Совуқ фронт булутлари Илиқ фронт булутлари. Окклюзия фронт булутлари



Download 0,93 Mb.
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#29225
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Axror

Илиқ фронт булутлари


Космик йўлдош расмларида илиқ фронт булутлар тасвири, ўзининг нисбатан катта ўлчамлари ва турли хилдаги шакллари билан ажралиб туради. Айниқса илиқ фронтлар, циклон ривожланишининг бошланғич босқичидаги булутлик майдонида яхши ифодаланган бўлади. Бу босқичда булутларнинг кенглиги 300500 км, узунлиги эса кўп ҳолларда 5001000 км ни ташкил этади. Узун булут полосалари илиқ фронтлар учун характерли эмас.
Фронтнинг илиқ қисмини булутлар тасвирида, унинг учун хос бўлган антициклоник эгрилик хусусияти бўйича топиш мумкин. Яъни, бу эгрилик булут полосаларининг орқа томонида яхши кўринади ва чегараси аниқ ифодаланган бўлади.
Илиқ фронтнинг булутлик полосаси одатда биржинсли ёмғирли қатлам булутларидан ташкил топади ва фақат истисно тариқасида (кўп ҳолларда илиқ яримйилликда) ёмғирли тўп-тўп булутлари қўшилиши мумкин.
Ёз фаслида илиқ фронтнинг булутлик полосаси олдида ёйилиб кетган тўп-тўп булутларни кузатиш мумкин. Илиқ фронт ортида эса, яъни илиқ ҳаво массасида одатда ҳаво очиқ ёки алоҳида тўп-тўп булутлар бўлиши мумкин.
Совуқ яримйилликда спектрнинг телевизион (кўринувчан) диапазонида олинган расмларда, кўп ҳолларда фронтал булутларнинг орқа томонини аниқлаш қийин, яъни у илиқ ҳаво массасида қатламли булутлар билан туташиб кетган бўлади. Окклюзия жараёни бошланган пайтда, илиқ фронтнинг кенг булутлик полосаси қисқаради ва сезиларли кенгайган қисми фақат окклюзия нуқтасига яқинроқ жойда қолади.
Илиқ фронт билан боғлиқ бўлган булутлар, спектрнинг инфрақизил диапазонида олинган расмларда ҳам, телевизион диапазонда олинган расмлардаги каби морфологик хусусиятларга эга. Унинг фарқи шундан иборатки, инфрақизил диапазонда олинган расмлар булутлик полосасининг орқа томонидаги чегара ҳолатини аниқлаш имконини беради, чунки ундаги илиқ ҳаво массасида қатламли булутлар ва туманлар, температураси анчагина пастроқ бўлган юқори фронтал булутларга нисбатан қорамтирроқ кўринади.


Окклюзия фронт булутлари


Окклюзия фронти билан боғлиқ булутлар Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмларда, зич ва ёрқин тусда ифодаланган булутлик полосасининг кенглиги 300 км атрофида бўлади. У асосан спирал шаклга эга бўлиб, фокуси циклоник циркуляциянинг айнан марказига яқинроқ жойда кузатилади. Булутлик спиралининг ички чегараси кўп ҳолларда яхши ифодаланади. Унинг ортида доимо булутсиз ёки кам булутли майдон кузатилади.


Умуман олганда, окклюзия фронти билан боғлиқ булутлар, спектрнинг ҳам телевизион ва шунингдек ҳам инфрақизил диапазонларида олинган расмларда бир тасвирланади. Фарқи шундан иборатки, инфрақизил диапазонда олинган расмларда булутлар ёрқинлиги, спирал бўйича унинг фокуси томон камайиб боради (фокусга яқинлашган сари булут қатлами пасайиб боради). Булутлик спиралининг орқа қисмида ҳам айнан шу сабабга кўра, телевизион диапазонда олинган расмлардаги тасвирга қараганда қорамтир кўринади.
Агар окклюзия фронтидаги булутлар полосаси, ўзининг орқа қисмида кескин чегарага эга бўлса, у ҳолда окклюзия фронти шу чегарага яқинроқ жойлашади. Агар унинг орқа қисми емирилган бўлса, у ҳолда окклюзия фронти булутлар полосасининг марказий қисмидан яқинроқ жойдан ўтади.
Спектрнинг инфрақизил диапазонида олинган расмларда окклюзия фронтининг ҳолати Ер сиртига яқинроқ қатламда тасвирдаги булутлар полосасининг энг ёрқин қисмига мос тушади. Окклюзия фронт нуқтасининг ҳолатини кўпинча илиқ фронтдан қолган ва булутлик спиралининг ўнг томонида жойлашган бироз кенгайиш бўйича аниқланади.
Окклюзия нуқтасининг жойини, шунингдек ушбу ҳолларда ҳам аниқлаш мумкин. Агар тез ҳаво оқимларидаги патсимон булутлар массивининг чегараси яхши ифодаланган бўлиб ва у худди циклоннинг марказий қисмида жойлашган булутлик спирални асосий фронтал булутлардан ажратиб қўйса, у ҳолда окклюзия нуқтаси ушбу патсимон булутлар массивининг остида жойлашади.
Окклюзия фронти билан боғлиқ бўлган булутлик полосаси, одатда циклоннинг олд қисмида жойлашган бўлади. Ҳавонинг очилган қисми ва тўп-тўп булутларнинг ривожланиш зонаси юқори барик ботиқлик (ёки циклон) ва совуқ ядроси билан мос тушади. Окклюзия фронтининг булутлик полосаси тропосферанинг пастки қатламида жойлашган термик ҳаво уркачининг ўқи билан мос тушади. Барик ҳаво уркачининг ўқи 500 гПа сатҳда кўп ҳолларда булутлик полосасининг олдинги чегарасига мос тушади. булутлик полосасининг кенглиги 200300 км ташкил этади. Унинг эгрилигини циклоник деб, шунингдек антициклоник ҳам деб бўлмайди.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish