Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Менежмент ва статистика» кафедраси


Мувофиқликни сертификатлаштириш —



Download 1,42 Mb.
bet35/89
Sana25.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#297559
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89
Bog'liq
2 5352782019761800423

Мувофиқликни сертификатлаштириш — бу учинчи томоннинг адекват (тўла мувофиқлик) ишончлилик даражаси билан маҳсулот, технологик жараён ёки хизмат стандартнинг маълум талабларига ёки бошқа меъёрий-техникавий хужжатга мувофиқлигининг кафолатидир.
Шундай қилиб, мувофиқликни сертификатлаштириш учинчи томондан кафолатланади ва фақат ташкилий тизим доирасида жорий қилинган қоидаларга биноан амалга оширилса, тан олинади. Бунда учинчи томон серияли чиқарилаётган маҳсулотнинг стандарт талабларига мутлоқ мувофиқлилигини эмас, балки ишончлиликнинг адекват даражаси билан мувофиқлилигини кафолатлайди. Мазкур ишончлилик даражаси маҳсулот сифати жорий қилинган талабларга мувофиқлилигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар хажмига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Ишончлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар хажми шунчалик катта, демак таннархи ҳам шунчалик юқори бўлади. Лекин маҳсулот сифати стандартлар талабларига мувофиқлилиги даражаси ишончлилиги қанчалик кам бўлса, ундан фойдаланишда қилинадиган харажатлар шунчалик каттадир. Шак-шубхасиз маҳсулот сифати ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жамғарма харажатларнинг минимал миқдори маҳсулот стандартлар талабларига мувофиқлилиги ишончлилик даражаси талаб қилган мақбул миқдорни аниқлайди.
Мувофиқликни сертификатлаштириш ўз қоида ва процедураларига эга сертификатлаштириш тизими доирасида ўтказилади. Тизим доирасида сертификатлаштириш ягона кридалар бўйича ўтказилиши керак. Сертификатлаштириш тизимлари уч сатрда яратилиши мумкин: миллий, минтақавий ва халқаро.
Серификатлаштириш шакли деган тушунча мавжуд, у бир стандартлар ва қоидалардан тарқалган аниқ маҳсулот, технологик жараён ёки хизматга тааллукли сертификатлаштириш тизимидир.
Маҳсулот сифатининг стандарт талабларига мувофиқлиги — мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси билан тасдиқланади.
Мувофиқлик сертификати — бу сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ва мазкур маҳсулот, технологик жараён ёки хизмат маълум стандарт ёки бошқа хужжатлар билан мувофиқлигини тасдиқлайдиган хужжатдир.
Мувофиқлик (сертификатлаштириш) белгиси — бу қонун томонидан ҳимоя қилинадиган, сертификатлаштириш тизимида қабул қилинган қонун-қоидаларга мувофиқ қўлланадиган ва мазкур маҳсулот, технологик жараён ёки хизмат маълум сертификат ёхуд бошқа хужжатлар билан мувофиқлигини кўрсатадиган белгидир.
Мувофиқик сертификати ва белгиси шакли ҳам, мазмуни бўйича ҳам сертификатлаштириш тизими томонидан жорий қилинган талабларга жавоб бериши керак. Улар амалдаги тартибга биноан берилади ёки қўйилади.
Айтиб ўтиш керакки, сертификатлаштириш истеъмолчига фақат маҳсулот стандартлар талабларига тўла мувофиқ ишлаб чиқарилганлигини кафолатлайди. Лекин у маҳсулотнинг жаҳон миқёсида эришилган юқори техникавий даражага мослигини кафолатламайди.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish