Соғликни сақлашни режалаштириш усуллари
Аналитик усул.
Таққослаш усули
Баланслаш усули
Меъёрлаштириш усули
Иқтисодий математик усул
6. Экстраполяция усули
1. Аналитик усул - ушбу усул ёрдамида аҳолини тиббиёт ходимларига бўлган талаблари, касалхонадаги ўринлар билан таъминланганлиги, тиббий хизматлар сифатига бўлган талаблар ва бошқа қатор кўрсаткичлар ҳисобланади.
2.Таққослаш усули. Аналитик усулнинг таркибий қисми бўлиб, ушбу усул ёрдамида соғликни сақлашни режалаштиришдаги муҳим кўрсатгичлар бошқа худудий кўрсаткичлар билан таққослаш, нисбатларни аниқлаш орқали аниқланади. Масалан: аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари ва аҳолининг ёши-жинси бўйича сон кўрсаткичлари. Демографик, касаланиш, ногиронлик, жисмоний ривожланиши кўрсаткичларни бир неча маъмурий худудлар орасида динамикада (қатор) йиллардаги ўзгаришлари аниқланади.
Баланслаш усули режалаштиришда ресурслар ва манбалар, харажатлар ва даромадлар эҳтиёж ва таклифни тенглаштиришда фойдаланилади. Ушбу усул кўпроқ переспиктив режалаштиришда соғлиқни сақлаш тармоқларини ривожлантириш ва унга ажратилаётган капитал маблағни баланслаш, касалхона ўринларига талаб ва уни қондирилиши таъминлашда фойдаланилади.
Меъёрлаштириш усули - сохани режалаштиришда харажатларни, мехнат сарфларни, қабул вақти ва бошқаларни меъерларини белгилаб қўйиш орқали амалга оширилади. Ушбу усул соғликни сақлаш учун бюджет ва смета тузиш ва ундан тўғри фойдаланишда, соғлиқни сақлашни материал - техник базасини ривожлантиришда кенг қўлланилади.
Амалдаги меъёрий курсатгичлар соғлиқни сақлашни ҳар - хил турлари йўналишларида белгиланиши мумкин. Масалан:
Соғлиқни сақлашни режалаштиришда қуйидаги меъёрий кўрсаткичлар қўлланилади:
аҳоли ажратиладиган кафолатланган бюджет маблағлари меъёрлари;
врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг меъёрий юкламалари;
бир соатда кўрсатилиши лозим бўлган физиотерапевтик муолажалар;
- лаборотория тахлиллари, рентген, флюрографик текширишлар сони ва материал - техник таъминот меъёрлари.
Меъёрий кўрсаткичлар соҳани кадрлар билан бир текисда таъминлаш имконини беради.
5. Иқтисодий - математик усул - режани оптимал вариантини илмий асосда тузиш имконини беради.
Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва режалаштиришда компьютер программалари, тиббий хизмат кўрсатиш статистик кўрсаткичларини математик моделлаштириш ва бошқа усуллар кўп қўлланилади.
6. Экстраполяция усули - ушбу усул курсатгичларининг узгаришлар
тенденциясини аниклашда қўлланилади. Экстраполяция усули орқали
туғилиш, ўлим кўрсаткичларини, айрим касалликларни бўлғуси катталикларини олдиндан белгилаш имконини беради.
Соғликни сақлашни режалаштиришда дастурли мақсадли режалаштириш услубларидан фойдаланилмоқда. 2008 йилнинг якунига келиб Ўзбекистонда врачлар сони 71962 тани, ўрта тиббиёт ходимлари 279060 тани ташкил этган ҳолда, ҳар 10,000 ахолига врачлар 26,3 тани, ўрта тиббиётлар ходимлари 102,1 тани ташкил этди, 1та врачга 3,9 ўрта тиббиёт ходимлари тўғри келади.
Республикамизда 2008 йилнинг охирига келиб касалхоналардаги ўринлар сони 127615 та ўринни ҳар 10,000 та аҳолига 46,7 тани ташкил этди.
Соғлиқни сақлашни режалаштириш ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий ва ҳуқуқий хужжатлар асосида олиб борилади.
Режалаштириш соғлиқни сақлашни, ҳалқ хўжалигини пропорционал тараққий эттириш режаси талабларга жавоб бериши лозим.
Шуни таъкидлаш керакки, агар режа алоҳида тиббиёт муассасалари учун тузилаётган бўлса, унинг кўрсатгичлари шу муассаса фаолиятининг ўзига хос специфик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Аммо ҳар қандай тиббиёт муассасалари фаолиятини режалаштиришда асосан 4-гуруҳ кўрсаткичларидан фойдаланилади. Даволаш профилактика муассасининг қуввати (ўринлар сони), муассаса фаолияти (ўрин кунлар сони, амбулатор қатновлар сони), тиббиёт ходимлари (врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари сони), муассаса учун ажратилган молиявий маблағ.
Do'stlaringiz bilan baham: |