Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Қўшилган қиймат соли-
ғини бюджетга тўлаш ва 
ҳисоб-китобларни тақ-
дим этиш муддатлари. 
Ҳисобварақ фактура ва 
уни тўлдириш тартиби
3.4.1-жадвал 
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг 1999 йилдан жорий этилган
усулининг таққослама таҳлили (рақамлар шартли) 
 
№ 
Кўрсаткичлар 
1999 йилга қадар 
1999 йилдан кейин 
оборот 
қўшилган 
қиймат 
солиғи 
оборот 
қўшилган 
қиймат 
солиғи 
1.
Ҳисобот даврида сотиб 
олинган хом-ашё, 
материаллар 
100 
20 
100 
20 
2.
Ишлаб чиқаришга 
ишлатилган хом-ашё, 
материаллар 
50 
10 
50 
10 
3.
Товарлар (иш ва 
хизматлар)ни сотиш 
обороти, яъни солиққа 
тортиладиган оборот 
200 
40 
200 
40 
4.
Бюджетга ҳисобланган 
солиқ суммаси 
Х 
30 (40-10) 
Х 
20 (40-20) 
Бу тартибдаги ҳисоблаш механизми корхоналарнинг оборот 
маблағларини четланишини кескин камайтиради.
 
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-
китобларни (5-илова) корхона ортиб борувчи 
якун билан рўйхатдан ўтган жойидаги Давлат 
солиқ идораларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан 
кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан 
ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий 
ҳисоботни топшириш муддатида қўшилган 
қиймат солиғини тўловчилари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар 
йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан 
кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳиобот 
топширилган муддатда тақдим этади.
Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоблари 
билан бир вақтда ҳисобот даври мобайнида олинган товарлар (ишлар, 
хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини ҳам тақдим этадилар. 
Ҳисобварақ-фактуралар реестрининг шакли давлат солиқ қўмитаси 
томонидан белгиланади. 
Ҳисоботларни ўз вақтида топширмаслик корхона ва корхонанинг 
мансабдор шахсларига нисбатан Давлат солиқ идоралари томонидан 
молиявий ва маъмурий жазо – чораларини қўлланишига олиб келади. 


128 
Корхоналар қўшилган қиймат солиғини солиқ ҳисобини топширган 
кундан кечиктирмай тегишли даврдаги ҳақиқий сотиш оборотидан келиб 
чиқиб тўлайди. Агар корхона ҳисобланган солиқ суммасини бюджетга ўз 
вақтида ўтказиб бермаса, бундай ҳолатда Давлат солиқ идоралари масъул 
ходимлари томонидан ҳисобланган солиқ сумасига нисбатан кечиктирилган 
ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида пеня (молиявий жазо) қўлланилишига 
олиб келади. Бунда корхона раҳбариятига нисбатан маъмурий чора 
қўлланилмайди. 
1998 йил 1 январдан Ўзбекистондаги барча корхоналар ва ташкилотлар 
учун, шу жумладан солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган кичик 
корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ҳамда қўшилган 
қиймат солиғидан озод бўлган корхоналар ҳам товарларни сотганда, иш ва 
хизматлар кўрсатганда ҳисобварақ фактурани тўлдириши қонун асосида 
шарт қилиб белгиланди. 
Ҳисобварақ-фактура маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни 
юклаб жўнатилиши, иш ва хизматлар кўрсатилиши санаси (куни)дан 
кечиктирмасдан ёзилади. 
Ҳисобварақ-фактурада - унинг тартиб рақами ва ёзилган санаси, 
жўнатиладиган товарлар бўйича шартномалар рақами ва санаси ҳамда солиқ 
тўловчи ва харидорнинг номи, манзили СТИРи ва шу каби реквизитлари 
кўрсатилади. 
Жадвалли шаклни тўлдиришда қуйидагиларни қайд этиш керак (6-
илова):

1-устунда, товарлар (иш ва хизматлар) номи;

2-устунда товарларнинг ўлчов бирлиги (дона, метр, кг, ва хоказо);

3-устунда юклаб жўнатиладиган товарларнинг миқдори ёки сони;

4-устунда товарларнинг шартнома бўйича қўшилган қиймат 
солиғисиз нархи;

5-устунда товарларнинг жами етказиб бериш қиймати (қўшилган 
қиймат солиғисиз);

6-устунда қўшилган қиймат солиғи ставкаси, агар қўшилган қиймат 
солиғидан озод бўлса чизиқча тортиб қўйилади;

7-устунда жўнатилаётган товарлар бўйича тегишли ставкаларга кўра 
ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси; 

8-устунда, жўнатилаётган товарларнинг қўшилган қиймат солиғи 
билан ҳисобланган суммаси.
Солиқ кодексига кўра қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган, 
шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган оборотни 
амалга ошираётган юридик шахслар 6- ва 7- устунга “Қўшилган қиймат 


129 
солиғи суммасиз” деган штампини қўйишади, агар штамп бўлмаса қўлда ёзиб 
қўйишади ва 8 устунни тўлдиришмайди. 
Агарда корхона акциз ости товарлар ишлаб чиқарса унда ҳисобварақ-
фактурага қўшимча устунлар киритилади ва ушбу устунларда акциз 
ставкаси ва суммаси акс эттирилади (чунки акциз суммаси ҳам қўшилган 
қиймат солиғига тортилади). 
Ҳисобварақ-фактура корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан 
имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади. 
Ҳисобварақ-фактура етказиб берувчи корхона томонидан 2 нусхада 
тўлдирилади, 1-нусхаси харидорга берилади ва у харидорга қўшилган қиймат 
солиғи суммасини белгиланган тартибда ҳисобга киритиш учун ҳуқуқ 
беради, 2-нусхаси эса корхонанинг ўзида қолади. 
Таъкидлаш жоизки, бевосита аҳолига пуллик хизматлар (ишлар)ни 
кўрсатадиган корхоналар учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотишда касса 
чеки ёки хизматлар кўрсатилиши (ишлар бажарилиши)ни тасдиқловчи бошқа 
ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ҳисобланади. Бунда бу ҳужжатларда 
қўшилган қиймат солиғи ажралиб туриши лозим.
Ўз маҳсулотларини (товарларини, ишларини, хизматларини) узлуксиз 
етказиб берадиган корхоналар бўйича ҳисобварақ-фактуралар истеъмолчи-
ларга ҳисобварақни расмийлаштириш билан бир вақтда, лекин бир ойда бир 
мартадан кам бўлмаган тарзда ёзилади. Бунда ҳисобварақ-фактураларнинг 
ёзилиши маҳсулот сотилган ҳисобот даврида амалга оширилади. 
Банклар учун, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган операциялар 
бажарилганда, ҳисобварақ-фактура бўлиб мижоз шахсий ҳисобварағидан 
кўчирма ҳисобланади. 
Лизинг операциялари бўйича лизинг берувчилар учун ҳисобварақ-
фактура бўлиб лизинг объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси 
ҳисобланади. Бунда тегишли ҳужжатлар (лизингнинг таркибий қисми 
ҳисобланадиган лизинг тўловлари жадвали; ҳисобварақ; лизинг тўловларини 
тўлаш бўйича лизинг олувчига тақдим этиладиган билдирувнома ва ҳоказо) 
билан расмийлаштириладиган ҳар бир лизинг тўловига қўшимча ҳисобварақ-
фактура ёзилмайди.
Агар лизинг шартномаси лизинг берувчига қўшилган қиймат солиғи 
солинадиган қўшимча хизматлар кўрсатишни назарда тутса, бунда мазкур 
хизматларга белгиланган тартибда ҳисобварақ-фактура ёзилади.
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган суғурта хизматларини 
кўрсатишда, ҳисобварақ-фактура ўрнига бирламчи ҳужжат бўлиб қуйидаги 
ҳужжатлар: 
- суғурта корхоналари учун - суғурта полиси; 


130 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish