Қизлар “ Гулпари “ рақсини ижро этиб берадилар .
Наврўзой: Болалар қаранглар даврамизга Деҳқон бобо ташриф буюряптиларку.
/Мусиқа остида Деҳқонбобо Чигитполвон ва Буғдойойлар билан кириб келади./
Бошловчи: Ассалому алайкум, Деҳқонбобо!
Деҳқонбобо: Ваалайкум ассалом жажжи набираларим. Бугундан бошлаб юртимизда меҳнат палласи. Жўшқин ҳаёт палласи бошланди. Ўзим билан бирга Чигитполвонни ва Буғдойойларни олиб келганман.
Буғдойой: Мен ҳар доим азизман, лиқ-лиқ тўла мағизман.
Олтин каби товланиб, қуёш каби саллоланиб.
Бободеҳқон билан бирга, шошилдик даврангизга.
Чигитполвон: Ўзим кичик чигитман, жуда полвон йигитман.
Ватаним менинг тупроқ, куч олар таним ҳар чоқ.
Деҳқонбобо: Балли азиз буғдойим, жажжи йигитчам балли.
Сиз менинг ифтихорим, шон-шухрат ва мадорим.
Болажонлар мен сизларга бир топишмоқ олиб келганман. Топасизларми?
Do'stlaringiz bilan baham: |