Элементар математик тасаввурларни кўрсатмали ва оғзаки методлар
Элементар математик тасаввурларни шакллантиришда амалий ва ўйин методлари билан бирга қўлланади. Бу уларнинг моҳиятини ҳеч бир камайтирмайди. Мактабгача таълим муассасасида кўрсатмали, оғзаки ва амалий методларга тааллуқли ва бир-бири билан узвий боғлиқликда қўлланиладигаи усуллардан кенг фойдаланилади:
Ҳаракат усулини тушунтиришлар билан ифодалаш (намойиш қилиш) тарбиячи намунасини кўрсатади. Бу ўқитишнинг асосий усули бўлиб, у кўрсатмали—ҳаракатли - амалий характерга эга, ҳар хил дидактик воситаларни жалб қилиш билан бажарилади, болаларнинг куникма ва малакаларини шакллантириш имконини беради. Унга қуйидаги талаблар қўйилади:
-ҳаракатни кўрсатиш усулларининг аниқлиги, қисмларга бўлинганлиги; -ҳаракатларнинг оғзаки тушунтиришлар билан ифодаланиши;
-кўрсатишда кузатувчи нутқнинг аниқлиги, кисқалиги ва ифодали бўлиши; -болаларнинг идрок, тафаккур қилишлари ва нутқларини фаоллаштириш.
Мустақил машқларни бажариш учун йўл-йўриқ.
Б у усул тарбиячининт ҳаракат усулларини кўрсатиши билан боғлиқ бўлади ва ундан келиб чиқади. Йўл-йўриқларда зарур натижани олиш учун нима қилиш кераклиги ва қандай қилиш керак экани акс эттирилади.
Катта гуруҳларда йўл-йўриқлар топшириқни бажаришга киришишдан олдин тўлиқ бериб бўлинади, кичик гуруҳларда эса ҳар бир янги ҳаракатдан олдин берилади.
3.Тушунтиришлар, англатмоқлар, кўрсатмалар. Бу оғзаки усуллардан тарбиячи ҳаракат усулини кўрсатиш ёки болаларнинг топшириқни бажаришларида, хатоларнинг олдини олиш, қийинчиликларни бартараф қилиш каби мақсадларда фойдаланади. Улар қисқа, аниқ ва образли бўлиши керак.
Ҳамма ёшдаги гуруҳларда янги ҳаракатлар (ёнига қўйиш, ўлчаш) билан таништиришда кўрсатиш ўринли, аммо бунда тўғридан-тўғри тақлидни йўққа чиқарувчи ақлий фаолиятни активлаштириш керак. Янги ҳаракатни ўзлаштиришда, санаш, ўлчаш малакаларини шакллантиришда такрорий кўрсатишдан қочиш керак. Ҳаракатни ўзлаштириш ва уни такомиллаштириш оғзаки усуллар — тушунтиришлар, кўрсатмалар, саволлар асосида амалга оширилади. Шу билан бир вақтда ҳаракат усулининг нутқий ифодаси ўзлаштирилади.
4. Ҳамма ёшдаги гуруҳларда элементар математик тасаввурларни шакллантиришнинг асосий усулларидан бири болаларга саволлар бериш усулидир. Педагогикада саволларнинг қуйидаги классификацияси қабул қидинган:
Репродуктив - мнемик (фараз қилишга оид) саволлар (Қанча? Бу нима? Бу шакл нима деб аталади? Квадрат учбурчакдан нимаси билан фарқ қилади?);
-репродуктив - билишга доир саволлар. (Агар мен яна битта кубча қўйсам, токчадаги кубчалар қанча бўлади? Қайси сон катта (кичик): тўққизми ёки етти?)
-продуктив — билиш саволлари. (Доирачалар 9 тадан бўлиши учун нима қилиш керак? Тасмани қандай қилиб тенг қисмларга бўлиш мумкин?)
Қатордаги қайси байроқча қизил эканини билиш учун нима қилиш керак?
С аволлар болаларнинг идрок, хотира, нутқларини активлаштиради, материалнинг тушунилишини ва ўзлаштирилишини таъминлайди. Элементар математик тасаввурларни шакллантиришда бир қанча саволлардан фойдаланилади. Булар буюмнинг конкрет белгилари, хоссаларини, амалий иш натижаларини тавсифлашга йўналтирилган, яъни унинг хусусиятларини қайд қилувчи энг содда саволлардан бошлаб, боғланишлар, муносабатлар, алоқалар ўрнатишни, уларни асослаш ва тушунтириб беришни, энг оддий исбоглашларни талаб қилувчи мураккаб саволлар жуда муҳимдир. Бундай саволларкўпинча тарбиячи намуна кўрсатганидан кейин, болалар машқларни бажариб бўлганларидан кейин берилади. Масалан, болалар қоғоз тўғри тўртбурчакни тенг икки қисмга бўлганларидан кейин тарбиячи сўрайди: “Сен нима қилдинг? Бу қисмлар нима деб аталади? Нега бу икки қисмнинг ҳар бирини яримта деб аташ мумкмн? Қисмларнинг шакли қандай?
Квадратлар ҳосил бўлганини қандай исботлаш мумкин? Тўғри тўртбурчакни тўртта тенг қисмга бўлиш учун нима қилиш керак?”
Характери бўйича турли саволлар ҳар хил типдаги билиш фаолиятини, яъни ўрганилган материални қайта тикловчи репродуктив фаолиятдан бошлаб, муаммола масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган продуктив фаолиятларга даъват қилади, ундайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |