Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Реклама 
турлари.
 
Реклама турлари реклама фаолияти 
йўналтирилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб белгиланади. 
Амалиѐтда реклама камдан-кам ҳолларда фақат битта мақсадни 
кўзлаган бўлади, кўпинча битта реклама тадбирида бир нечта 
мақсадлар кесишади. Натижада битта рекламанинг ўзи бир вақтнинг 
ўзида бир нечта функцияни бажариши мумкин бўлади. 
Рекламанинг иккита асосий тури ажратиб кўрсатилади: имиж 
рекламаси ва рағбатлантирувчи реклама. 
Имиж рекламаси фирма ва товар ҳақида қулай қиѐфа (имиж) 
яратишга йўналтирилади. Унинг асосий вазифаси истеъмолчилар 
онгида фирма ва унинг товарлари ҳақида ижобий образни 
мустаҳкамлашдан иборат. Бу мақсадга потенциал харидорлар ѐки 
фойдаланувчиларни маҳсулот (хизмат), унинг вазифалари ва 
тавсифномалари билан таништириш йўли билан эришиш мумкин. 
Имиж рекламаси таъсир кўрсатувчи доира, қоидага кўра, бошқа 
реклама турларидан кенг бўлади. У бевосита харидорлардан ташқари 
маҳсулот ва фаолият соҳалари кенгайган ҳолларда фирма ва унинг 
товарлари харидорларда ижобий ҳис-туйғулар уйғотиши учун 
аҳолининг бошқа қатламларига ҳам йўналтирилади.
Рекламанинг кенг тарқалган тури рағбатлантирувчи реклама 
ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси мазкур товарни сотиб олиш ѐки 
хизматдан фойдаланиш эҳтиѐжини рағбатлантиришдан иборат. 
Одатда, у маҳсулотнинг асосий афзалликларини, унга ўхшаш бошқа 
товарларга нисбатан ижобий ҳислатларини таъкидлаб ўтади. 


231 
Интернет рекламасининг асоси бўлиб кўп ҳолларда сотувни 
рағбатлантириш 
функцияларини 
ҳам, 
имиж 
рекламаси 
функцияларини ҳам бажариши мумкин бўлган web-сайт хизмат 
қилади. Шу билан бирга, сайт орқали бевосита товарлар сотишни 
амалга ошириш мумкин бўлиб, у доимо фирманинг товар ѐки 
хизматлари истеъмолчилари билан мулоқот қилиш воситаси бўлиб 
қолади. 
Шуни қайд этиш керакки, Интернет рекламасининг қолган 
барча воситалари, имиж рекламаси ва сотувни рағбатлантириш билан 
бир қаторда Интернет учун хос бўлган вазифани бажаради —ташриф 
буюрувчиларни web-сайтга жалб қилади. Шундай қилиб, уларнинг 
барчаси нафақат сотув воситаси, балки web-сайтни илгари суриш ва 
реклама воситаси бўлиб ҳам хизмат қилади. 
Интернетда энг тарқалган кейинги реклама воситаси бу баннер 
рекламасидир. 
У 
имиж 
рекламаси 
ролида 
чиқиши 
ҳам, 
рағбатлантирувчи 
функцияларни 
бажариши 
ҳам мумкин. бу 
ҳолатларда 
фарқ 
унинг 
бажарилишида 
ва 
мос 
равишда 
фойдаланилувчи самарадорликни баҳолаш усулларида бўлади. 
Интернет рекламасининг қолган барча воситалари биринчи 
навбатда ташриф буюрувчиларни web-сайтга жалб қилиш вазифасини 
бажариши лозим. Бу айниқса, каталогларда рўйхатдан ўтказиш ва 
қидирув тизимларида индексациялашда яққол кўзга ташланади. 
Интернетда 
реклама 
кампанияси 
ўтказиш 
ўтказилаѐтган 
тадбирнинг муайян мақсадларини шакллантириш, қўлланувчи восита 
ва усуллардан тортиб самарадорликни баҳолаш, натижаларни таҳлил 
қилиш ва келажак учун тавсилар ишлаб чиқишгача тизимли ва изчил 
ѐндашувни талаб қилади.
Реклама кампаниясининг мақсад ва вазифалари
Ҳар қандай реклама кампаниясини ташкил қилишнинг 
дастлабки босқичи унинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш 
ҳисобланади. Бу сифатда истеъмолчиларнинг фирма ва унинг 
товарлари ҳақида хабардорлигини ошириш, компания web-сайтига 
ташриф буюрувчилар сонини ошириши, сотув ҳажмининг ўсиши 
кабилар хизмат қилиши мумкин. 
Реклама кампанияси олдига қўйилган вазифалар, ўз навбатида, 
фойдаланилувчи усул ва воситаларни белгилаб беради. Масалан, 
мулоқот доирасига таъсир кўрсатиш шакллари, ўтказиладиган 
акциянинг вақт чегаралари, реклама воситаларини танлаш айнан 


232 
уларга боғлиқ бўлади. Якуний вазифалар ҳам оралиқ мақсадларни 
белгилаб бериши мумкин. 
Реклама 
кампанияси 
мақсадларига 
эришиш 
усулларига 
ажратилаѐтган реклама бюджетининг таъсири катта, албатта. Реклама 
бюджетига амалдаги йўналишлар миқдори, рекламани жойлаштириш 
схемалари, тақдим этилувчи чегирмалар ва бошқа бир қатор омиллар 
боғлиқ бўлади. 
Реклама кампанияси баҳосини ҳисоб-китоб қилишнинг асосида 
ѐтувчи муҳим элементлардан бири рекламани жойлаштиришнинг 
нарх моделлари ҳисобланади.
Фойдаланувчи билан алоқанинг барча босқичлари ҳисоб-китоб 
ва таҳлил қилиниши мумкинлиги сабабли Интернетда реклама 
баҳосини ҳисоб-китоб қилишнинг бир қатор нарх моделлари мавжуд. 
Кўрсатиш сони бўйича ҳақ тўлаш
. Нарх шаклланишининг ушбу 
турига асос бўлиб рекламани минг марта кўрсатиш ѐки CPM (Cost Per 
thousand) нархи хизмат қилади. Нарх шаклланишининг бу тури энг 
тарқалган нарх модели саналади. Интернет билан бир қаторда СРМ 
кўпинча телевидение ва радиода ҳам рекламани жойлаштириш 
баҳосини чиқаришда қўлланади. 
Қатъий белгиланган ҳақ тўлаш.
Кўрсатиш сони бўйича ҳақ 
тўлаш билан бир қаторда қатъий белгиланган ҳақ тўлаш (Flat Fee 
Advertising) ҳам кенг тарқалмоқда. Бу усулдан фойдаланишда 
рекламани жойлаштириш баҳоси рекламани кўрсатиш сонидан 
қатъий назар бир хил бўлади.
Сичқончанинг тугмасини босиш сони бўйича ҳақ тўлаш
. Бу нарх 
модели ўзига хос бўлиб, анъанавий рекламада унинг ўхшаши йўқ. 
Унинг асосида фойдаланувчининг реклама, web-сайт ѐки бошқа 
механизмлар билан алоқаси ҳақидаги маълумотлар ѐтади. 
Ташриф буюрувчилар сони бўйича ҳақ тўлаш
. Ушбу моделнинг 
асосини CPV (Cost Per Visitor) — ҳар мингта ташриф буюрувчи учун 
ҳақ тўлаш ташкил қилади.
Якуний натижага қараб ҳақ тўлаш
. Мазкур модель икки турга 
бўлиниб, ҳамкорлик дастурларида кенг қўлланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish