Toshkent farmatsevtika instituti dori turlari texnologiyasi kafedrasi


УзРССВ нинг 1996 йил 17 июнь 489-сонли буйруги



Download 6,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet806/822
Sana30.12.2021
Hajmi6,67 Mb.
#97398
1   ...   802   803   804   805   806   807   808   809   ...   822
Bog'liq
farmatsevtik texnologiya

УзРССВ нинг 1996 йил 17 июнь 489-сонли буйруги. 

Дорихоналарда  захарли,  наркотик  дори  воситаларининг  сакланиши,  хисоби  ва  берилиши 

хакидаги коидалар. 

 

1. САКЛАНИШИ 



 

1.  Наркотик  ва  захарли  дори  воситалари  факатгина  сейфларда,  ута  захарлилари  эса  сейфнинг  ички, 

кулфланадиган булимида сакланиши лозим. 

2.  «А»  руйхатига  кирувчи  захарли  дори  воситалари  алохида  металл  шкафларда  кулфланган  холда 

сакланиши лозим. 

3.  Захарли  моддалар  сакловчи  ва  иш  куни  давомида    провизор-аналитик  ѐки  провизор-технолог  столи 

устида  туриши  керак  буладиган  реактивлар  иш  жараѐни  тугагач  кулфланадиган  шкафларда  сакланиши 

лозим. 


4. «А» руйхатига кирувчи захарли дори воситалари сакланадиган сейф ва шкафнинг ички кисмида, «А» 

Venena ѐзуви ва бир маротабалик хамда  суткалик дозаси курсатилган захарли дори воситаларининг руйхати 

булиши лозим. 

5.  Захарли  дори  воситалари  сакланадиган  штангласлардаги  ѐзув  кора  фонда  ок  рангда  булиб  бир 

маротабалик ва  суткалик дозаси курсатилган булиши лозим. 

6.  Ассистент  хонасидаги  захарли  ва  наркотик  дори  воситалари  сакланадиган  сейф  калити  иш  вактида 

провизор технологда туриши лозим. Иш вакти тугагач сейф мухрланади ѐки сургучланади, калит, мухр ва 

сургуч  дорихона  мудирида  ѐки  дорихона  буйругига  кура  сайланган  жавобгар  шахсда  туриши  лозим. 

Наркотик  дори  воситалари  сакланадиган  хонанинг  деразалари  металл  панжарали,  эшиклари  темирдан 

булиши лозим. Иш тугагач бу хоналар жавобгар шахс томонидан ѐпиб мухрланади. 

7. Наркотик дори моддалари сакланадиган хоналар хамда сейфлар курикланиши ва кечасига ѐкиладиган 

сигнализацияси булиши лозим. 

8. Иш жараѐнида ассистент хонасига  наркотик ва ута захарли моддалар дорихона мудири ѐки жавобгар 

шахс томонидан берилади. 

9.    Дорихоналарда  наркотик  дори  воситаларининг  захираси  бир  ойлик  талабдан  ва  шу  дорихонага 

мулжалланган умумий кунлик товар захираси нормативидан ошмаслиги керак. 

10. Дорихонанинг ассистент хонасида наркотик моддаларни кечасига колдириш мумкин эмас. 

11.  Захарли,  наркотик  дори  моддалари  алохида  ракамланган,  богланган  ва  юкори  ташкилот  органлари 

бошлиги мухри босилган китобда хисобга олиниши лозим. 

12.  Хар  ойнинг  1-санасида  дорихона  мудири  захарли  ва  наркотик  дори  воситаларининг  хакикий 

колдигини  китобдаги  колдик  билан  солиштириши  лозим.  Товар-материал  бойликларини  инвентаризация 

килишда  (дорихона  булимида)  захарли,  наркотик  дори  воситаларининг  хакикий  колдиги  аникланади  ва 

бунга  алохида  инвентаризация  ѐзуви  тузилади.  Китобдаги  маълумотлардан  хакикий  колдикни  аниклашда 

чекланишлар  топилган  холда,  дорихона  мудири  бу  хакида  дархол  ѐзма  равишда  3—5  кун  ичида  керакли 

изланишлар олиб борувчи юкори ташкилот органларини огохлантириши шарт. 

13.  Узбекистон  Республикасида  тиббиѐт  амалиѐтида  куллашга  рухсат  этилмаган  захарли,  наркотик 

моддаларни дорихоналарда саклаш ман этилади.  

14.  Захарли  ва  наркотик  дори  воситалари  навбатчи  дорихоналарда  кечасига  фавкулодда  тиббий  ѐрдам 

курсатиш учун керакли микдорда, навбатчининг алохида кулфланган шкафида колдирилади. Смена тугагач, 

бу шкаф мухрланади ѐки сургучланади. 

 



517 

 

2. РЕЦЕПТ КАБУЛ КИЛИШ, ДОРИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА БЕРИШ 



 

15. Дорихонада дори тайерлаш учун «захарли, наркотик дори воситаларини рецептга ѐзиш коидаларига» 

амал килиб ѐзилган рецептлар кабул килинади. 

16. Таркибида захарли ѐки наркотик дори воситалари булган дориларга рецепт кабул килишда провизор-

технолог  бемор  ѐшини  аниклаши,  дозаларни  тугрилигини,  дори  турида  ѐзилган  ингридиентларнинг 

мутаносиблигини текшириши ва захарли ѐки наркотик препаратнинг номини кизил калам билан белгилаши 

шарт. 

17.  Дори  таркибига  кирувчи  захарли  ва  наркотик  моддалар  провизор-технолог  томонидан  фармацевт 



иштирокида  сакланадиган  жойда  тортилади,  шундан  сунг  штанглас  дархол  сейфга  олиб  куйилади.  Рецепт 

оркасига  провизор-технолог  берганлиги  тугрисида,  фармацевт  эса  керакли  микдорда  дори  моддаси 

олганлиги  тугрисида,  номи  ва  микдори  курсатилган  тартибда  имзо  куядилар.  Кулда  ѐзиш  урнига    рецепт 

оркасига штамп куйилиши мумкин: 

 

Фармацевт томонидан олинган захарли ва наркотик модда дархол дори тайѐрлаш учун ишлатилиши, шу 



захоти провизор-технологга текшириш учун берилиши лозим.  

18.  «А»  сейфларида  захарли  моддалардан  дори  тайѐрлаш  учун  ишлатиладиган  тарозилари,  тарози 

тошлари,  ховонча,  цилиндр  ва  воронкалар  хам  сакланади.  Уларни  тозалаш,  ювиш  фармацевт  назорати 

остида алохида бажарилади. 

19.  Захарли  модда  сакловчи  дори  турлари  дорини  текширган  шахс  томонидан  тамгаланган  ва 

берилишига кадар алохида кулфланадиган шкафларда сакланади.  

20.  Агар  рецептда  бошка  ингредиентлар  каторида  захарли,  наркотик  ѐки  гангитувчи  моддалар  ѐзилган 

булса, уларни алохида бериш (тайѐрланган дори тури таркибидан) ман этилади. 

21. Ута захарли эритмалар бериладиган идишлар: «захар» калла ва болдир суякларини кесишган холатда 

тасвирланган,  «Эхтиѐтлик  билан  кулланг»  ерликлари  билан  жихозланган,  шунингдек  захарли  дори 

моддаларининг номлари Давлат тилида ѐзилган  ва эритманинг концентрацияси курсатилган булиши керак. 

Дорихонада  тайѐрланган,  захарли  модда  сакловчи  бошка  дори  турлари  «Эхтиѐтлик  билан  кулланг» 

ерликлари билан жихозланган булиши керак. 

Наркотик  ва  унга  тенглаштирилган  дори  турларини,  шунингдек  «А»  руйхатига  кирувчи  захарли 

моддаларни  кайтадан  олиш  учун  (куз  томчиларидан  ташкари)  —  врач  беморга  янги  рецепт  ѐзиб  бериши 

шарт. 


22. Наркотик модда сакловчи дори турига рецепт 5 кун давомида, захарли модда сакловчилар учун эса 10 

кун  давомида яроклидир. 

23. Этилморфин гидрохлорид, кодеин, кодеин фосфат ва этаминал натрий бошка дори моддалари билан 

биргаликда шахар микѐсидаги (шахар ѐки кишлок маъмурий туманлари) барча дорихоналар томонидан шу 

худудда жойлашган даволаш-профилактика корхоналари рацептлари буйича берилади. 

24.  Захарли,  наркотик  дори  моддаларини  сакловчи  тайѐр  дори  турларини  махсус  рухсатномаси 

(лицензия) булмаган дорихона муассасаларига бериш таъкикланади. 

25. Дорихонадан ветеринария даволаш муассасаларининг рецептлари буйича, захарли, наркотик ва унга 

тенглаштирилган  дори  воситаларини,  шунингдек  шахардан  ташкаридаги  рецептлар  буйича  дориларни 

бериш ман килинади. 

26. Захарли ва наркотик моддалар сакловчи дорилар рецептлари дорихонада колдирилади ва сакланади: 

— махсус пушти бланкларда берилган дорилар (наркотик моддалар сакловчи)—5 йил; 

— захарли модда сакловчи дорилар — 1 йил мобайнида сакланади. 

27.  Саклаш  муддати  тугагач  рецептлар  йук  килинади.  Йук  килиш  тартиби  ДАЖ  (Давлат  акционерлик 

жамияти) «Дори-дармон» томонидан амалга оширилади. 

28. Захарли, наркотик дори воситаларини бериш, саклаш ва хисоблаш коидалари мулкчилик шаклининг 

кандайлигидан катъи назар барча дорихоналарга тааллуклидир. 

 

 




Download 6,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   802   803   804   805   806   807   808   809   ...   822




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish