Информацияни акс эттириш деганда содир бўлаётган воқеликни одам қабул қила оладиган товуш ёки кўзга кўринадиган қилиб ифодалаш тушунилади. Шунга кўра информацияни акс эттириш қурилмаси электр сигналнни товуш ёки кўринадиган сигналларга айлантириб берадиган қурилмадир. Уларга турли хилдаги қайд қилиш қурилмалари — индикаторлар мисол бўлади. Ҳозирги вақтда информацияни кўзга кўринадиган қилиб акс эттирадиган индикаторлардан энг кўп тарқалгани ярим ўтказгичли, суюқ кристалли индикаторлар ва электрон нурли трубкалардир. Улар нурланишининг равшанлиги, тежамкорлиги, информацияни сақлаш ҳажми, интеграл микросхемалар билан бирика олиш қобилияти каби қатор хусусиятлар билан характерланади.
Универсал ва энг кўп тарқалган қайд қилиш қурилмаси — электрон-нурли трубкадир. У тасвирни электр тебраиишларига ва аксинча, электр сигналларини тасвирга айлантириш учун хизмат қилади. ЭҲМнинг электрон — нурли трубкасидисплей деб аталади ва рақамли коддаги сигнални жадвал, график ва ёзув кўринишидаги тасвирга айлантириш учун хизмат қилади.
Электрон — нурли трубка электровакуум асбоб бўлиб, ишлаши фокусланган (дастага йиғилган) ингичка электрон — нур дастасини ҳосил қилиш ва бошқаришга асослангандир.
Қўлланиш ўрнига қараб электрон — нурли трубка- ларқабул қилувчи ваузатувчи трубкаларга ажратила- ди. Улардан қабул қилувчи трубкалар энг кенг тарқалган бўлиб, электр сигналларини тасвирга айлантириш учун хизмат қилади. Телевизор, осциллограф, фототелеграф ва бошқа қурилмаларнинг трубкалари (кинескоплар) қабул қилувчи электрон — нурли трубкалардир.
Узатувчи электрон — нурли трубкалар ҳажм ёки вақт кетма-кетлигида келадиган бирор воқелик ҳақидаги ахборотни электр сигналлари кетма-кетлигига айлантириб ёзиш ёки эслаб қолиш учун хизмат қилади. Унга мисол цилиб узатувчи телевизион қурилманинг трубкаси — иконоскопни кўрсатиш мумкин. Унда бирор объект — тасвирдан келадиган ёруғлик нурлари вақт кетма-кетлигида электр сигналларига айлантириб берилади.
Электрон — нурни бошқариш усулига қараб электрон — нурли трубкалар электростатик ёки магнит майдон таъсирида бошқарилувчи трубкаларга бўлинади. Биринчи тур трубкаларда фокусланган электрон-нур электростатик майдон таъсирида оғдирилади.
Умуман олганда ҳар бир электрон-нурли трубка мураккаб қурилма бўлиб, техник жиҳатдан турли хил қилиб ясалади. 7.33- расмда электростатик майдон ёррамида бошқариладиган қабул қилувчи трубканинг соддалаштирилган тузилиши кўрсатилган.