Ахборот ўлчовлари. Ахборотни ўлчаш учун ўзига хос ахборот миқдорига ва қийматлар хажмига эга бўлган икки кўрсаткич киритилган: ахборот микдори I ва кийматлар хажми V.
Ахборотнинг синтактик ўлчови. Қийматлар хажми V хабарда белгилар (разряд) сони билан ўлчанади. Турли саноқ тизимларида бир разряд турлича узунликка эга бўлганлиги сабабли уларнинг қиймат ўлчов бирликлари ҳам
ўзгаради:
иккилик саноқ тизимида ўлчов бирлиги - бит (икки разряд) (ахборотни ўлчов бирлиги сифатида, яъни 8 битдан иборат бўлган "байт" ўлчов бирлиги ишлатилади);
Ахборот миқдори I ни тизим ҳолатининг ноаниқлик тушунчаси (тизим энтропияси)ни кўриб чиқмасдан аниқлаб бўлмайди. Хабарнинг ихчамлик коэффициенти (даражаси) Y қуйидаги ифода билан кўрсатилади:
Y =I/V , бу ерда 0 Ахборотнинг семантик ўлчови. Ахборот маъносининг мазмуни ёки ахборотнинг миқдорини семантик даражада ўлчаш учун тезаурус ўлчовидан фойдаланилади. Бу ўлчов ахборотнинг семантик хусусиятларини
фойдаланувчининг келган хабарни қабул қилиш қобилияти билан боғлайди. Бунинг учун фойдаланувчи тезаурус тушунчаси ишлатилади.
Тезаурус - фойдаланувчи ёки тизим эга бўлган хабарлар тўпламидир.
Ахборотни семантик миқдорининг нисбий ўлчови сифатида мазмундорлик коеффитсиенти C ни
ишлатиш мумкин:
Ахборотнинг прагматик ўлчови. Бу ўлчов бирлик фойдаланувчи қўйган мақсадни эгаллаш учун керак бўлган ахборотнинг яроқлилиги билан ифодаланади. Парагматик ўлчов ҳам нисбий бўлиб, у ахборотни қайси тизимда
ишлатишга боғлиқдир.
Компьютер ишлов берадиган барча маълумотлар элементлари "Ғиштчалар", яъни 0 ва 1 рақамлардан (битлардан) тузилади. Шундан сўнг қуйидаги занжир ҳосил бўлади:
бит-байт-файл-каталог-мантикий диск. Бит - ахборотнинг энг кичик бирлиги бўлиб, (инглиз тилида “binary digit” сўзларидан олинган ва "иккилик рақами" деган маънони англатади) 0 ёки 1 рақами берадиган ахборотни билдиради. Битнинг қийматини ўчирилган - ёкилган, йўқ - ҳа, ёлғон - рост каби талқин этиш мумкин.
Компютер аниқ битлар билан алоҳида жуда кам ҳолларда иш кўради. Одатда компютер 8 битдан иборат 0 ва 1 рақамлари комбинацияси билан ишлайди. Бу комбинациялар байт деб аталади, яъни 1 байт=8 бит.
Компьютернинг барча ишлари - бу, байтлар тўпламини бошқаришдир. Байтлар компьютерга клавиатура ёки дисклардан (ёки алоҳида линиялар орқали) келиб тушади. Шундан сўнг дастурнинг буйруқлари (операторлари) бўйича байтларга ишлов берилади. Улар вақтинча сақлаб турилади ёки доимий сақлаш учун ёзиб қўйилади. Зарур бўлса дисплей экранига ёки чоп этиш қурилмасидаги қоғозга чиқарилади.