Краткая литературная
энциклопедия, т.6, стлб.73. — М.: Сов. энциклопедия, 1971.
)
Публицистиканинг дастлабки кўринишлари
қадимги даврларга бориб
тақалади. Мутахассисларнинг фикрича, қадимий анъаналаримиз, урф-
одатларимиз, қолаверса авлодлардан аждодларга ўтиб келаётган ёзма
манбалардан учратиш мумкин.Аммо кишилик жамияти ривожланган сари,
ахборотга бўлган талаб ортгани сари публицистиканинг ҳам мазмун –моҳияти
ўзгарди. Айниқса, тарихнинг қайси сиёсий воқелигини ўрганмайлик, ўша ерда
публицистика ривожланган бўлади. Айниқса, публицистика даврий матбуот
пайдо бўлгандан кейин янада кучайди. Шундай ҳолатлар бўладики,
публицистика жамоатчилик фикри тарафдори бўлса ҳам, унга таъсир қилиш
орқали ана шу жамоатчилик фикрининг ўзини ўзгартириб юборади.
Публицистиканинг ижтимоий ҳаётдаги кучини билган Ғарбий Европа кўпчилик
сиёсатчилари публицистика билан шуғилланадилар.
Ҳозирги замонавий газета публицистикасида йигирмага яқин жанрлар
қўллланади. Улар оддийдан мураккаб босқичга ўтувчи ўзига хос занжирни
ҳосил қилади. Улар белгиланган талабларига қараб бир неча жанрлар гуруҳига
ккиради. Шуларнинг биринчиси – янгиликлар журналистикасига кирувчи
жанрлари: ахборот, хабар, ҳисобот ва репортаж. Бун жанрлар орқали
ўқувчиларга янгилик ҳақида хабар бериш мақсад қилинади. Янгиликлар орқали
биз газета муштарийларига нима маълум ёки номаълум эканини билиб оламиз.
Аммо ҳар бир факт, ҳар бир воқеа янгилик сифатида ўқувчини
қизиқтирмаслиги мумкин. Бу кўпроқ берилаётган фактнинг ижтимоий
аҳамиятга боғлиқлиги, долзарблигига боғлиқ. Долзарблик ўқувчиларнинг
шахсий ва жамоатчилик қизиқишларини уйғотади. Бунда факт ўзининг
аҳамиятини узоқ сақлаб қолиши мумкин ёки тезлик билан эътибордан четда
қолиши мумкин.
Газета публицистикасидаги жанрлар шаклининг мураккаблашиб бориши
матндаги тушунча ва таҳлилларга бўлган талабнинг ортиб бориши билан
белгиланади. Бадиий публицистик жанрларнинг катта гуруҳига - лавҳа, очерк,
фелеьетон, сатирик жанрлар: фелеьтон, памфлет, тақлид, кичик ҳажвий
жанрлар киради. Унинг бадиий публицистик жанрлар дейилишига сабаб, чунки
муаллиф бу жанрларга мурожаат қилганда ҳамиша матнда ҳужжатлилик ва
Публицистика
11
фактографикликка амал қилган ҳолда публицист сифатида қолади. Аммо бир
пайтнинг ўзида у публицистик асарни яратиш учун бадиий ижодга тааллуқли
бўлган бадиий-тасвир воситаларидан, воқеликни ифодаловчи тасвир
усулларидан фойдаланади.
Таъкидламоқ жоизки, бадиий-публицистик маҳоратнинг бир гуруҳ
жанрларида билишнинг эмперик ва назарий методларидан ташқари, бадиий
адабиётнинг айрим воситаларидан: образ ва образлилик, характерлар яратиш,
типиклаштириш, шунингдек фабула, композицион қурилиш, конфликт ва ечим
каби маҳорат билан боғлиқ унсурларидан фойдаланилади. Бундан кўзланган
мақсад - публицистиканинг мазкур жанрларида жамоатчиликка етказилмоқчи
бўлган фикр шунчаки ахборот тарзида берилмасдан, кишиларнинг туйғулари,
ҳисларига таъсир кўрсатиш орқали унинг самарадорлигини оширишдир.
Бундай жанрлари сирасига бадиий-публицистик жанрлар гуруҳи деб аталади.
Ўзбек журналистикаси назарияси Ўзбекистон давлат мустақиллигини
қўлга киритгунга қадар рус журналистикаси назарияси ва амалиёти таъсири
остида бўлгани учун рус (шўро) матбуотида қандай жанрлар қўлланилган
бўлса, ўзбек матбуотига уларни шу ҳолича олиб қўя қолиш кўзга ташланади.
ХХ асрнинг 70-80-йилларида мазкур жанрлар гуруҳига, асосан, очерк,
фелъетон, памфлет ва майда сатирик жанрлар (масал, пародия, эпиграмма,
ўртоқлик ҳазиллари) киритилганди. Сал кейинроқ ёзилган баъзи ўқув
қўлланмаларида масал публицистика жанрига киритилмаган. Бунда мазкур
жанрлар ўзбек миллий матбуоти хусусиятларига мос келадими, йўқми, бу
билан ҳисоблашилмаган.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан кейин барча ижтимоий
соҳаларда бўлгани каби журналистика назарияси ва амалиёти соҳасида ҳам
ўзгаришлар юз берди ва бермоқда. 1999 йили Ўзбекистон Давлат жаҳон
тиллари университетида халқаро журналистика факультети ташкил этилгач,
халқаро журналистика мутахассислиги учун кадрлар тайёрлаш талабларидан
келиб чиқиб, публицистика жанрлари гуруҳларини белгилашда жаҳон
журналистикаси тажрибаларидан келиб чиқилган ҳолда ёндашиш қарор топди.
Шу аснода ўзбек миллий журналистикаси хусусиятларини эътиборга олган
ҳолда илк марта публицистика жанрлари гуруҳларини белгилашда нисбатан
янги йўл тутилди. Журналистика турларини тасниф этишда янгиликлар
журналистикаси, репортёрлик санъати, таълилий журналистика, шарҳлаш
журналистикаси, бадиий-публицистик маҳорат, журналист суриштирувчи,
деган атамалар юзага келди. Илгари хорижий матбуотда кенг қўлланилган эссе
жанри ҳам Ўзбекистон журналистикасидан жой олди. Энди фақат рус
журналистикаси назарияси ва амалиёти тажрибаларидан эмас, балки жаҳон
журналистикаси, жумладан публицистикаси назарияси ва амалиёти
тажрибаларидан ҳам фойдаланила бошланди. Пировардида, Ўзбекистонда
миллий ва халқаро журналистика назарияси ва амалиётига хос илмий қарашлар
юзага келди. Шу қарашлардан келиб чиқилган ҳолда бадиий-публицистик
жанрлар гуруҳига очерк, фелъетон, памфлет, эссе, хат (эпистоляр
публицистика), бадиа, майда ҳажвий-мутойиба жанрлари (пародия, ўртоқлик
ҳазиллари, латифа) киритилди.
Публицистика
12
3-маъруза.
Do'stlaringiz bilan baham: |