Режа: Ўзбекистонда аҳоли бандлиги таъминлаш ва реал даромадларни изчил оширилиши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар


-расм. Даволаш профилактика муассасалари сони15



Download 0,7 Mb.
bet7/7
Sana24.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#202436
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ijtimoiy soha

6-расм. Даволаш профилактика муассасалари сони15


1991 йилда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида 75 минг шифокор фаолият юритган бўлса, 2016 йилга келиб уларнинг сони 84,1 минг кишини (12 фоизга ошди) ташкил этади. Ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 1991 йилга нисбатан 41 фоизга (341,3 минг киши) кўпайди. 1-жадвал маълумотлари бўйича 10000 аҳолига ҳисобланган шифокорлар сони 35,5 (1991 йил) дан 26,2 (2016 йил) гача, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса мос равишда 114,7 дан 106,3 гача камайган. Мавжуд шифокорларнинг 34 фоизини олий тоифали шифокорлар ташкил этади.


2-жадвал
Аҳолининг тиббиёт ходимлари билан таъминланганлиги16




Жами шифокорлар сони (минг)

10000 аҳолига тоъгри келадиган шифокорлар сони

Жами ўрта тиббиёт ходимлари сони (минг)

10000 аҳолига тоъгри келадиган оърта тиббиёт ходимлари сони

1991 й.

75

35,5

242,2

114,7

1995 й.

76,2

33,2

249,6

108,9

2000 й.

81,5

32,8

259,7

104,7

2005 й.

76,5

29,1

271

103

2010 й.

79,9

27,4

310,2

106,5

2016 й.

84,1

26,2

341,3

106,3

Фикримизча, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий соҳанинг тубдан ўзгаришини ва соғлиқни сақлаш муассасалари молиявий ресурсларини бошқариш жаҳон талаблари даражасига чиқишини таъминлайди.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралидаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонда Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра;
биринчидан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш;
иккинчидан, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
учинчидан, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
тўртинчидан, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш масалалари устувор йўналиш этиб белгиланган.
Ш унингдек, мазкур Фармоннинг яна бир аҳамиятли тамони шундаки, туман (шаҳар) хотин-қизлар
қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича «Мўътабар аёл» кўкрак нишони жорий этилди. Бу нишон жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларнинг раҳбатлантириш мақсадидаБу ҳам юртимизда аёлларга бўлган ҳурматнинг белгиси ҳисобланади.
Республикамизда Хотин-қизлар фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сон Қарорига асосан туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмитаси раислари оилани мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида қайд этиш, тарғибот ва маърифат ишлари бўйича чора-тадбирларни кўришга шахсан масъул этиб белгиланган.
Мазкур Қарорга асосан туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари мудиралари қайд қилинаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг қонунийлиги учун шахсан масъуллиги, шунингдек улар бугунги кунда нафақат қайд қилувчи орган, балки, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларда фаол иштирок этишлари белгилаб берилди.
218 йил давомида республика ФҲДЁ бўлимлари томонидан 773 минг 520 нафар болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди, 331 минг 379 та никоҳ қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, никоҳдан ажралишларни олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилаларни тарғиб қилиш ишлари мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, барча ФҲДЁ бўлимлари томонидан 2018 йил давомида жойларда 4353 минг маротаба “Оила Дорилфунуни” ўқув машғулотлари ўтказилиб, унда 281 минг 947 та никоҳланувчи шахслар қамраб олинди.
Шу билан бир қаторда коллеж ва лицей ҳамда умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан психолог, тиббиёт ходимлари, диний уламолар иштирокида 4 минг 134 маротаба “Ёш оила қурувчилар мактаби” ўқув курслари ўтказилиб, унда 184 минг 062та иштирокчилар қатнашди.

Шунингдек, иштирокчи ёшларга оила қадриятлари, оиладаги масъулият, унинг ҳуқуқий асослари ва тиббий саводхонлик ҳақида тушунчалар берилди.


Бундан ташқари 3 минг 433 маротаба хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ходимлари билан ўқув машғулотлари олиб борилиб, унда 118 минг 498та иштирокчи қатнашди.
Аниқроқ қилиб кўрсатадиган бўлсак, 5 минг 826 маротаба МФЙларда, 1 минг 256 маротаба корхона ва муассасаларда, 1 минг 729 маротаба таълим муассасаларида, ўқув-семинарлар ташкил қилиниб маърузалар ўқилган, 812 маротаба радио ва телевиденияларда кўрсатувларда чиқиш қилиниб, 665 маротаба босма нашрларда мақолалар берилган, шунингдек барча ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда 3 минг 502 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган.
Натижада 2018 йил давомида худудларда 26585 та яраштирув ишлари олиб борилган ва 17851 та оилаларни сақлаб қолишга эришилган, ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 1 минг 182 тага, оталик белгилашлар сони 1 минг 347 тага камайган.Лекин, олиб борилган бир қатор ижобий ишларга қарамасдан 2018 йил давомида, 2017 йилга нисбатан ажримлар сони 397 тага кўпайган.
Ажримлар натижасида 24 минг 499 та вояга етмаган ёш болалар ёки ота ёки онанинг тўлақонли меҳри ва қаровидан маҳрум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли ”Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифа ва тадбирларни бажариш юзасидан қабул қилинган “Қўшма кўрсатма”нинг 4-бандига асосан “2019 йилнинг 1-июлига қадар қайд этилмаган туғилганлик, ўлим ҳолатларини аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказилиши, унинг натижасида туғилганлик, ўлим ҳолатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ манзилли қайд этилишини таъминлан иши белгиланган”лиги сабабли барча тадбирлар амалга оширилган, ушбу тадбирлар натижасига кўра фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаган ота-оналарга 16 минг 364 туғилиш, ноқонуний оила куриб яшаётган эр-хотинларга 15 минг 371 никоҳ, ҳамда ўз вақтида ўлим гувоҳномаси олинмаган вафот этганларнинг яқинларига 1902 та ўлим гувоҳномаси расмийлаштирилиб, тақдим этилди.
Шунингдек, Республикамиза Хотин-қизлар фаолиятини такомиллаштириш борасида “Қизларжон” клуби ташкил этилди. Мазкур клуб Республикамиздаги барча таълим муассасалари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда ёш қизларнинг маънавиятини юксалтириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоатчилик асосида “Қизларжон” клублари ташкил этилган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тўгараклар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомилаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича 2018-2019 ўқув йилида "Қизларжон" клубларининг ягона режаси худудларга ижро учун йўналтирилди.
Клублар фаолиятининг асосий мақсади қизларни одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларни оилага тайёрлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, кийиниш ва муомала маданиятини, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини юксалтириш, онги ва қалбини турли ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
"Қизларжон" клуби фаолияти орқали фаол ва иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг халқимизнинг одоб-ахлоқ меъёрлари, миллий қадриятларимиз ҳамда истиқлол ғояларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолишларининг олди олинмоқда.
Машғулотларда талаба ва ўқувчи қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, пазандалик, бичиш-тикиш сингари рўзғор юмушларини, шунингдек, гигиена ва соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш, мустақил ҳаётга тайёргарлик борасидаги билим ва кўникмаларни пухта ўзлаштириб олишлари учун зарур шароитлар яратилган.
Клуб етакчилари томонидан "Тенгдош-тенгдошга" шиори остида олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу билан ҳар бир қиз илғор ўқувчилар сафида юришга, ўқишда, жамоат ишларида фаол бўлишга интилмоқда.


3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилишдаги устувор вазифалар.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда аҳолини кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида қуйилмоқда. Уй-жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш халқимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас мулк ёки вақтинчалик бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида муносабатда бўлинади. Шу боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити, ижтимоий аҳволи ва даражасидан қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди.
Мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда аҳолини кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида қуйилмоқда. Уй-жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш халқимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас мулк ёки вақтинчалик бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида муносабатда бўлинади. Шу боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити, ижтимоий аҳволи ва даражасидан қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди. Бугунги кунда республикамизнинг қайси ҳудудига борсангиз, албатта бўлаётган бунёдкорлик ишларидан, замонавий уй-жой ва биноларнинг қурилишидан ҳайратланмай иложингиз йўқ. Ҳозирда эски шаҳар ўрнида янги ва замонавий уйжойлар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг хизмат кўрсатиш сифатини юқорилиги ҳайратимизни янада оширади. Бу борада, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, “Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг ғоят муҳим йўналиши бўлган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси ҳам босқичма-босқич таъминланмоқда”17-деб таъкидланди.
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонига кўра, 2017-2021 йилларда республикамизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари белгилаб берилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳам тасдиқланган бўлиб, дастурнинг 4 йўналишида“Арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш” белгиланган.
Бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2017 йилда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди.
Уй-жой қурилиш борасида Уй-жой Кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларида, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб борилаётганлиги ҳам ушбу мавзунинг янада долзарблигини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги "2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2728-сонли қарорида жорий йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилмоқда18.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уйжойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур қарор ижроси қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда19.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3350-сонли қарори ва мазкур масалага доир қатор ҳужжатлар бу соҳадаги ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда20.
Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009-2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди21.
2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар тоифасига — ҳовлидаги иморатлар ва обод ҳовлилар билан биргаликда икки, уч қаватли кўп квартирали (2-3 хонали) уйлар ва 0,02 гектар ўлчамли ер участкаларида аҳоли зич туманларда жойлаштириладиган ҳовлисида иморатлари бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар киритилган.


1Макроэкономика: учебник для вузов / Л.П. Кураков, М.В. Игнатьев, А.В. Тимирясова и др.; Изд-во ИАЭП, 2017. – 336 с.

2 Макроэкономика: учебник для вузов / Л.П. Кураков, М.В. Игнатьев, А.В. Тимирясова и др.; Изд-во ИАЭП, 2017. – 336 с.

3 Макроэкономика: учебник для вузов / Л.П. Кураков, М.В. Игнатьев, А.В. Тимирясова и др.; Изд-во ИАЭП, 2017. – 336 с.

4 Журнал Вопросы экономики М. 2003 г. №3 стр. 46

5 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

6 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

7 Халқ сўзи. 2018 йил, 29 октябрь http://xs.uz.

8 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

9 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

10 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

11 Ахмедов Д.Қ., Ишмухаммедов А.Э., Жумаев Қ.Х., Жумаев З.А. макроиқтисодиёт (дарслик) – Т.: ТДИУ, 2004 й. 240 б.

12 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.

13 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4985-сонли фармони.

14 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 август “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сонли қарори

15 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

16 www.stat.uz Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотлари

17 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь.

18 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Халқ сўзи 2017 й. 08.02. № 28 (6722).

19 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Халқсўзи 2017 й. 23.12.

20 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017 -2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2728-сонли қарори.

21 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639 сонли қарори // "Халқ сўзи", 2016 йил 25 октябрь

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish