Вазирлиги тошкент молия институти



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/103
Sana19.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#458163
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103
Bog'liq
Xalqaro savdo oq kirill

ЕВРОБОЗОР 
ЕВРОВАЛЮТЛАР 
БОЗОРИ 
Банклараро қисқа 
муддатли депозитлар 
ЕВРОКРЕДИТЛАР 
БОЗОРИ 
Ўрта ва узоқ муддатли 
банк кредитлари 
ЕВРОКАПИТАЛ 
БОЗОРИ 
Еврооблигациялар, 
евроакция, бошқа 
молиявий 
инструментлар бозори 


203 
Евровалюталарнинг асосий маркази бўлиб, сўзсиз Лондон ҳисобланади ва 
жами операцияларнинг 35% амалга оширилади. Кейингни навбатда АҚШ 
бозори бўлиб, Лондондаги операциялар ҳажмининг қарийб ярмига тенг. 
Евройеналар билан операциялар ўтказиладиган марказ бўлиб, Сингапурда 
ҳисобланади. Швейцария ва Франциялар еврофунтлар операциялари билан 
ҳусусиятланади. Германияда еврофранк билан операциялар бошқа 
мамлакатларга нисбатан юқори ҳисобланади.
Евродолларнинг асосий манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1) АҚШ дан ташқарида долларни сақлаш истагида бўлган хорижий 
давлатлар ёки уларнинг фуқаролар;
2) жорий эҳтиёжларидан кўп миқдорда валюта маблағларига эга 
бўлган халқаро корпорация ва европалик банклар;
3) ижобий ташқи савдо балансига эга бўлган мамлакатлар, масалан 
Япония, Тайвань, Германия.
Евровалюталарга талаб капитал, инвестиция ҳамда қарз ва унинг 
фоизлари бўйича тўловларни бажариш учун зарур бўлган хорижий 
валютадаги маблағларга эҳтиёжи бўлган хусусий шахслар, компаниялар, 
миллий ҳукуматлар томонидан шакллантирилади. 
Омонатчининг фуқаролиги ёки доимий яшаш жойи евровалюта 
тушунчасига таъсир этмайди. Қўйилмалар белгиланган валюта эмитенти-
мамлакатининг резиденти бўлган шахс томонидан (аксарият ҳолларда) 
амалга оширилиши мумкин. 
Бу эса америкалик фуқарони Германиядаги банкка депозитга 
жойлаштирган доллари евродолларни ҳосил қилишини англатади. Ва 
аксинча, Германия фуқаросининг АҚШ худудида банклардаги депозитларга 
жойлаштирган доллари евродоллар ҳисобланмайди. Бундай операция 
америкадаги ички қўйилмани англатади ва АҚШ қонунчилиги бўйича 
тартибга солинади. 
Шу сабабли евровалюта бозорини белгиловчи тушунча бўлиб, 
депозитни қабул қилувчи банкнинг жойлашуви ҳисобланади. Евровалюта 


204 
бўлиши учун валютани эмитент-мамлакат ҳудудидан ташқаридаги банкка 
жойлаштириш талаб этилади. Бунда банкнинг жойлашуви уша давлатга 
тегишлилигини англатмайди. Банк маҳаллий бош муассаса, ёки хорижий 
банкнинг филиали ва оддий шўъбаси ҳам бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, америкалик томонидан Америка банкининг 
Германиядаги 
бўлинмасига 
жойлаштирилган 
доллари 
евродоллар 
ҳисобланади. 
Ўз балансларига евровалюталарни қайд этган банклар евробанклар деб 
номланади. Ҳар қандай банк муассаси евровалюта билан операция 
бажаришида евробанк ҳисобланади. 
ХХ асрнинг биринчи ярмида АҚШ доллари ва фунт стерлингда депозит 
ва қарзлар Европа банклари томонидан фойдаланилган бўлсада, операциялар 
ҳажми нисбатан катта бўлмаганлиги туфайли халқаро молия бозорини 
ўрганишда ҳисобга олинмаслиги мумкин. 
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса жаҳон валюта ва кредит 
бозорида икки янги тузилма ҳосил бўлди: 

халқаро валюта-молиявий ташкилотлар;

жаҳон валюта ва ссуда капиталининг хусусий бозори.
Шулардан биринчиси, глобал ва худудий миқёсдаги валюта фондлари ва 
инвестицион муассасалар киради. Иккинчисига эса евровалюталар бозори 
бўлиб ҳисобланади. 

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish