Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish


Саноат намуналарини хорижий патентлашга ёндашувлар умуман олганда ихтироларни муҳофазалашга ўхшаш



Download 7,05 Mb.
bet65/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Саноат намуналарини хорижий патентлашга ёндашувлар умуман олганда ихтироларни муҳофазалашга ўхшаш. Хусусан, саноат намунасини хорижий патентлаш фақат Патент идорасига талабнома берилгандан кейин уч ойдан сўнг ботттланиттти мумкин. Ихтиролар каби, бошқа мамлакатларда саноат намунасига талабномани фақат ушбу мамлакатларнинг патент вакиллари орқали бериш мумкин, талабнома материалларини миллий тилларга таржима қилиш, миллий патент божларини тўлаш ва ҳоказо талаб қилинади.
Саноат намунасини хорижий патентлашда талабнома берувчи Париж Конвенцияси тартибларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда саноат намунаси учун Конвенция устуворлиги ҳуқуқи биринчи талабнома берилган санадан бошлаб 6 ой давомида амал қилади.
Шак-шубҳасиз, саноат намунасини кўп мамлакатларда патентлашда миллий талабномаларни бериш учун зарур барча хатти-ҳаракатларни бажаришга улгуриш анча қийин бўлади. 1925 йилдаги (сўнгги варианти 1979 йилдан бери амал қилмоқда) Саноат намуналарини халцаро депонентлаш тўгрисидаги Гаага битимидан фойдаланиш хорижий патентлашнинг муцобил тизими ҳисобланади.
Ушбу Битимга мувофиқ иштирокчи мамлакат фуқароси ўз саноат намуналарини БИМТ Халқаро бюросида депонентлаш йўли билан бошқа барча иштирокчи мамлакатларда муҳофаза қилиши мумкин. Бунинг натижасида саноат намунаси бир вацтнинг ўзида Битимда иштирок этувчи бир неча ёки барча мамлакатларда ҳуцуций муҳофаза олиши мумкин.
Халқаро рўйхатга олиш тартиби халқаро талабномани расмийлаштириш ва бериш билан бошланади. Бундай талабнома Халқаро бюрога ёки талабнома берувчи томонидан бевосита, ёки ўз мамлакатининг миллий патент идораси орқали берилиши мумкин.
Талабнома ўрнатилган шакл бўйича тузилган халқаро депонентлаш тўғрисидаги аризани, саноат намунасининг тавсифини, талабнома берилаётган намунанинг бир ёки бир неча расмини ёки график тасвирини ўз ичига олиттти керак. Талабнома берувчи ҳар бир талабномада ўз намунасининг муҳофаза қилинишини истаган мамлакатларни, шунингдек ушбу намуна мўлжалланган буюмлар номининг рўйхатини кўрсатади. Талабнома инглиз ёки француз тилларида тузилишини цайд этиб ўтамиз.
Бундан ташқари, талабномага бошқа ҳужжатлар, масалан, нашрни устуворлик санасидан бошлаб 12 ойдан ошмайдиган муддатга кечиктириш тўғрисида ариза, рангли тасвирда нашр қилиш тўғрисида расмий илтимоснома ва бошқалар илова қилиниши мумкин.
Ҳар бир талабнома берилганда белгиланган халқаро божлар тўланади. Бу божлар асосий бож ва кейинчалик Халқаро бюро томонидан тегишли давлатларга юбориладиган божни ўз ичига олади.
Халқаро депонентлаш учун талабнома миллий патент идорасига биринчи талабнома берилган санадан бошлаб ҳисобланадиган 6 ойлик Конвенция устуворлигини талаб қилиб олиш билан берилиши мумкин.
Халқаро депонентлаш учун талабнома олинганидан кейин Халқаро бюро унинг расмий талабларга мослигини текшириш учун экспертизадан ўтказади. Агар саноат намунаси ўрнатилган талабларга мос деб тан олинса, Халқаро бюро бундай намунани депонентлайди ва Расмлар ва моделлар халқаро реестрига тегишли маълумотларни киритади.
Халқаро бюро рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни БИМТнинг тегишли даврий бюллетенида нашр қилиб, уларни Битимда иштирок этаётган барча мамлакатларга юборади.
Қайд этиб ўтамиз, саноат намунасини халқаро депонентлаш унинг талабнома берувчи кўрсатган мамлакатларда ўз-ўзидан муҳофаза қилинишини англатмайди. Ҳар цандай давлат ушбу намунага ҳуцуунй муҳофаза беришни уни халцаро депонентлаш тўгрисидаги нашр олинган санадан бошлаб олти ой давомида рад цилиш ҳуҳуцига эга. Муҳофаза беришни рад қилиш фақат миллий қонунчилик талабларига асосланиши мумкин, масалан, намунанинг патентга лаёқатлилик мезонларига мос келмаслиги ва ҳоказо. Агар кўрсатилган 6 ойлик муддат давомида миллий патент идораси томонидан рад жавоби тушмаса, бундай саноат намунаси ушбу давлатнинг ҳудудида амал қиладиган ҳисобланади ва саноат намунаси учун миллий патентга тенг ҳуҳуций кучга эга бўлади.
Халқаро депонентлаш намуна депонетланган санадан бошлаб беш йил давомида амал қилади ва ҳар сафар навбатдаги беш йилга узайтирилиши мумкин. Бунда миллий қонунчилик саноат намуналарини муҳофаза қилишнинг амал қилиш муддатини чеклаши мумкин, лекин у 5 йилдан ёки узайтирилган ҳолатда 10 йилдан кам бўлмаслиги керак.
Гаага битими тартибларидан фойдаланиш талабнома берувчи учун ўз саноат намунасини хорижий патентлашни сезиларли равишда енгиллаштириш ва арзонлаштиришга имкон беради. Чунончи, турли мамлакатларга бир неча талабнома бериш ўрнига халқаро депонентлаш учун фақат битта талабнома бериш етарли бўлади. Ҳозирги вақтда БИМТ статистикасига кўра амал қиладиган депонентлар сони 30000 дан зиёд. Ҳар бир шундай депонентнинг амал қилиши ўртача 6,5 мамлакатга тарқалади.
Бироқ, Гаага битими 1925 йилдан бери амал қилишига қарамай, бу битимга қўшилган мамлакатлар сони кўп эмас. Ҳозирда 2001 йил 1 январдаги ҳолат бўйича 29 та давлат Битимнинг иштирокчиси ҳисобланади. Битим иштирокчилари орасида талабнома берувчилар учун муҳим ҳисобланган
АҚШ, Япония, Буюк Британия каби давлатлар йўқ. Таъкидлаб ўтамиз, кўп МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Узбекистон ҳам бу Битимга қўшилмаган, демак, ушбу мамлакатлардаги талабнома берувчилар юқорида кўрсатилган тартибларнинг афзалликларидан фойдалана олмайди.
Баъзи етакчи мамлакатлар Гаага битимига қўшилмаганлигининг асосий сабаблари халқаро депонентлаш уларнинг ҳудудларида патентга лаёқатсиз саноат намуналари учун муҳофаза олишга имкон бериши, шунингдек миллий божлар келиб тушиш ҳажми камайиб кетишидан хавфсираш ҳисобланади.
Бу қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун 1999 йилда Женевада Гаага Битимининг асосий қоидаларини ривожлантиришни кўзда тутадиган Далолатнома тузилди. Хусусан, Женева Далолатномасида қуйидаги янгиликларни киритиш таклиф қилинади:

  1. Иштирокчи мамлакатларга депонентланган намунани ҳуқуқий муҳофаза қилишни рад қилиш учун муддатни 6 ойдан 12 ойгача узайтириш, бу уларнинг патентга лаёқатлилигини текширишни анча осонлаштиради;

  2. Гаага Битимида давлатлар иштирокининг шартларини (иқтисодий нуқтаи назардан) манфаатли қилиш мақсадида давлатларни кўрсатиш учун анча юқори божларни белгилаш.

Бироқ 2001 йил 1 январдаги ҳолат бўйича Женева Далолатномаси ҳали кучга киргани йўқ. Шубҳасиз, Женева Далолатномасининг амал қила ботттлаттти ва бир қатор етакчи мамлакатларнинг Гаага Битимига аъзоликка кириши саноат намуналарини халқаро муҳофазалашни фаоллаштириш учун янги туртки бўлиб хизмат килади. Уз навбатида, бу янги ўзига хос товарларни игилаб чициш ва игилаб чицаришни рагбатлантиради, бу эса давлатлараро халцаро савдонинг янада ривожланиши ва ицтисодий ўсишига кўмаклашади.
Назорат саволлари

  1. Хорижий патентлаш қайси мақсадлар учун амалга оширилади?

  2. Ихтироларни ҳимоя қилишда қандай умумқабул қилинган ёндашувларни биласиз?

  3. Хорижий патентлаш қайси турдаги ишларни ўз ичига олади?

  4. Талабнома берувчи ўз стратегик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда хорижий патентлашнинг кайси тартибларидан фойдаланиши лозим?

  5. Париж Конвенцияси тартиблари нимадан иборат?

  6. Конвенция устуворлиги нима дегани?

  7. Қайси ҳолларда кўплик ёки қисман устуворлик мавжуд талабномаларни бериш мумкин?

  8. Саноат намуналарини халқаро депонентлаш қандай афзалликлар беради?

  9. Саноат намуналарини халқаро депонентлаш қандай босқичлардан ташкил топган?

  10. Гаага битимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар нима учун кўрилган эди?




Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish