«транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳАҚида


III. Суғурта пули, суғурта мукофоти ва суғурта мукофотини тўлаш тартиби



Download 164,25 Kb.
bet15/33
Sana21.03.2022
Hajmi164,25 Kb.
#505050
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

III. Суғурта пули, суғурта мукофоти ва суғурта мукофотини тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Суғурта пули мажбурий суғурта шартномасида миллий валютада кўрсатилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
27. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг миқдори ушбу Қоидаларга 5-иловага биноан суғурта тарифларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида суғурта тарифларининг ўзгариши суғурта қилдирувчи томонидан тўлов вақтидаги амалда бўлган суғурта тарифлари бўйича тўланган суғурта мукофотининг ўзгаришига олиб келмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетада суғурта қилдирувчи томонидан кўрсатилган маълумотлардан, шунингдек, ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилган маълумотлардан ёки суғурталовчида мавжуд бўлган, ҳужжатлар асосида тасдиқланган маълумотлардан ёхуд мажбурий суғурта тўғрисида ягона ахборот базасидан олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради)
29. Агар мажбурий суғурта шартномаси тузилгандан кейин мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетада суғурта қилдирувчининг нотўғри ва (ёки) хато маълумотлар кўрсатганлиги аниқланса суғурта мукофоти миқдорлари мажбурий суғурта шартномаси тузилган вақтда амалда бўлган суғурта тарифларига мувофиқлаштирилиши керак.
30. Мажбурий суғурта шартномаси шартлари у амал қилган муддат мобайнида ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу Қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда суғурта мукофоти миқдори ўзгарган шартларга мувофиқ равишда тузатилади. Бунда томонларнинг суғурта мукофотини ўзаро ҳисоб-китоб қилишга тааллуқли бўлган мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномаси шартларига ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай бажарилиши керак.
31. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг барча коэффициентлари қўлланишини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилган энг юқори миқдори базавий ставканинг беш бараваридан ошиши мумкин эмас.
Суғурта қилинувчи суғурталовчидан тўланиши керак бўлган суғурта мукофотининг ёзма ҳисоб-китобини талаб қилишга ҳақлидир. Зарур маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда суғурталовчи ана шундай ҳисоб-китобни суғурта қилдирувчидан тегишли ёзма ариза олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида тақдим этиши шарт.
32. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига (унинг филиалига ёки суғурта агентига) мажбурий суғурта шартномасини тузиш вақтида нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб йўли бўйича бирйўла тўланади.
Нақд ҳисоб-китоб бўйича суғурта мукофотини тўлашда суғурталовчи (унинг филиали ёки суғурта агенти) томонидан пул маблағлари қабул қилинган сана тўлов санаси ҳисобланади. Нақдсиз ҳисоб-китоб бўйича суғурта мукофотини тўлашда пул маблағларининг суғурталовчининг (унинг филиали ёки суғурта агентининг) банкдаги ҳисоб рақамига тушган санаси суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади
33. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўлашда қуйидаги суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади:
1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;
1941—1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;
концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва текширув йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган бошқа мамлакатларда вақтинча туришган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида хизматни ўтаганлар;
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 234-модда)
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар;
пенсионерлар;
ногиронлар.
Ушбу бандда назарда тутилган сийловлар Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан, суғурталовчининг суғурта мукофотига доир сийловни компенсация қилиш масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаати олинган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғурталовчи Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тақдим қилинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 222-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2019 й., 09/19/222/2772-сон — 2019 йил 17 июндан кучга киради)
Сийлов ушбу бандда кўрсатилган суғурта қилинувчининг ўзига тегишли бўлган битта транспорт воситаси бўйича фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда берилади.
Ушбу бандга мувофиқ берилган сийлов тўғрисида мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида тегишли белги қўйилади.

Download 164,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish