36
-давлатлар ва минтақалар ўртасидаги иқтисодий интегратсиялашув
жараёнларининг тезлашиши ва кенгайишини. Саноати ривожланган
давлатларнинг савдо, ишлаб чиқариш ва кредит-молия соҳасида
эришилган
ютуқлар даражаси жаҳон хўжалигининг шаклланишини кўриниши бўлиб
хизмат қилади. Унинг иштирокчилари давлат чегараларининг мавжудлигига
қарамай умумий хўжалик тизимининг таркибий қисми сифатида фаолият
кўрсатадилар. Хўжалик ҳаётининг байналминаллашуви
тушунчаси ортида
алоҳида давлатларни глобал жаҳон мажмуига бирлаштирувчи кўп даражали
жаҳон хўжалик алоқалари тизимининг самарали ишлаши туради.
Байналминаллашув алоҳида миллий иқтисодий тизимларнинг ўсиб
бораётган ўзаро алоқа ва ўзаро боғлиқлигини характерлайди. ХХ асрда
айирбошлашнинг байналминаллашуви капитал ва ишлаб чиқаришнинг
байналминаллашувига
айланади, ИТИ таъсирида ривожланишда сезиларли
туртки олади (ХХ аср 50-йилларининг ўрталари). Халқаро ихтисослашув ва
ишлаб чиқариш кооператсияси кескин ўсди. Йирик миқёсдаги
ихтисослашган
ишлаб чиқариш учун ички бозорлар доираси торлик қила бошлаб, у объектив
равишда миллий чегаралардан чиқа бошлайди.
ИТИ таъсирида ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви шундай ҳолатни
юзага келтирадики, у ҳар қандай мамлакат учун “шахсий ишлаб чиқаришга” эга
бўлиш фойдасиз бўлиб алоҳида миллий иқтисодиётлар эса янада кўпроқ жаҳон
хўжалигига интегратсиялашадилар. Ишчи кучи ҳаракати, кадрлар тайёрлаш,
мутахассислар билан алмашиш янада байналминал характерга эга бўлади.
Ушбу
алоқалар
ва
ривожланишининг
истиқболи
шаклланиш
қонуниятларини текшириш шуни кўрсатмоқдаки, жаҳон хўжалигини
ривожланишининг асосий тенденсияси бўлиб капитал, товар ва хизматларнинг
ягона планетар бозорини ташкил қилиш ва алоҳида давлатларни ягона жаҳон
хўжалиги мажмуига бирлаштиришга бўлган ҳаракат ҳисобланади. Бу эса глобал
иқтисодиёт масалаларини халқаро иқтисодиёт
муносабатлар тизими мажмуи
сифатида ўрганиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу эса халқаро иқтисодий
муносабатларнинг бошқача қилиб айтганда юқорирок даражасидир.
37
Жаҳон иқтисодиётида глобализатсия феноменини икки томонлама, яъни
макроиқтисодий ва микроиқтисодий даражада кўриб чиқиш мумкин.
Макроиқтисодий даражада глобализатсия – бу, давлатлар ва алоҳида
минтақаларнинг чегараларидан ташқарида иқтисодий фаолият кўрсатишга
бўлган умумий интилишлари тушинилади. Бундай интилишларнинг
кўринишлари - либерализатсия, савдо ва инвеститсион тўсиқларнинг олиб
ташланиши, эркин тадбиркорлик зоналари ташкил этиш ва ҳ.к.лар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: