Қ А Р О Р Қ И Л Д И М :
1. Фуқаро Эгамуродова Малохат Эшпулатовна ёзган аризаси юзасидан фуқаро Хуррамов Туйчи Мураталиевичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг бирор бир моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли ушбу тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисми билан жиноят ишини қўзғатишдан рад қилинсин.
2. Ушбу ҳақда манфаатдор томонларга маълум қилинсин.
3. Қарорнинг бир нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.
Жарқўрғон тумани ИИБ ҲООБ МТП
профилактика инспектори лейтенант Б.Норкулов.
«ТАНИШДИМ»
Жарқўрғон тумани ИИБ ҲООБ
бошлиги капитан И.Худойбердиев.
“Т А С Д И Қ Л А Й М А Н”
Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи
майор : -
Д.Б.Буриев.
“_____” _______________ 2016 йил
Қ А Р О Р
(Жиноят ишини кузгатишни рад этиб, тегишлилиги буйича туман хокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиясига юбориш хакида.)
«__» ______ 2016 йил Жарқўрғон тумани
Мен, Жарқўрғон тумани ИИБ ХООБ МТП профилактика инспектори катта сержант И.А.Узаков ушбу куни фуқаро Абдуллаев Муроднинг аризаси юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб,
АНИҚЛАДИМ:
2016 йил 28 феврал куни Жарқўрғон тумани Деҳқонобод КФЙ «Қўштепа» махалласида яшовчи фуқаро Абдуллаев Мурод туман ИИБ бошлиги номига ариза билан мурожаат қилиб, 2016 йил 28 феврал куни соат 10-00 лар чамасида угли Алимирзаев Сардорни “Жарқўрғон гидро техника ва қурилиш” коллежида ўқийдиган ўқувчилар Тошқулов Акром ва Тўхтаев Жасурлар уриб тан жарохат етказганини, шу сабабли суд тиббиёт экспертизасидан утишлик учун йулланма бериб, ушбу ўқувчиларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур холат бўйича олиб борилган суриштирув ишлари давомида:
Фуқаро Алимирзаев Сардор ўз тушунтириш хатида; 2016 йил 26 феврал куни соат тахминан 09-00 лар чамасида коллежга кириётган вақтида дарвозанинг ёнида Акром уни тўхтатиб байрам олди ундан олган 5000 сўм пулни қачон қайтариб берасан деб қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб бақирганлигини, у эса Акромга ҳақорат қилмасликни ҳозир ёнида пули йўқлигини, пули бўлганда беришликни айтганлигини шунда Акром агар бермасанг ўзингдан кўр деб айтганлигини ,шунда у Акромга қўрқитмагин қўлиннгдан келганингни қил деганлигини ва ичкарига кириб кетганлигини ва ўша куни дарсни тугатиб коллеждан чиқиб уйга кетаётган вақтида Акром ва Жасурларни кўрганлигини,шу вақтда Акром олдига келиб “сен боя нима дединг, зўрмисан” деб юзига онгида мушт билан урганлигини ва тармашиб кетганлигини, шу вақт олдида турган Жасур уларни ажратиб олганлигини, у эса жахл устида Жасурга қўйиб юбор деб бақирганлигини, шу вақт Акром қочиб кетганлигини, уйига борганида дадаси бўлган воқеаларни эшитиб туман ИИБ.га ариза билан мурожаат қилганлигини, у Акромни урмаганлигини ва ҳақорат қилмаганлигини, янги йил олди ҳақиқатдан Акромдан 5000 сўм пул қарз олганлигини, бу воқеани ўзи Жасур ва Акромдан бошқа ҳеч ким кўрмаганлигини, суруштирув вақтига келиб Акром қилган ишидан пушаймон бўлиб ундан кечирим сўраганлигини ва у кечириб ўзаро ярашиб олганлигини, унинг Акром билан олдиндан ўзаро адовати бўлмаганлигини батафсил ёзиб баён этган.
Фуқаро Тошқулов Акром ўз тушунтириш хатида; 2016 йил 26 феврал куни соат тахминан 09-00 лар чамасида коллежнинг дарвозанинг ёнида Сардорни тўхтатиб байрам олди ундан олган 5000 сўм пулни қачон қайтариб берасан деб сўраганлигини, , Сардор эса унга “қачон пулим бўлса оласан бўлмаса кутасан, бўлмаса қўлингдан келганингни қил” деб айтганлигини шунда унинг жаҳли чиқиб ҳақоратлаб бўлмаса шошмай тур деганлигини, шундан сўнг Жасурга Сардор мендан олган 5000 сўм пулни қайтариб бермаётганлигини, қўлингдан келганингни қил деб айтаётганлигини “юр сен қараб тур мен гаплашиб олай деб” айтганлигини, шундан сўнг ўша куни дарсдан кейин соат 13-00 лар чамасида Сардорни кўчада кутиб турганлигини ва у келгандан сўнг “сен боя нима дединг ” деганида Сардор унга ҳа нима урасанми деганида аччиғ устида юзига бир мушт урганлигини ва тармашиб кетганлигини, шу вақтда у бурнини ушлаб қолганлигини, Жасур уларни ажратиб олганлигини, кейин у Сардорнинг бурнидан қон оқаётганлигини кўриб қочиб кетганлигини, Сардорни ураётган вақтда Жасурдан бошқа ҳеч ким бўлмаганлигини, Сардор ундан янги йил олдин 5000 сўм пул олганлигини, Жасур Сардорни урмаганлигини ва фақат ажратганлигини, суруштирув вақтига келиб у қилган ишидан пушаймон бўлиб Сардордан кечирим сўраганлигини ва Сардор уни кечирганлигини ва улар ўзаро ярашиб олганлигини, яқин дўст бўлиб юришга ваъда берганлигини батафсил ёзиб баён этган.
Фуқаро Тўхтаев Жасур ўз тушунтириш хатида; 2016 йил 26 феврал куни соат тахминан 09-00 лар чамасида Акром унинг олдига келиб Сардорнинг 5000 сўм пулини қайтириб бермаётганлигини, Сардор бор қўлингдан келганингни қил деб айтганлигини ва улар ўзаро тортишиб қолганликларини, Акром унга Сардор билан гаплашиб олмоқчи эканлигини уни ҳам олдида туришликни айтганлигини,шундан сўнг соат 13-00лар чамасида ўқишдан чиқиб уйга кетиш томондаги кўчада у Акром билан Сардорни кутиб турганлигини, шу вақт Сардор келганида Акром унинг олдига бориб “нима учун олган пулингни бермайман деяпсан” деб сўраганида Сардор унга “бор қўлингдан келганингни қил бермайман” деганлигини , шунда Акром Сардорнинг юзига бир мушт уриб тармашиб кетганлигини шундан сўнг у уларни ажраганлигини ва уйига кетганлигини, воқеа вақтида уччаласидан ташқари ҳеч ким бўлмаганлигини ва воқеани ҳеч ким кўрмаганлигини, воқеа кўчанинг бир бурчагида бўлганлигини, Сардор Акромни урмаганлигини, у уларни ажратганлигини лекин урмаганлигини, Сардорнинг Акромдан 5000 сўм қарз олганлигини кўрмаганлигини буни Акромдан эшитганлигини батафсил ёзиб баён этган.
Ушбу холат юзасидан вояга етмаган Алимирзаев Сардорнинг олган тан жарохати буйича суд тиббиёт эксперизаси тайинланган булиб, туман суд тиббиёт эксперизасининг 2016 йил 09 март кунидаги № 75-сонли далолатномасида вояга етмаган Алимирзаев Сардорнинг олган тан жарохати огирлик даражаси бўйича «Енгил тан жарохати» деб бахоланган.
Шундайин холатда, вояга етмаган Тошқулов Акром Нормамат ўғлининг хатти- ҳаракатларида Ўз.Р.ЖКда кўрсатилган жиноят аломатлари йуклиги сабабли тўпланган ҳужжатлар жиноят иши қўзгатишдан рад килиниб, тегишлилиги бўйича маъмурий тартибда туман хокимияти қошидаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига юборилмоғи лозимдир.
Юкоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмини қўллаб,
Do'stlaringiz bilan baham: |