Тошкент -2011 Қосимова М. С., Юсупов М. А., Эргашходжаева Ш. Д. Маркетинг. Дарслик. – Т.: Тдиу, 2010. 287 б


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар



Download 1,38 Mb.
bet27/93
Sana14.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#550462
TuriУчебник
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   93
Bog'liq
МАРКЕТИНГ Дарслик (1)

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
1. Маркетинг ахбороти тизимини тузилиши қандай?
2. Ички ҳисобот тизимида нималар кўрсатилади?
3. Маркетинг ахборотини асосини нималар ташкил этади?
4. Амалиётда ахборот тўплашни қандай услублари қўлланилади?
5. Ахборот тўплашни имитация услуби деганда нимани тушунасиз?
6. Ахборотларни таҳлил қилиш қандай олиб борилади?
7. Ахборотларни таҳлил қилишда ва қайта ишлашда қандай усуллардан фойдаланилади?
8. Ахборот манбалари нималардан иборат?
Адабиётлар рўйхати:
И. Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.

  2. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал. 33-34 сони.

  3. Багиев Г.Л., Тарасевич В.М., Анн Х. Маркетинг. учеб. -СПб.: Питер, 2008. -736с.

  4. Қосимова М.С., Юсупов М.С., Эргашходжаева Ш.Ж. Маркетинг. Дарслик. – Т.: О`збекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005, 165-б.

  5. Юсупов М.А., Абдурахмонова Н. Маркетинг. – Т.: Иқтисодиёт, 2007.



ИИ. Қўшимча адабиётлар рўйхати

  1. Котлер Филипп. Основы маркетинга. Краткий курс.: Пер. с англ. -М.: Издательский дом. «Вильямс», 2008. -656 с.

  2. Розова Н.К. Маркетинг. СПб.: Питер.-2008. -182 с.

  3. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж. Маркетинг. Т.: ТДИУ, 2004.

  4. www.4П.ру

4-БОБ. МАРКЕТИНГНИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Маркетинг тизими ҳақида тушунча ва тармоқ маркетинглари

Маркетинг тизими - бу қўйилган мақсадларга эришиш ва мақсадли бозор талабини қондириш учун маркетинг қисмларининг аниқ бирикувидир. Таркиб ўзида тўртта асосий қисм – маҳсулот ёки хизмат, нарх, тақсимот ва силжитишларни бирлаштиради.


Товар ва хизматларни олганда бозорга нима тавсия етилиши сифат даражаси, сотиш ҳажми, компаниянинг инновацион даражаси, улчовнинг ҳолати, алоҳида шартлар тадқиқотларнинг ҳажми ва муддатлари мавжуд маҳсулотни сотишни тўхтатиш пайтини аниқлаб олиш керак.
Маркетинг тизими ижтимоий-иқтисодий элементлар, субъектлар йиғиндисидан иборатдир. Маркетинг тизими ўз таркибига турли элементларни қамраб олади:

  • таъминотчилар;

  • рақобатчилар;

  • воситачилар;

  • истеъмолчилар (бозор);

  • фирма (компания).

Маркетинг тизимини шакллантириш ва амал қилиши аниқ ураб тўрган муҳит таъсирида олиб борилади. Бу муҳитга ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий, демографик ва экологик омиллар киради.
Таъминотчилар – алоҳида олинган ташкилот, уюшма, шахслар йиғиндисидан таркиб топиб, фирмани моддий, молиявий ва маҳсулот ресурслари билан таъминлайди.
Рақобатчилар – истак бўйича, сафдош товар бўйича, товар тури бўйича, товар маркаси бўйича туркумланади.
Маркетинг бўйича воситачилар – ташкилот учун унинг товарларини мижозларга етказиш, сотиш, алоқа ўрнатиш бўйича ёрдам кўрсатувчилардир.
Воситачилар – савдо, логистик, маркетинг ва молиявий воситачиларга бўлинади.
Савдо воситачилари - улгуржи ва чакана савдогарлардир.
Логистика воситачилари – омбор тизими хизматларида товар ва оқим ҳолатларини транспортировка қилиш билан шуғулланиш.
Молиявий воситачилар – банк, кредит, суғурта ва бошқа молиявий хизматларни амалга оширади.
Истеъмолчилар – фирмалар, алоҳида физик шахслар ёки уларни потенциал гуруҳи бўлиб, улар бозорда мавжуд бўлган товар ва хизматларни олишга тайёр.
Истеъмолчи – бозор кироли, маркетинг вазифаси доимо истеъмолчини хулқ-атворини ўрганиш, уни эҳтиёжини фирма маҳсулотига бўлган муносабатини ўрганиш, таҳлил қилишдан иборат.
Фирма, маркетинг ва бозор муносабатлари бир-бирига ўзаро таъсир ўтказиб, диалектик боғлиқликда ҳаракатланиб боради. Фирма янги технологик жараёнларни эгаллашга, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга фақат бозордаги муносабатлар сабаб бўлади.

4.1-расм. Маркетингнинг асосий моделлари турлари (қўлланилиш соҳаси бўйича)


Маркетинг таркибини ишлаб чиқишда бош масала унинг бир бутунлиги, мақсадга эришишда муваффақиятни таъминловчи барча омилларнинг ўзаро алоқасидир.
Маркетинг иқтисодий категория сифатида ғояси серқиррадир. Унинг таркиби ёки фаолият соҳаларида қуйидагича:
- ишлаб чиқариш воситалари маркетинги;
- истеъмол товарлари маркетинги,
- хизмат кўрсатиш маркетинги,
сингари турларини кўрсатиш мумкин.
Бунинг ҳар бирининг фаолиятида умумий тамойиллар ва вазифалар сақланиб қолади, аммо бу йўналишларнинг ҳар бири ўзига хос томонлари билан ажралиб туради.
Ишлаб чиқариш воситалари маркетинги биринчи навбатда ишлаб чиқариш талабларини ҳисобга олишга асосланади. Шу сабабли мақсадга мувофиқлик мақбуллик катъий уйғунлик энг биринчи ўринда туради.
Истеъмол товарлари маркетинги хилма хил талаб ва дидга эга бўлган истеъмолчиларнинг кенг доиралари билан боғлиқ.
Бу соҳада истеъмолчи феъл атворининг туб моҳиятини ўрганишга катта эътибор берилади. Хусусан истеъмолчиларни гуруҳлаш, реклама, маҳсулот сотишни уюштириш, буларнинг барчаси истеъмол товарлари бозорида маркетинг фаолиятининг асосий масалалари ҳисобланади. Масалан, дўконларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тамойиллари истеъмол товарлари маркетинги самараси.
Истеъмол товарлари хизмати маркетинги ишлаб чиқарувчи билан истеъмол ўртасида бевосита алоқанинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Хизматларнинг кўпчилик қисми комплекс характерга эга. Масалан, меҳмонхоналар, жамоат овқат жойлари, екскурсион хизмат, едгорлик моллари сотиш ва хақозолар пайдо бўлиши ялпи туристик маҳсулот тушунчаси билан бевосита боғлиқдир. Шу сабабли кўрсатиш соҳасида маркетинг жуда катта йўналишга эга.



Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish