Трансформаторнинг фойдали иш коэффициенти
Трансформаторнинг тармоқдан оладиган актив истеъмол P1 қуввати, унинг юкламага узатадиган P2 қувватига тенг бўлмайди, чунки P1 қувватни бир қисми магнит оқимини ҳосил қилиш учун, яъни пўлат ўзакдаги (Pп) ва чўлғамларни қизиши учун, яъни симлардаги йўқотишлар (Pм) учун сарф бўлади, қувватнинг қолган қисми эса юкламага узатилади.
Пўлат ўзакдаги қувват йўқотишлар салт ишлашдаги йўқотишларга тенг ва ўзгармас ҳисобланади, симлардаги йўқотишлар эса юклама токига боғлиқ ва I122 га пропорционал, яъни ўзгарувчан йўқотишлар ҳисобланади (2.12–расм). Трансформаторнинг ФИКи юкламага узатиладиган қувватни истеъмол қувватига нисбатидир, яъни
, (2.32)
ФИК кўпинча фоизларда аниқланади:
(2.33)
ёки йўқотишлар ҳисобга олинса:
, (2.34)
2.12–расм. ФИКнинг максимал кийматини аниқлаш чизмаси
Симлардаги қувват йўқотишлари юклама токининг қийматига боғлиқ.
Муносабат трансформаторнинг юклама коэффициенти дейилади, у номинал юкламага нисбатан трансформатор канча юкланганлигини кўрсатади. h=f (b) боғлиқликни кўриб чиқамиз. Ундан кўриниб турибдики трансформаторнинг ФИКи ўзгармас ва ўзгарувчан қувват йўқотишлар ўзаро тенг бўлганида максимал бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |