Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Персонологик йўналиш вакиллари



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Персонологик йўналиш вакиллари, жумладан Э.Шпрангернинг 
таъкидлашича, бу даврдаги асосий ўзгаришлар: шахсий “Мен”ни кашф 
қилиш, рефлексиянинг ўсиши, ўзининг индивидуаллигини англаш ва 
шахсий хусусиятларини эътироф этиш, ҳаётий эзгу режаларнинг пайдо 
бўлиши, ўз шахсий турмушини онгли ҳолда қуришга интилиш ва 
ҳоказолардир. Шранген ўспиринликни икки даврга бўлади. Биринчи 
давр 14-17 ёшларда вужудга келадиган инқироз ўспиринларда ўзларини 
катталарнинг болаларча муносабати доирасидан қутулиш туйғуси пайдо 


бўлишидан иборатдир. 17-21 ёшлиларнинг асосий хусусияти уларда 
тенгқурларидан “ажралиш” инқирози ва танҳолик истагининг пайдо 
бўлишидир. Бу ҳолат тарихий шарт-шароитлардан келиб чиқади. 
Шпрангер илк ўспиринларда ўз-ўзини англаш ва қадриятлар 
йўналганлигига асос солган. Бу йўналишни кейинчалик 
К.Бюлер, 
А.Маслоу ва бошқалар давом эттирганлар.

Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Дж. 
Келли, Л.Колберг, Д.Бромлей, Дж.Биррер, А.Валлон, Г.Гримм ва 
бошқаларни киритиш мумкин. Ж.Пиаженинг интелект назарияси ақл-
идрок функциялари ҳамда унинг даврлари ҳақидаги таълимотни ўз 
ичига олади. Интеллектнинг асосий функциялари уюшқоқлик ва 
мослашиш, кўникишдан иборат бўлиб, ақл-идрокнинг функционал 
инвариантлиги деб юритилади. 
У интеллектни қуйидаги ривожланиш даврларига ажратади: 1) 
сенсомотор интеллект (туғилишдан 2 ёшгача); 2) операциялардан 
илгариги тафаккур даври (2 ёшдан 7 ёшгача); 3) конкрет операциялар 
даври 7-8 ёшдан 11 -12 ёшгача); ;) расмий операциялар даври. 
 
 
 
 
 
7.3
. Илк ўспиринлик даврида интеллектуал ва эмоционал 
ривожланиш 
Илк ўспиринларнинг билиш жараёнлари шундай даражага етадики, 
катталар бажарадиган барча ақлий ишларни бажаришга амалий 
жиҳатдан тайёр бўладилар. Уларнинг билиш жараёнлари мураккаб ва 
эгилувчан бўлиб боради.Улар бу ёшга келиб жиддий ишларга кўп 
вақтларини ажрата бошлайдилар, дам олиш ва ўйин-кулгуга жуда кам 
вақт ажратадилар. Уларнинг барча билиш жараёнлари , жумладан, хаёл, 
хотира, нутқ, тафаккур ривожланади. Илк ўспиринлик ёшидаги 
ўқувчиларининг билиш жараёнлари турли нуқтаи назарларни таҳлил 
этишга ва бу масала бўйича ҳар томонлама фикр юритишга ёрдам бера 
олади.Билишга қизиқишнинг ривожланиши, ўқишга онгли муносабатда
бўлишнинг ўсиши билиш жараёнларининг ихтиёрийлигини, уларни 
бошқара олиш маҳоратини янада ривожлантиришга ундайди.
Бу ёш даврининг охирига бориб, ўқувчилар ўзларининг билиш 
жараёнларини тўла-тўкис эгаллаб оладилар, уларни ҳаёт ва фаолиятнинг 
муайян вазифаларига бўйсундирадилар. Улар ахлоқий ва сиёсий ва бошқа 
мавзулар бўйича эркин фикрлайдилар. Илк ўспиринларга умумийдан
хусусийга, хусусийдан умумийга хулоса чиқариш, яъни индукция ва 
дедукция хосдир. 
Илк ўспиринлар кўпчилик илмий тушунчаларни ўзлаштирадилар, 
турли масалаларни ечиш жараёнида улардан фойдаланишни ўрганадилар. 
Бу эса уларда назарий ёки сўз-мантиқ тафаккурнинг ривожланганлигини 
билдиради. Кузатиш аниқ мақсадга қаратилган ва янада системали бўлиб 
боради. Шахснинг кузатувчанлик хусусияти ривож топади. Шу бирга 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish