ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АКТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ.
Ф. Батирова .
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт
бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Самарқанд филиали ўқитувчиси
Бугунги кунда, мустақил тараққиёт йўлида бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилиш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасида кўтарилди. Шу сабабли Республикамизда малакали мутахассислар тайёрлашга катта эътибор бериб келинмоқда.Таълим сифатини оширишда таълим муассасининг моддий–техника ва ахборот базасини мустахкамлаш, юқори сифатли ўқув адабиётлар, дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар ва маъруза матнлари билан бойитиш, электрон кутубхоналар ташкил этиш масалани бир томони бўлса, улардан дарс жараёнида фойдаланиш учун етарли кампютер саводхонлигига эга малакали мутахасси бўлиш иккинчи томони бўлиб ҳисобланади.
Замонавий билимлар сари кенг йўл очиш, таълим тизимини такомиллаштиришда янги ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш ўқитувчи учун кенг имкониятлар эшигини очади.Маълумки;
Ms Word дастуридан матнлар, дарс ишланмалар, тасвирлар ва бошқа электрон ҳужжатлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
2.Ms Excel дастуридан тирик ва жонсиз органлар ўртасидаги фарқларни чизиб кўрсатиш каби устунли тақдимотлар талаб этиладиган жойларда фойдаланилади.
3.Power Point дастуридан турли кўринишдаги тақдимотлар яратилади.
4.Photoshop дастурида юқори сифатли тасвирлар яратилади.
5.Flash дастури билан анимациялар яратилади.
АКТсаводхонлигига эга бўлиш ўқитувчига ўқитиш ва ўқитишнинг янги имкониятларни очиб беради;
АКТ ўқувчиларни рағбатлантиради ва уларнинг қизиқишини оширади;
2.АКТ ўқувчиларни келажакдаги фаолиятга тайёрлашга кўмак беради;
3.АКТ ўз рерурсларидан оқилона фойдаланишга имконият яратади;
4.АКТ ўқув жараёнини оқилона бошқариш ва назорат қилиш орқали вақтни ҳамда маблағни тежайди;
5.АКТ мослашувчан ва имконияти чексиз маълумот базаси;
6.АКТ дарсларда иновацион технологиялардан фойдаланишнинг қулай имконияатларини беради;
Таълим жараёнига ижодий ёндашиб, Ms Word, Ms Excel, Ms Pover Point, Photoshop, Flash, Movie Maker каби турли дастур имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда дарсларни қизиқарли ва самарали ташкил этиш ҳозирги куннинг талабига айланди.
Маълумки биология тирик мавжудодларнинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ўрганувчи илмий тадқиқот ҳисобланади. У тасвирларга ва диаграммаларга тўла бўлиши керак. Ўқитувчилар янада самарали ўқитишлари учун биология дарсларида ҳар бир мавзуни проекторлар ва АКТ дан фойдаланиб ўқувчиларга етказиб, жонли ўқув синфларини ташкил этишлари керак. Биология фанини ўрганишда бир ўлчамли тасвирларига эга дарслик ёрдамида барча органлар қисмларини ва уларнинг функцияларини тушуниш қийин. Энди одам танасининг уч ўлчамда тасвирланган ва ҳар бир орган фаолияти акс этилган виртуал тақдимотини тасаввур қилинг. Бу ҳолат ўқувчининг хотирасида чуқур из қолдиради ва тасвирни анча вақтга эслаб қолади. Кўргазмали тасвирлардан фойдаланилса, тасаввурлар янада ёрқин ва тушунарли бўлади. Ҳатто биологияга қизиқмайдиган ўқувчилар ҳам фанга қизиқа бошлайдилар.
Юқорида тақдим этилган дастурлардан фойдаланиб яратилган анимациялар, ўқув фильмлар, вертуал лабораториялар ва тақдимотлар таълим сифатини оширувчи воситалар бўлиб улардан дарс жараёнида ўринли ва мақсадли фойдаланиш ўқитувчидан педагогик компетенция билан биргаликда кампютер саводхонлигини ҳам талаб этади.Бироқ таълим жараёнини кузатиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики ўқитувчиларнинг кампютер саводхонлиги талаб даражасида эмас.Демак дарслар ҳам эски таълим қолибида ташкил этилмоқда. Ўқувчилар - имконияти чексиз таълим ресурсларидан бебаҳра бўлиб қолмоқдалар. Таълим тизимидаги бу муаммо вилоятимиздаги деярли барча таълим муассасаларида кузатилмоқда. Шу сабабли малака ошириш институтларида кампютер саводхонлиги ва иновациялар асосида қисқа муддатли амалий машғулотлар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |