Foydalanilgan adabiyotlar
1.
O‘zbekiston
Respublikasi
Vazirlar
Mahkamasining
26.12.2011yildagi “O‘zbekiston Respublikasi hududidagi avtomobil
yo‘llarida xavfsizlikni tа’minlash va tashkil etish chora-tadbirlari
to‘g‘risida” 342-sonli qarori.
2.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 06.03.2018 yildagi
“Avtomobil transportini boshqarish tizimini yanada takomillashtirish
chora-tadbirlar to‘g‘risida” PQ-3589-sonli qarori.
3.
B.A. Xo‘jayеv. Avtomobillarda yuk va passajir tashish asoslari.
Darslik T., “O‘zbеkiston”, 2002 yil
4.
E. Karimov. Avtotransport vositalarida yuk tashish va
avtotransport logistikasi. “Sharq” Nashriyot-matbaa aksiyadorlik
kompaniyasi bosh tahririyati. Toshkent – 2013
5.
http://lex.uz
6.
https://fa-fa.kz
497
Қосимов С., (ЖизПИ катта ўқитувчи)
Барноев Лочин (ЖизПИ ассистент)
ТРАНСПОРТДА ЛОГИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ,
ТРАНСПОРТ-ЮК КОМПЛЕКСИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ
Бугун мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, иқ-
тисодиётимизнинг сифат жиҳатдан янги, замонавий таркибий ту-
зилмасини шакллантириш, ҳудудларимизни комплекс ривожланти-
риш бўйича барча режаларимизнинг муваффақиятли амалга ошири-
лиши йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилма тармоқларини
юксак суръатлар билан ривожлантиришга узвий боғлиқдир.
Бозор шароитида транспорт корхоналарининг муваффақиятли
фаолият кўрсатишининг асосий шартларидан бири бозор
тушунчалари ва қонуниятларини билиш ва уларга мувофиқ юқори
сифатли транспорт хизматини кўрсатишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2021 йилда 15 мартда куни ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қабул
қилинган “йўл харитаси” доирасида саноат кооперацияси бўйича
қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда чегараолди туманларда
самарали транспорт коммуникациялари ва логистика инфратузил-
масини ривожлантириш муҳим экани таъкидланди.
Транспорт-юк комплексининг энг асосий кўзда тутган
мақсади- транспорт, омборхона ва сотиш функцияларини ҳамда
ушбу функциялар билан боғлиқ бўлган барча хизмат кўрсатиш
турларини ўзида мужассамлаштирган тақсимлаш марказини тузиш
бўлган. Бошқача қилиб айтганда, бу тизимда транспорт
логистикасининг барча илғор ғоялари амалга оширилган эди (1960
йилларда бу атама ҳали унчалик оммалашмаган эди), бу эса кўп
йиллар мобайнида бозорда унинг барқарорлигини таъминлади.
Ундан ташқари, ўша давр учун бутунлай янгича бўлган тамойил-
бир вақтнинг ўзида битта ҳудудда ўзаро бир-бирларини
тўлдирувчи,
турлича
вазифаларни
бажарувчи
корхоналар
комплексининг фаолият кўрсатишлари амалга оширилади.
Ҳозирги шароитда юқорида келтирилган хизматларни марке-
тинг, тижорий, ахборот ва суғурта хизматлари билан тўлдириш
талаб этилмоқда.
498
Ҳозирги замон тажрибаси таҳлили транспорт хизматини
қуйидагича таснифлаш имконини беради:
- транспорт корхоналари асосий фаолияти билан ўзаро
алоқасига кўра: ташиш ва ташиб беришдан бошқа вазифалар;
- кўрсатилаётган хизмат фаолиятининг хусусиятиига кўра:
технологик, тижорат, информацион ва бошқалар.
Бир томондан, транспорт маҳсулоти истеъмолчиларнинг
манфаатларини ҳисобга олиш, иккинчи томондан, транспорт-юк
комплексларининг (ТЮК) рақобатбардошликларини оширишга
интилиш, логистика тамойилларини қўллашни талаб этади.
Маълумки, логистиканинг асосий тамойили, уни самарали амалга
ошириш учун зарур бўлган бошқарув қарорларини қабул қилиш
жараёнларини шакллантириш услубиятига тизимли ёндошувдан
иборат. Ушбу услубиятни тавсифлашга ўтишдан аввал, шуни айтиб
ўтмоқ зарурки, ҳозирги кунда юкларни қайта ишлаш
пунктларининг функциялари ўзгарувчанлик хусусиятига эга.
Бундай ўзгаришлар транспорт хизмати кўрсатиш сифатини
оширувчи, станциядан станциягача эмас, балки “эшикдан эшик-
гача» юкларни етказиб бериш, контейнерларда ва комбинация-
лашган усулда юкларни ташиш, технологик маршрутлар ва бошқа
замонавий транспортировка услубларини қўллаш сабабли содир
бўлмоқда. Айтиб ўтилган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ва
иш ҳажмлари пасайиб бораётган шароитларда юк станциялари
ҳудудий тақсимлаш марказлари (ҲТМ) вазифасини бажаришлари
мумкин. Бу марказлар мазкур ҳудудда юк оқимларини
бошқаришда, темир йўл орқали юк жўнатувчилардан уларни юк
қабул қилувчиларга етказиб беришда иштирок этишлари мумкин.
Иш ҳажмларининг пасайиб кетиши шароитида ҳам юкларни
етказиб бериш бўйича юк станцияси фаолиятининг мақсадларини
аниқлашга қаратилган логистик занжирлар (ЛЗ) доирасида тизимли
таҳлилни қўллаш мураккаброқ иерархик транспорт мегатизимини
кўриб чиқиш заруриятини келтириб чиқаради. Юк станция-
ларининг умумий мажмуи маълум бир ҳудуднинг транспорт-юк
комплексини (ТЮК) ҳосил қилади. Транспорт-юк комплексларини
ривожланаётган тизимлар қаторига киритиш лозим. Бунда нафақат
тасарруф этилаётган ТЮК фаолияти ривожи, балки ривожланиш
жараёнининг оптималлашуви ҳам кўзда тутилади. Ушбу
муаммонинг ҳал этилиши кўпдан-кўп шарт-шароитлар ва
499
чеклашлар билан боғлиқ бўлган кўп вариантли характерга эга. Ана
шунинг учун ҳам ТЮКлари фаолиятларини лойиҳалаштириш,
режалаштириш ва бошқаришда ўзаро бир-бири билан боғлиқ
бўлган оптималлаштирувчи масалалар комплексини кўриб чиқиш
керак бўлади. Уларнинг ечими кўп босқичли, итеграцион
жараён
бўлиб, ўзаро бир-бирига таъсир этувчи икки босқични ўз ичига
олади: режалаштириш ва бошқариш. Режалаштириш стратегик,
бошқариш эса тактик (оператив) бошқарув даражасида амалга
оширилади. Барча стратегик, тактик ва оператив-технологик
масалалар ҳамда уларга мос келувчи моделлар орасидан
тузилмавий (тизимли) ва хусусий (параметрик) масалаларни
ажратиб олиш мақсадга мувофиқдир. Тизимли масалалар ўз
таркибига юк станцияларининг технологик зоналари мажмуини (юк
фронтлари, омборхоналар) тавсифловчи моделларни ҳамда қўшни
технологик
зоналарнинг
ўзаро
муносабатлари
жараёнини
характерловчи моделларни олади. Транспорт-юк комплексларини
(ТЮК) моделлаштиришда технологик зоналар ролини алоҳида юк
станциялари бажарадилар. Шу билан бир қаторда тизимли
масалалар қаторига ТЮК фаолиятини режалаштириш ва бошқариш
босқичларининг ҳамкорлиги ва бирлигини таъминловчи ҳамда
транспорт тарифларининг оптимал уйғунлигини, фойда ва
ТЮКнинг ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаштирувчи масалаларни
ҳам киритиш лозим. Сўнги масаланинг ечими логистик занжирнинг
(ЛЗ) барча субъектлари манфаатларини (транспорт маҳсулоти
истеъмолчилари ва транспортнинг ўзи) ҳисобга олишга, яъни
транспорт тарифлари орқали, транспорт маҳсулотига бўлган талаб
билан таклиф ўртасидаги ўзаро мутаносибликни оптимал-
лаштиришга асосланади. Принципиал янги масалалар, ишлаб
чиқаришни ташкил этишнинг бетўхтов ва ҳар томонлама
такомиллашуви, самарадорликнинг ортиб бориши ҳамда иш
сифатининг
етарлича
даражасини
таъминловчи
стратегик
режалаштириш ва оптималлаштиришни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |