К И Р И Ш
Интернет-маркетинг – замонавий компьютер ва ахборот
технологиялари ѐрдамида, хусусан, Интернет глобал тармоғидан
фойдаланган
ҳолда
бозорда
вужудга
келадиган
иқтисодий
муносабатларни фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб
чиқариш ҳамда сотиш муаммоларини комплекс, тизимли ечиш
услубларини, бозорда вужудга келадиган ўзгаришларга тезда
мослашиш, истеъмолчиларга табақали ѐндашиш, рақобатбардош янги
товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чиқаришни ташкил
этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат қилиш ҳамда таъсирчан
рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишни ўз олдига
мақсад қилиб қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма
мажлисидаги
маърузасида
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодиѐтини
янада
ривожлантириш
борасида
тўхталиб
―Мамлакатимиз иқтисодиѐтида кичик бизнес, биринчи навбатда,
хусусий тадбиркорликнинг роли ва улушини янада кенгайтиришни
таъминлай оладиган қонунларни қабул қилиш масаласи биз учун
долзарб масала бўлиб қолмоқда‖
1
, - деб таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2010 йилнинг асосий якунлари ва 2011 йилда
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган маърузасида Ўзбекистон
иқтисодиѐти олдида турган асосий вазифалар тўғрисида тўхталиб, ―...
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиѐтнинг тез ўзгариб
турадиган бозор талабларига жавоб беришини таъминлайдиган
замонавий тузилмаларини шакллантиришда, янги иш ўринларини
ташкил қилишда ва аҳоли даромадларини оширишда қанчалик муҳим
роль ўйнашини, албатта, чуқур англаймиз‖
2
, -деб таъкидладилар.
Ушбу масалаларни амалга оширишда ―Интернет – маркетинг‖ фанида
ўрганиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият
касб этади.
1
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг
қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: Ўзбекистон, 2010. – 51 б.
2
И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.
7
Ҳозирги
жаҳон
иқтисодиѐти
глобаллашуви
жараѐнида
«Интернет-маркетинг»
фанининг
асосий
мақсади
талабалар
томонидан замонавий ахборот технологиялари ѐрдамида бозор
конъюнктураси ва унинг имкониятларини, талаб ва таклиф
нисбатини, товар хусусиятларини, корхонанинг бозорга чиқиш
стратегияларини ишлаб чиқиш ва уни тўғри танлаш ҳозирги куннинг
муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Зеро «Интернет маркетинг» фанининг вазифаси мамлакатимиз
иқтисодиѐтини
эркинлаштириш
ва
иқтисодий
ислоҳотларни
чуқурлаштириш
ҳамда
иқтисодиѐтни
модернизация
қилиш,
глобаллашув ва ахборотлашув шароитларида хўжалик юритувчи
субъектларда маркетинг фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни
бошқариш, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда замонавий
маркетинг фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
Мамлакатимиз модернизация ва иқтисодиѐтни диверсификация
қилиш, ҳамда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида
рўй
бераѐтган
ўзгаришлар
иқтисодиѐтда
янгича
бошқариш
услубларини қўллашни, хусусан, Интернет ва янги ахборот
технологияларидан кенг фойдаланишни талаб қилмоқда. Буни
Президентимиз И.А.Каримов ўз маърузасида таъкидлаганидек:
―Аҳолининг интернет тармоғидан фойдаланиш имконияти кенгайиб
бораѐтганини албатта ижобий баҳолаш лозим. 2010 йилда Интернет
хизматидан фойдаланувчилар сони 1,4 баробар кўпайди ва 6,6
миллион кишидан ошди. Айни вақтда Интернет хизматини кўрсатиш
тарифларини босқичма-босқич камайтириб бориш ҳисобига ундан
фойдаланувчилар учун шароитлар тобора яхшиланмоқда. Хусусан,
2010 йилда бу борадаги тарифлар 20 фоизга пасайтирилганини
алоҳида қайд этиш керак‖
3
.
Бу эса иқтисодиѐт, бизнес ва менежмент йўналишлари бўйича
тайѐрланаѐтган
кадрларни
чиқаришда
―Интернет-маркетинг‖
фанининг аҳамияти ниҳоятда юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Ушбу ўқув қўлланмада фаннинг мақсад ва вазифалари, фан
бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган
талаблар,
шунингдек
талабалар
интернет-маркетинг
асослари,
замонавий маркетингда стратегик ва тактик режалаштириш,
3
Каримов И.А. ―Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини
оширишга хизмат қилади‖. 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР ВМ нинг мажлисидаги маъруза.
//Халқ сўзи, 22.01.2011й.
8
Интернетда маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, интернетда
товар сиѐсати ва хизматлар бозори, интернетда коммуникатив
сиѐсатни ташкил этиш, интернетда реклама, сотувни рағбатлантириш
ва жамоатчилик билан алоқалар
каби долзарб мавзулар билан
батафсил
танишиб
чиқадилар.
Шунингдек,
корхоналар
маркетологлари малакасини оширишда ушбу ўқув дастурдан
фойдаланиши мумкин.
«Интернет-маркетинг» фанини ўрганишда талабалар бозорнинг
хўжалик фаолияти соҳаси, ташқи муҳити, ахборотлар йиғиш ва
электрон бизнес борасида чуқур кўникмаларга эга бўладилар.
Корхоналарда Интернет - маркетинг ѐки ―жаҳон ўргимчак тўри‖
тармоғидан самарали фойдаланган ҳолда, яъни корхоналаримиз ва
ривожланган хорижий мамлакатлар фирмалари фаолияти ўртасидаги
рақобат курашида қатнашишда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада
масалага иқтисодиѐтимизнинг ўзига хос хусусиятларини, маҳаллий
шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ѐндашиш зарур.
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикасининг барча
олийгоҳлари ўқув режасидан фойдаланиб келинаѐтган намунавий
ўқув дастури асосида ѐзилди. Ундаги назарий хулосаларни бевосита
амалиѐт билан боғлиқ ҳолда ѐритишга ҳаракат қилдик.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |