Санжар отахонов


 ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ



Download 3,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/428
Sana22.02.2022
Hajmi3,41 Mb.
#117175
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   428
Bog'liq
un doc Civil Legal Contracts uzb

 
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 
2.1. Молия агенти: 
2.1.1.шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган миқдорда 
Мижозга пул маблағини 200__“___” __________гача бериш; 
2.1.2.Мижоз учун бухгалтерия ҳисоби юритиш, шунингдек 
Мижозга бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган пул 
талабномалари билан боғлиқ бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш; 
2.1.3. 
Агар Мижознинг мажбуриятлари Молия агентига 
бажарилишини таъминлаш мақсадида пул талабномасидан унинг 
фойдасига воз кечилган бўлса, Мижозга ҳисобот тақдим этиш ҳамда 
Мижознинг талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечиш билан 
таъминланган қарзидан ортиб қолган суммани Мижозга бериш 
мажбуриятини олади. 
2.2. Мижоз: 
2.2.1. 
шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган пул 
талабномаси ва уни исботловчи барча ҳужжатларни Молия агентига
200__“___” __________гача бериш; 
2.2.2. Агар Молия агенти қарздордан олган пул маблағлари 
Мижознинг Молия агентига талабномадан бошқа шахс фойдасига воз 
кечиш билан таъминланган қарзи суммасидан кам бўлиб чиқса,
қарзнинг қолдиғи учун Молия агенти олдида жавобгар бўлиш 
мажбуриятини олади. 
 
3. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ
ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
 
3.1. Мижоз бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси бўлган 
пул талабномасининг ҳақиқийлиги учун молия агенти олдида 
жавобгар бўлади. 
3.2. Молия агенти бошқа шахс фойдасига воз кечиш нарсаси 
бўлган талабномани ижрога тақдим этганида қарздор бу талабномани 
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Мижоз 
жавобгар бўлмайди. 
3.3. Молия агенти Мижоздан пул талабномасини сотиб олиб, 
шу йўл билан уни молияласа, Молия агенти қарздор талабни 
бажариш учун тўлайдиган ҳамма суммани олиш ҳуқуқини қўлга 


393 
киритади, Мижоз эса Молия агенти олган суммалар у сотиб олган 
талабноманинг баҳосидан кам бўлиб чиққанлиги учун Молия агенти 
олдида жавобгар бўлмайди. 
3.4. Молия агенти Мижозга шартноманинг 2.1.1-бандида 
кўрсатилган муддатда пул маблағини бермаган тақдирда ҳар бир 
кечиктирилган кун учун ___фоиз, лекин ушбу сумманинг _____ 
фоизидан ошмайдиган миқдорида пеня тўлайди. 
3.5. Мижоз Молия агентига шартноманинг 2.2.1-бандида 
кўрсатилган муддатда пул талабномаси ва уни исоботловчи барча 
ҳужжатларни бермаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кунга 
___фоиз, лекин пул талабномаси суммасининг __ фоизидан 
ошмайдиган миқдорида пеня тўлайди. 
3.6 Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим 
даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг 
Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур 
шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар. 
3.7. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг 
ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган 
тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг 
ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва 
ҳақиқийлиги 
юзасидан 
келиб 
чиқувчи 
барча 
низолар, 
келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо-
саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига 
асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. 
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва 
мажбурий ҳисобланади. 

Download 3,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   428




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish