«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________ И.Шералиев
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали раҳбар
ходимлари ўртасида вазифалар
ТАҚСИМОТИ
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали директори:
Филиалда почта алоқаси соҳасига умумий раҳбарлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ буйруқ, фармойишлари ва жамият Уставининг ижро этилишини таъминлайди, назорат қилади;
Почта алоқа соҳасидаги фаолият масалалари бўйича қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ўрнатилган тартибда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Ўзбекистон почтаси» ОАЖга таклифлар киритишни ташкил этади;
Давлат хокимияти ва бошқарув, почта хавфсизлиги манфаатлари йўлида чора - тадбирлар мажмуасининг бажарилишини ташкил этади;
Соҳа ва филиал тизимининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ишига раҳбарлик қилади;
Филиал таркибидаги барча туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, номенклатурадаги раҳбарларни жамиятга тавсия қилади, вазифасига тайинлайди ва озод қилади;
Марказий бухгалтерия, кадрлар бўлими, умумий бўлим ва юридик хизмат, иқтисодий тахлил ва прогнозлаш, махфийлик режими бўлими ишига бевосита раҳбарлик қилади;
Почта алоқаси соҳасида ахборот технологияларининг тараққиёт тизимлари, дастурларининг ишлаб чиқилиши ҳамда бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади;
Почта алоқаси корхоналари ўртасидаги ҳамда истеъмолчилар билан ўзаро муносабат масалаларини мувофиқлаштиради, почта алоқаси хизматлари истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилади;
Почта тўлов белгиларининг тематик режаси лойихасининг тайёрланиши ва нашр белгиларини тайёрлаш, уларнинг муомалага киритилиш ва муоамоладан олиб ташлаш бўйича юқори ташкилотларга таклифлар беради;
Ваколатига кирувчи масалалар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро мулоқотда иш олиб боради;
Почта алоқаси соҳасида корхонанинг барқарор молиявий-иқтисодий холатини таъминлаш, уларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорлигини камайтириш бўйича ишларни ташкиллаштиради;
Ваколатига кирувчи масалалар бўйича филиал таркибидаги почта алоқа тармоқлар ишларини мувофиқлаштиради ва амалий ёрдамни ташкил этади;
Вилоят молия бошқармаси, солиқ бошқармаси, статистика, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро алоқада иш олиб боришни ташкил этади;
Почта алоқаси соҳасида ахборот технологиялари ва алоқа тизимлари соҳаси бўйича лойихаларни тайёрлашда иштирок этади;
Республикадаги нашрларнинг обуна бўйича тарифларини шакллантириш ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб ишларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар беради;
Туман, шаҳар почта алоқаси тармокларида пенсия тўловлари ва пул жўнатмаларини қабул қилиш, обуна ва ноанъанавий хизматлар кўрсатишдан тушган пул маблағлари ҳисоботларининг ўз вақтида бухгалтерия ҳисоботларидан қайд қилинганлигини, чораклик балансларнинг асосий фаолияти бўйича тахлил қилиниш юзасидан назорат ишларини олиб боради;
Филиалда 2010 йилгача “Почта шаҳобчаларини замонавийлаштириш, ахборот коммуникация-технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури”нинг бажарилишини ташкил этади;
Туман, шаҳар почта алоқаси тармоқлари ва унинг тасарруфидаги корхоналарга юклатилган топшириқлар, ижро интизомини таъминлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи ҳисобланади;
Филиалнинг у раҳбарлик қилаётган таркибий бўлинмаларида ва тасарруфидаги почта алоқа тармоқлари ишлари ижросини ташкил этиш ҳамда улар холатининг тахлил этиш бўйича иш олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |