Таълим вазирлиги тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/239
Sana26.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#471661
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   239
Bog'liq
Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва тамойиллари 2-та вариант

Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1.
Жисмоний шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғининг 
тўловчилари кимлар? 
2.
Жисмоний шахсларнинг қандай мол-мулклари солиқ солиш объекти 
ва базаси ҳисобланади? 
3.
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 
кимнинг қарори билан белгиланади? 
4.
Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ставкаси 2008 йилда неча фоиз 
қилиб белгиланган? 
5.
Жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича инвентаризация 
қиймати бўлмаса солиқ ундириш қандан тартибда амалга оширилади? 
6.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи суммаси қайси давлат 
органи томонидан ҳисоблаб чиқарилади? 
7.
Тўлов хабарномаси қайси муддатгача участка солиқ инспекторлари 
томонидан солиқ тўловчиларга етказилади? 
8.
Мол-мулк солиғидан кимлар солиқдан озод этилади? 
9.
Пенсионерларнинг неча квадрат метр мол-мулки қиймати солиққа 
тортилмайди?
10.
Йиллик ҳисобланган мол-мулк солиғи қайси муддатда бюджетга 
тўланади? 
4.2. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 
Солиқ кодексига кўра ўз мулкида, 
эгалигида, фойдаланишида ёки ижара 
ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган 
жисмоний шахслар, шунингдек юридик 
шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер 
солиғининг тўловчилари бўлиб ҳисобланишади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 
томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер 
солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний 
шахсларга ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни 
Ер солиғини тўловчилар,
солиқ объекти ва базаси


205 
ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш 
тартиби татбиқ этилади. 
Жисмоний шахсларнинг қуйидаги ер участкалари солиқ солинадиган 
объект ҳисобланади: 

деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари

якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган 
умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун 
берилган ер участкалари; 

хизмат юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган чек ерлар; 

мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида уй-
жой, дала ҳовли билан биргаликда эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер 
участкалари; 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер 
участкалари; 

тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун доимий фойдаланишга ёки 
ижарага берилган ер участкалари. 
Солиқ кодексига кўра кўчмас мулкка эга бўлган ҳуқуқларни давлат 
рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг 
майдонига доир маълумотномалари солиқ солинадиган база бўлиб 
ҳисобланади. 
 
Жисмоний шахслардан ундириладиган 
ер 
солиғи 
ставкалари 
Ўзбекистон 
Республикаси Президент қарори билан 
белгиланади ва солиқ тўловчиларга Молия 
вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари томонидан 
белгиланган тартибда хабар қилинади. 
Берилган ерлардан икки йил давомида фойдаланмаган жисмоний 
шахслардан ер солиғи уч баравар миқдорида ундирилади.
Жисмоний шахслар фойдаланадиган (шу жумладан, ер солиғини 
тўлашдан озод этилган), давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратилган 
майдонлардан ортиқча ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар 
учун 1,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади. Давлат ҳокимияти 
органлари томонидан ажратилган майдонлардан ортиқча фойдаланиладиган 
ерлар учун юқорида кўрсатилган коэффициентни қўллаган ҳолда ер солиғи 
тўланмаган тақдирда солиқ тўловчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига 
мувофиқ молиявий жазо чоралари қўлланади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish