Герман эпоси. Британияга кўчиб ўтган Герман қабилалари орасида пайдо бўлган инглиз-сакс қаҳрамонлик эпосининг ягона намунаси «Беовулpф ҳақида достон» ҳисобланади. (Британияга кўчиб ўтган герман қабалалари орасида пайдо бўлган инглиз-саксон (қадимги инглиз) тилидаги адабиёт инглиз - саксон адабиёти деб аталган).
Асар VIII-IX асрларда яратилган бўлиб, X аср бошларида ёзиб олинган. Достонда христиаликкача бўлган қадимги Герман афсоналари акс этган. Достон уч мингдан ортиқ мисрадан ва иккита катта қисмдан иборат.
Достоннинг қисқача сюжети қуйидагича: Дания қироли Хротгар ўз дружинаси билан ўтказиладиган зиёфатларга мўлжаллаб катта меҳмонхона қурдириб, уни «Хеорот», яoни «Буғи қасри» деб атайди. Аммо меҳмонхонадаги хурсандчилик узоққа бормайди. Денгиз бўйидаги ботқоқликларда яшовчи дахшатли маҳлуқ, Гренделp кечалари қиролнинг жангчиларини еб кета бошлайди. Бу хабар Швециянинг геотлар қабиласигача етиб боради ва қироллик баҳодири ўз аскарлари билан Данияга келади. Ўша кечаси одамхўр соқчилардан бирини ўлдириб қонини сўради ва гўштини ютади. Иккинчисини емоқчи бўлиб турганда у Беовулpфнинг метиндек қўлларига тушади. У маҳлуқни суяк ва пойларини мажақлайди, қўли эса Беовулpф қўлида қолади. Эртаси кечқурун Гренделнинг онаси келиб ўғли учун ўч олади. Беуолpф уни изидан бориб, ҳавфли ботқоқлик ичига киради ва қаттиқ жангда душманни енгади. Беовулpфнинг хизматлари муносиб тақдирланади ва катта тантана билан ўз ватанига қайтади.
Асарнинг иккинчи қисмида қаҳрамоннинг кексалик чоғидаги ҳаёти ва кураши акс эттирилган. Беовулpф бошқараётган ерда даҳшатли ўт сочувчи аждарҳо пайдо бўлиб, ҳамма нарсани куйдириб-қуритиб юбора бошлайди. Беовулpф у билан якка олишмоқчи бўлади. У жангда аждарҳони ўлдиради. Лекин ўзи ҳам ажларҳоннинг заҳарли тишидан оғир ярадор бўлиб ўлади. Унинг жасадини ўтда куйдириб, тантана билан кўмадилар.
Достоннинг бизгача етиб келган вариантидан у бир неча марта қайта ёзиб олинганини, христиан хаттоти ундан будпарастлик худолари номларини чиқариб ташлаганини сезиш мумкин. (Гренделp «дўзах рухи», «гуноҳи учун худо томонидан қувинган шайтон» деб аталган.)
Келpт қиссаларида қаҳрамоннинг куч-қудратини ифодалашда муболағадан кенг фойдаланилган. (Масалан, Кухулинда «жангавор ғазаб туғилганда» ги ҳолат).
Бундан ташқари фениллар даҳоси Финн ҳақидаги цикл, Денгиз саргузаштлари ҳақидаги қиссалари ҳам бизгача етиб келган.
Қадимги Келpт эпоси Ғарбий Европа адабиётига сезиларли даражада таoсир кўрсатди. Унинг афсона ва мифлари сюжетларига мурожаат қилиш кейинги даврлар адабиётида кенг тус олди.
V аср бошида Британияда яшаётган Келpт қабилалари империяни заифлашиб қолганидан (урушлар туфайли) фойдаланиб Рим ҳукмронлигига қарши қўзғалади ва мустақилликни қўлга киритади. Шимолий Германияда жойлашган инглиз – сакс қабилалари Британияга кўчиб ўта бошлайди ва маҳаллий қабилалар қаршилигига дуч келадилар.
Инглиз сакслари истилосигача Келpт қабилалари ерни жамоа бўлиб яшаганлар, ўз ораларидан чиққан оқсоқолга бўйсунганлар.
V асрда Ирландиянинг христианлаштирилувчи ҳам қадимий ирланд жамиятининг ҳаёти ва урф-одатлари катта ўзгартириш киритмади. Қабилалар урф-одатлари ҳақидаги халқ поэзияси асосида аста-секин қаҳрамонлик эпоси юзага келади. Аввалига ана шу эпосни сақловчилар ҳам, ижрочилар ҳам қабила оқсоқоллари бўлганлар. Вақт ўтиши билан бу эртаклар қўшиқчилар томонидан айтиладиган бўлди. Биз ижрочиларни 2 гуруҳга - бардлар ва филидларга бўламиз. Бардлар лирик поэзия билан шуғулланганлар. Филидлар эса асосан қонунлар ва қабила урф-одатларини экс эттирган эпик поэзия билан шуғилланиб, уларни қўшиқчи – ҳикоячи деб атаганлар. Улар эпик ҳикояларни системалаштирганлар. Авваллари бу қиссалар насрий усулда баён этилган. Шунинг учун уларни кейинчалик сага (скандинов халқлари насрий қиссасини – сага деб номлашган) деб атадилар. Филидлар сагадаги тасвирлар орасига шеoрий парчалар киритдилар. Сагалар қабиладан-қабилага ўтиб узоқ сақланиб қолган. Ирланд сагаларини VII-VIII асрда ёзиб олган монаҳлар ўзларининг христиан динига оид қарашларини киритганлар. Лекин ирланд монаҳлари Римга тобе бўлмаганликлари учун, сагаларни кўп ўзгартирмаганлар. Шунинг учун ирланд сагаларида мажусийлик урф-одатлари, қабила ҳаётининг қолдиқлари аниқ ифодаланган. Ана шу томондан ирланд эпослари Ғарбий Европанинг бошқа ҳалқлари эпосига нисбатан анча бой ҳисобланади.
Улад туркуми ирланд эпосининг қадимий қисми ҳисобланади. У Ирландия шимолида, улад қабилалари орасида, таркиб топди. Бунда уладлар қироли Конхобар ва унинг жияни Кухулинлар бош қаҳрамон бўлиб гавдаланадилар. Кухулинга бир қанча эпизодлик сагалар бағишланган. Агар уларни аниқ тартибда жойлаштирсак, ушбу қаҳрамонни биографиясини тузиш мумкин бўлади. Кухулин ҳақидаги сагалар Кухулиннинг туғилилиши ҳақидаги қисса билан бошланган. Кухулиннинг келиб чиқиши ҳақида турли афсоналар бор. Бир ривоятда Кухулин Кохнхобарнинг синглиси Дехтри билан Луг (қадимги Келpт афсоналаридаги Нур, санoат худоси) нинг ўғли деб кўрсатилади. «Куалpнгендан буқа ўғирлаш» қиссаси.
Коннахт қироличаси Медб уладларнинг зўр бир бўқасини тортиб олиш боҳонасида уларга хужум қилади. Бу вақтда улар сеҳрли дард (йилда бир марта содир бўлувчи) га чалинган эди. Фақат Кухунлин, илоҳий авлодга мансублиги учун касал бўлмайди. Шунинг учун Кухулиннинг ўзи бутун Ирландияни уч ой давомида душмандан ҳимоя қилади. Уладлар касалликдан тузалиб, ёрдамга келгандан кейин, душман бутунлай тор-мор этилади.