Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир



Download 1,59 Mb.
bet1/14
Sana25.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#462117
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ЎзРМЖтКнинг 47 моддаси буйича ҳужжат тайёрлаш




ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ - Ё МАМОТ, Ё НАЖОТ - Ё ҲАЛОКАТ, Ё САОДАТ - Ё ФАЛОКАТ МАСАЛАСИДИР” 
БАЛИҚЧИ ТУМАНИ 16 – УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСНИНГ 47-МОДДАСИ БИЛАН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАШГА ҚАДАР АМАЛГА ОШИРАДИГАН ИШЛАР
Т А Р Т И Б И


1. Ўқувчиларнинг сурункали ва мунтазам дарс қолдиришлари бўйича:
1) Ҳар "Пайшанба - Профилактика куни"да ҳафта давомида сабабсиз кўп дарс қолдирган синф ўқувчиларининг давомати бўйича СВЕТОФОР таҳлили қилинади.
2) Ушбу дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга синф раҳбари томонидан қўнғироқ ёки СМС хабари орқали огоҳлантириш юборилади. Қилинган иш юзасидан шу куннинг ўзида мактабнинг ММИБДЎга ахборот беради.
3) Мазкур ўқувчилар томонидан такроран дарс қолдириш ҳолатлари кузатилганда, уларнинг ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга мактаб директори томонидан инспектор-психолог билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича жавобгарлик белгиланиши бўйича расмий огоҳлантириш хати почта орқали юборилади (квитанция хатнинг иккинчи нусхасига тикиб қўйилади) ёки ўзига имзо қўйдирган ҳолда берилади.
4) Огоҳлантириш хати берилган кундан бошлаб 3 кун ичида натижа бўлмаса ушбу ўқувчиларнинг яшаш манзилидаги маҳалла фуқаролар йиғини раисига ва ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг иш жойига почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади.
5) Агар ота-она ва МФЙ раисига юборилган огоҳлантириш хатларидан сўнг ҳам ўқувчининг сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларида ўзгариш бўлмаса инспектор-психолог билан ММИБДЎ биргаликда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланади.


Ҳужжатлар: 1. Ўқувчининг анкетаси
2. Синф раҳбарининг ўқувчига тавсифномаси
3. Мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома
4. Ота-онасининг паспорт нусхалари
5. Синф раҳбарининг билдиришномаси
6. Юқоридаги ҳужжатларга мактаб директори томонидан ота-онага ва МФЙ раисига юборилган огоҳлантириш хатлари (нусхаси) қўшимча қилинади.

2. Ўқувчиларнинг мактаб ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганликлари бўйича:


1. Ота-оналар фарзандларини мактабга кийиниш маданиятига ва мактабнинг Низомида белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда келишларига жавобгарликни ошириш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига асосан улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ушбу шахсларни базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Шу муносабат билан, қуйидагиларни амалга ошириш лозим:


1) Мактабнинг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаган, менталитетимизга хос бўлмаган ҳолда кийиниб келган ўқувчиларнинг кундалигига танбеҳ ёзилади.


2) Агар кундаликка ёзилган танбеҳдан ўзига хулоса қилмаган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади.
Шунингдек, яна бир нечта ҳолатларда ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаган, жумладан, мактабга келиб дарсларга кирмаган, педагогларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, ўқитувчиларнинг дарсларига фаол қаршилик қилган ҳолда ҳалақит қилиш, мактабга ўқув қуролларисиз келган, ўзи билан таъқиқланган буюмлар (психотроп моддалар, тиғ ва бошқа совуқ қуроллар билан) билан келганлиги аниқланган ҳолларда уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга почта ёки куръер орқали огоҳлантириш хати юборилади.
3) Агар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга юборилган огоҳлантириш хатларидан сўнг ўқувчида ижобий томонга ўзгариш бўлмаса мактаб директори ва инспектор-психолог томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланади.
Ҳужжатлар: 1. Ўқувчининг анкетаси
2. Синф раҳбарининг ўқувчига тавсифномаси
3. Мактабда ўқиши ҳақида маълумотнома
4. Ота-онасининг паспорт нусхалари
5. Фан ўқитувчиларининг билдиришномаси
6. Ҳолатни асословчи фотолавҳалар (айрим ҳолларда видеолавҳа)
7. Ўқувчининг салбий ҳолати юзасидан ўз ўрнида 5 ёки 7 киши томонидан тузилган далолатнома.
8. Юқоридаги ҳужжатларга мактаб директори томонидан ота-онага юборилган огоҳлантириш хати (нусхаси) қўшимча қилинади.




  1. Download 1,59 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish