ISSUE 9. SENTABR
юритиш ва бошқа функциялари ҳам
такомиллашиб, оила ҳаѐтида
трансформация жараѐни кечади.
Трансформациянинг асосий омиллари
сифатида, ижтимоий, иқтисодий ва
маданий омиллар таъсир кўрсатади.
Ёшларнинг ахлоқий, маънавий ҳаѐтига
деструктив ахборотларнинг таъсири,
маданий экспанция, оилавий
муносабатларнинг барқарорлигини
таъминлашда ота-оналар ролининг
пасайиши, маънавий идеалларнинг
мавжуд эмаслиги, жамиятнинг турли
гуруҳларга парчаланиб кетиши,
ѐшларнинг деструктив хулқ
намуналарини (гиѐҳвандлик, спиртли
ичимликларга ружу қўйиш, интернетдаги
турли хил ўйинларга тобе бўлиш ва б.)
эгаллашининг ўсиши трансформация
жараѐнинг юзага чиқаради.
Иқтисодий омилларга эса ижтимоий
ҳимоя, ишсизлик, иқтисодий
даромаднинг барқарор эмаслиги ва
бошқалар киради. Маданий омилларга
маданий тарбия, маданий қадриятлар ва
маърифатни киритиш мумкин. Бу
омилларнинг таъсири ижтимоий мазмун
касб этиши билан бирга узоқ муддат
давомида таъсир кўрсатиши билан
ажралиб туради. Шу сабабдан ўзбек
оиласининг ижтимоий-маданий
трансформациялашувини ижобий
барқарор кечишини фалсафий жиҳатдан
ўрганиш, анъанавий ва
трансформациялашган оилавий
муносабатлар намунасини қиѐслаш
имкониятини яратадики, ижтимоий
институт сифатида оила ҳаѐтини ижобий-
барқарор кечиши учун назарий ва амалий
мазмун касб этади. Анъанавий ўзбек
оиласи никоҳнинг қонуний (юридик
расмийлашган) муносабатлар, оилада
фарзандларнинг борлиги, ижобий
барқарор ҳаѐт тарзи кабилари билан
ажралиб туради.
Ижтимоий жараѐнларнинг
трансформациялашувига тизимли
ѐндашганда, унинг дастлабки асоси
(омили) субъектлар (оила аъзолари, гуруҳ
аъзолари) бўлиб, улар ижтимоий-
маданий жараѐнларнинг таъминловчиси
ва ташувчиси ҳисобланади. Социология
фанида уларни ―актор‖ ѐки ―агент‖ деб
юритишса-да
12
, бизнингча,
трансформацион жараѐнларнинг
ҳаракатлан-тирувчи куч эканлигини
назарда тутиб, ижтимоий-фалсафий
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
ижтимоий субъект деб юритиш мақсадга
мувофиқдир. Гарчи Q.Meillassouxнинг
таъкиди бўйича ҳеч бир назария бирон
бир буюмни (предметни) абсолют
даражада керак ѐки керак эмаслигини
баѐн эта олмаса-да
13
, ижтимоий
муносабатлар (жараѐнлар)ни тартибга
келтириш учун муҳим саналади. Чунки
тадқиқот давомида сабаб ва оқибат
12
Черников А.В. Проблемы жизненного цикла семьи //
Журнал практического психолога. 1996. №6. – С.38-53.
13
Meillassoux Q. After Finitude: An Essay on the Necessity
of Contingency. L.: Continuum, 2008. – P. 62.
- 19 -
Volume 1 Issue 05, May 2021
ISSN 218
Do'stlaringiz bilan baham: |