4.Юридик ва жисмоний шахслар тулайдиган солиқлар ва йиғимлар.
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва йиғимларнинг ҳал қилувчи асосий қисмини юридик шахсларнинг солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари ташкил этади. Юридик шахслар қуйидаги умумдавлат ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайдилар (1-чизма).
Юридик шахслар солиқ тўловчи бўлиши учун юридик шахс мақомини олганидан ташқари, албатта бирор рухсат этилган фаолиятдан даромад олган бўлишлари зарур ёки товарлар (иш, хизматлар) сотишдан оборотга эга бўлишлари ҳамда статистика идораларида, ҳокимиятлардан рўйхатдан ўтган (кодга эга) бўлишлари шарт.
1-чизма. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар2
Жисмоний шахслар юридик шахс мақомини олмаган шахслардир. Бундай шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаганлар ва чет эл мамлакатлари фуқаролари киради. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига биноан солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахсларга бўлинган. Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар давлат бюджети даромадларининг 20-25 фоизини ташкил этади.
Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларнинг хусусияти шундан иборатки, солиқ жисмоний шахснинг тўғридан-тўғри ўз даромадидан олинади.
Умумий тартибда солиқ тўловчи юридик шахслар қуйидаги солиқларни тўлайди:
Даромад (фойда) солиғи;
Қўшилган қиймат солиғи;
Акциз солиғи;
Мол-мулк солиғи;
Ер солиғи;
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Соддалаштирилган солиқ тизимига ўтган кичик корхоналар ва микрофирмалар қуйидаги солиқларни тўлайди:
Айланмадан олинадиган солиқ тўлови;
Акциз ости товарларини ишлаб чиқарган ҳолда акциз солиғи.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини тўлайди.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги солиқларни тўлайди:
Айланмадан олинадиган солиқ тўлови;
Мол-мулк солиғи.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари (сартарошхона, биллиардлар, ўйин автоматлари) билан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидаги солиқни тўлайди:
Шунингдек юқоридаги барча юридик шахслар қуйидаги йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳам тўлайдилар:
Божхона тўловлари (божхона божлари ва йиғимлари, акциз солиғи ва товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи);
Давлат божлари;
Товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар;
Жисмоний шахслар тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар таркиби қуйидагилардан иборат:
Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ;
Мол-мулк солиғи;
Ер солиғи;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
Божхона тўлови (импорт божи, қўшилган қиймат солиғи ва йиғим ўрнига жорий этилган);
Импорт учун акциз солиғи;
Давлат божи;
Товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар;
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |