Таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Солиқ ставкалари ва 
солиқдан имтиёзлар 


72 
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 1998 йилда 36 
фоизни ташкил этгани ҳолда 2001 йилда 26 фоизга тушган. 2002 йилга эса 24 
фоиз, 2003 йилда 20 фоиз, 2004 йилда 18 фоиз, 2005 йилда 15 фоиз, 2006 
йилда 12 фоиз ва 2007 йилда 10 фоиз қилиб белгиланган.
Қуйидаги жадвал маълумотларида 2008 йилда юридик шахсларнинг 
фойдасига солиқ ставкалари келтирилган. 
3.1.1-жадвал 
Юридик шахслар фойдасига солинадигна солиқ 
СТАВКАЛАРИ
22
 
 
№ 
Тўловчилар 
Солиқ солина-
диган базага 
нисбатан %да 
солиқ ставкалари 

Юридик шахслар (2-3 бандлардагидан ташқари) 
10 

Тижорат банклари
15 

Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан 
шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний
шахсларни (шунингдек, норезидентларни) жалб этиш йўли 
билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан 
даромад олувчи юридик шахслар
35 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (иш, хизматлар) экспортининг 
эркин алмаштириладиган валютадаги ҳиссаси қуйидаги 
миқдорларни ташкил этадиган экспорт қилувчи корхоналар 
учун (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 12 
октябрдаги ПФ-1871 сони фармони билан тасдиқланган хом-
ашё товарлари рўйхатидагилар бундан истисно): 
сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача 
белгиланган 
ставка 30% га 
пасайтирилади 
сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори 
белгиланган 
ставка 50% га 
пасайтирилади 

1-бандда кўрсатилган хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари 
учун, пластик карталар қўллаб ҳақ тўланган кўрсатилган 
хизматлар ҳажми бўйича 
белгиланган 
ставка 10% га 
пасайтирилади 
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини 2006 йилдаги 12 
фоиздан 2007 йилда 10 фоизга туширилиши корхоналар ихтиёрида тахминий 
ҳисоб-китобларга кўра қўшимча 37 млрд. сўмни тежаш имконини беради ва у 
корхоналарнинг инвестицион фаоллигини янада активлаштиришга хизмат 
қилади.
22
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори. 


73 
Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра норезидент солиқ тўловчининг 
даромадини чет элга ўтказилаётганда 10 фоиз миқдорида фойдага солиқ 
ундирилади. 
Доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикасида 
фаолият олиб борган норезидентнинг даромади ҳеч қандай чегирмасиз 
даромад манбаида қуйидаги ставкаларда солиққа тортилади:

дивидендлар ва фоизлардан – 10 фоиз; 

суғурта мукофотлари, суғурталаш ва қайта суғурталаш – 10 фоиз; 

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар билан Халқаро алоқа 
учун телекоммуникация ва транспорт хизмати (фрахта даромади) – 6 фоиз; 

рояльти, ижара даромадлари, хизмат кўрсатиш, шу жумладан бошқарув 
хизмати, маслаҳатлар ва бошқа даромадлар – 20 фоиз. 
Юридик шахсларга тўланадиган дивидендар ва фоизлар тўлов манбаида 
10 фоизли ставка билан солиққа тортилади.
Солиққа тортиш мақсадида дивиденд деб, акциялардан ва бошқа 
хўжаликлар субъектларининг устав капиталидаги қатнашиш улушидан олган 
даромадлари тушунилади. 
Фоизларга эса депозит қўйилмалар, қарз мажбуриятлари ва бошқа 
қимматли қоғозлардан олган даромадлар киради. 
Манбаида солиққа тортилган ва дивиденд, фоиз олган норезидент жами 
даромадидан тегишли тартибда белгиланган ҳужжатларни тақдим этган 
тақдирда чегирма олиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Солиқ кодексининг 158-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган 
фойда солиғини тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод этилади: 
1)
ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва 
«Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари 
умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги 
уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар, бундан 
савдо, воситачилик, таъминлаш-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан 
шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Мазкур имтиёзни олиш ҳуқуқини 
белгилаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда турган ходимлар 
киритилади; 
2) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш 
устахоналари; 
3) жазони ижро этиш муассасалари; 
4) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish