199
Электрон
брокерлар.
Электрон
бизнеснинг
энг
тез
ривожланаѐтган соҳаларидан бири Интернет орқали кўрсатилувчи
молиявий хизматлар бўлиб, бунда валюта ва фонд бозорида ишлаш
муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Бу бозорда фаолият кўрсатувчи
асосий шахс электрон брокердир.
Электрон брокернинг иш хусусиятларини ўрганиш учун
анъанавий брокерлар: классик ва дисконт брокерлар ишини кўриб
чиқамиз.
Классик брокер бу мижозларга тўлиқ хизматлар тўплами тақдим
этувчи брокер (full service broker) бўлиб, бу қаторга қуйидагилар
киради:
ордерларни қабул қилиш ва уларни бозорга чиқариш;
қимматли
қоғозларни
сотиш/харид
қилиш
бўйича
индивидуал маслаҳатлар;
фонд портфелини бошқариш (мижознинг истаги бўйича);
инвестицион ҳисоб рақамига тўлиқ юридик, молиявий ва
бошқа турда ҳамкорлик қилиш.
Мижозга маслаҳатларни, одатда муайян бир ходим («тирик
брокер») телефон орқали беради.
Дисконт брокер (discount broker) маслаҳатлар бермасдан фақат
битимни бозорга чиқарувчи брокер ҳисобланади. Дисконт брокерлар
АҚШда 1975 йилда қабул қилинган ва мижоздан олинувчи
комиссион мукофотнинг минимал ҳажмига чекловни олиб ташлаган
биржа ва қимматли қоғозлар бўйича комиссия қонунидан сўнг пайдо
бўлди.
Уларда
юклама
харажатлар
минимал
даражада:
маслаҳатчилар, таҳлилий департамент штати йўқ бўлиб, улар энг кам
комиссион мукофот талаб қилиши мумкин. Шундай қилиб, дисконт
брокерлар Интернетнинг кенг ривожланишидан олдин ҳам телефон
орқали буюртмалар қабул қилган ҳолда мавжуд бўлган.
Комиссион мукофотларнинг пастлиги кўп сонли мижозларни
жалб этиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Дисконт брокер бизнеси
айланма ҳисобига ўзини оқлайди. Кўпинча бундай брокерлар биронта
биржада муайян жойга эга бўлмасдан (бунга мижоз шубҳа ҳам
қилмайди) битимларни савдо майдончасига тўғридан-тўғри эмас,
балки биржа аъзоси бўлган «паркет брокерлари» деб номланган ўз
контрагентлари орқали чиқарадилар. Дисконт брокерлар фақат
ордерлар оқимини тўплаш билан шуғулланади ва бу оқимни бевосита
савдо қатнашчиларига қайта йўналтиради, улар эса ўз навбатида
ишни
охирига
етказадилар.
Бу
механизм
ордерларнинг
200
йўналтирилган оқими (order flow) ден номланиб, схемадаги барча
қатнашчилар ундан манфаатдор бўлган мутлақ қонуний амалиѐт
ҳисобланади: дисконт брокер ўз комиссион мукофотини олади,
бевосита савдо қатнашчиси курслар ўртасидаги фарқда пул ишлаб
топади.
Виртуал ѐки электрон брокер (on-line broker) ўз хизматларини
Интернет орқали тақдим этади. Электрон брокер сифатида классик
брокер ҳам, дисконт брокер ҳам фаолият кўрсатиши мумкин. Бунинг
устига, бундай хизматларни анъанавий брокерлик хизматлари
кўрсатувчи кўплаб банклар ҳам тақдим этади. Бунда Интернет
технологик нуқтаи назардан телефон орқали мулоқотга нисбатан
буюртмаларни қабул қилишнинг қўшимча воситаси бўлиб, кўпроқ
сондаги мижозларга хизмат кўрсатишга имкон беради.
Келтирилган
атамалар
брокерларнинг тақдим этилаѐтган
хизматлар бўйича функционал фарқланишини акс эттиради, бу эса
мижозларни инвестициялаш усули, инвестициялар ҳажми шу кабилар
бўйича сегментлашга олиб келади, бунда «виртуал» атамаси
ордерларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш технологиясига ишора
қилади.
Энди электрон брокер молиявий битимларни амалга ошириш
схемасида қандай ўрин эгаллашини кўриб чиқамиз.
Хусусий шахс бевосита биржада битимларни амалга ошириш
ҳуқуқига эга эмас. Бунинг учун бутун бир воситачилар занжири
мавжуд. Масалан, ордернинг NASDAQ га келиб тушиш йўналиши
бундай: «инвестор — брокер — савдо қатнашчиси — савдо тизими».
Ҳали Интернет ривожланмаган пайтларда буйруқ инвестор
томонидан телефон орқали (суҳбат ѐзиб олинган, кейинчалик
муаммоли ҳолатлар вужудга келган пайтда унга ишора қилинган),
кейинроқ эса факс орқали берилган. Шундан кейин ордерни қабул
қилган клерк уни «кирим» қилган ва бевосита биржада бўлган ҳамда
у каби брокерлар билан битимлар тузувчи «паркет брокери»га
юборган.
Компьютер
техникаси
ва
телекоммуникацияларнинг
ривожланиши билан кўплаб биржалар ҳимояланган тармоқда фаолият
кўрсатувчи
ўз
савдо
майдончасига
масофадан
уланиш
автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқдилар. Табиийки, уларга
фақат йирик брокерлик компаниялари трейдерлари уланиш имконига
эга бўлган, чунки масофадан уланиш терминалини ўрнатиш ва алоқа
каналларини ижарага олиш анча қиммат эди. Ҳар битта биржанинг ўз
201
терминали бўлган. Бу олға ташланган катта қадам бўлди, бироқ
мижозлар ўз буйруқларини телефон орқали беришни ҳам давом
эттирдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |