Режа: Тафаккур мантиқ илмининг ўрганиш объекти сифатида. Мантиқ фани ривожланишининг асосий босқичлари. Мантиқ илми ва тил. Формал мантиқнинг асосий қонунлари. Адабиётлар


Формал мантиқга тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фалсафий фан



Download 0,76 Mb.
bet3/50
Sana04.06.2022
Hajmi0,76 Mb.
#634642
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
мантик

Формал мантиқга тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фалсафий фан, деб таъриф бериш мумкин.
Диалектик мантиқ, формал мантиқдан фарқли ўлароқ, тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. Математик мантиқ эса тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. У ҳозирги замон математикасининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тафаккурни мантиқий ҳисоблаш деб аталадиган юқори даражада абстрактлашган ва формаллашган системада таҳлил қилади.
Биз ўрганадиган фан формал мантиқ1[1] бўлиб, у ҳозирги пайтда ўзининг махсус формаллашган тилига, тўғри мухокама юритиш учун зарур бўлган самарали мантиқий методлари ва усулларига, концептуал воситаларига эга. Тафаккурни ўрганувчи бошқа фанлар, хусусан фалсафа, психология, физиология билан ҳамкорлик қилади ҳамда илмий билимлар системасида ўзининг муносиб ўрнига эга. Айниқса, унинг билиш методи сифатидаги аҳамияти катта.
Тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганиш, улардан онгли равишда фойдаланиш фикрлаш маданиятини ўстиради, хусусан, фикрни тўғри қуриш малакасини ривожлантиради; баҳс юритишда ўзининг ва бошқаларнинг фикрига танқидий муносабатда бўлишига, суҳбатдошининг мулоҳазаларидаги хатоларни очиб ташлашга ёрдам беради.
Муҳокамани тўғри қуришга, формал зиддиятлар, хатоларга йўл қўймасликка эришиш, айтиш мумкинки, ўзига хос санъат-мантиқ санъати ҳисобланади. Бу санъатнинг назарий асосларини чуқур эгаллаган кишигина унинг имкониятларини амалий муҳокама юритишда намойиш қила олади. Шу ўринда буюк мутафаккир Форобийнинг мантиқ илмининг аҳамияти ҳақида билдирган қуйидаги фикрларининг алоҳида эътиборга лойиқ эканлигини таъкидлаш зарур. У шундай ёзади: «Бизнинг мақсадимиз ақлни, хатога йўл қўйиш мумкин бўлган барча ҳолларда, тўғри тафаккурга етаклайдиган, унинг ёрдамида ҳар сафар хулоса чиқараётганда адашишга қарши эхтиёт чораларини кўрсатадиган санъатни-мантиқ санъатни ўрганишдир. Унинг асосий қонун-қоидаларининг ақлга бўлган муносабати грамматика санъати қоидаларининг тилга бўлган муносабатига ўхшаш; худди грамматика кишиларнинг тилини тўғирлаш эхтиёжи сабабли яратилгани, унга хизмат қилиши зарур бўлгани сингари, мантиқ ҳам тафаккур жараёнини яхши амалга ошириш мақсадида хатога йўл қуйиш мумкин бўлган барча ҳолларда ақлни тўғирлаб туради».2[2]
Унинг таълим соҳасидаги вазифалари ҳам жиддийдир. Ўқув жараёнининг самарадорлиги маълум бир даражада ишлатиладиган тушунчаларнинг, терминларнинг аниқ бўлишига, муаммоларнинг мантиқан тўғри қўйилиши ва ҳал қилинишига, мавжуд гипотезалар структурасини тўғри таҳлил қила олишга, аргументлаш қоидаларидан тўғри фойдаланишга боғлиқ.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish