва 
беморнинг нормал иш фаолиятига таъсир кўрсатади. «Сурункали 
чарчаш синдроми» атамаси 1988 йили АҚШ олимлари томонидан 
таклиф этилган. Авваллари бундай ҳолатга неврознинг бир тури деб 
қаралган. Сурункали чарчаш синдроми ҳар қандай ёшда учрайди. 
Сабаблари қандай? Доимий стресс ҳолатида юра диганлар, тез-тез 
касалланадиганлар, иммуни те ти паст одамлар, бадантарбия билан 
шуғулланмай, фақат ўтроқ турмуш тарзига ўрганиб қолганлар, доимий 
депрессияда юрадиганларда сурункали чарчаш синдроми кўп учрайди. 
Белгилари қандай? Бу синдромнинг асосий белгиси узоқ 
давом этувчи умумий чарчоқдир. Чарчоқ жисмоний ҳаракатлардан 
сўнг кучаяди, дам олгандан кейин ҳам ўтиб кетавермайди, бемор 
холсизланиб ётаверади. Албатта, бу ҳолсизлик беморнинг ақлий 
фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. У бирор-бир материални ўқиб 
ўзлаштира олмайди, иши унумсиз бўлади ва натижада ўз вазифасини 
тўлақонли бажара олмайди. Ушбу ҳолатлар бемор ни ортиқча 
асабийлаштиради, жиззаки қилиб қўяди, диққатини бузади ва унинг 
нормал иш фаолияти издан чиқади. Баъзида бемор асоссиз равишда 
ишёқмас, дангаса, баҳоначи, ялқов ва муғамбир лақабларини олади. 
Шу боис, бу ҳолат оилавий жанжаллар сабабчиси бўлади. Бундай 
беморларда бош оғриғи, бош айланиши, уйқу бузилиши, иштаҳа 
йўқолиши, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, паришонхотирлик, 
юрак санчиши, қорин соҳасида нохуш сезгилар, қовуқ оғриқлари ва 
тананинг (айниқса, бўғимларнинг) турли жойларида ёқимсиз сезгилар 
ва оғриқлар кузатилади. Вирус ли инфекциялардан сўнг ривожланган 
сурункали чарчаш синдромида лимфа тугунлари ҳам катта лашади. 
Турли хил стресслар касаллик кечишини оғирлаштиради. Касаллик 
узоқ давом этаверса, кетма-кет текширувлар ўтказилаверса, беморда 
апатия ва депрессия ҳолати вужудга келиши мумкин. Унинг кечиши 
темперамент типига ҳам боғлиқ бўлиб, меланхоликларда оғирроқ 
кечади ва узоқ давом этади. Сангвиниклар бу касалликдан тезроқ 
тузалишади.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish