O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 130 -
мўлжалларини экологик нуқтаи назардан белгилаш,
сайёрадаги табиий ресурсларни оқилона тақсимлаш,
экологик вазият динамикасини мониторинг қилиш
имкониятлари юзага келмоқда. Биз юқорида тилга олган
халқаро экологик ҳужжатларнинг барчаси ана шу
мақсадларда қабул қилинган эди. Бироқ, экологик
муносабатларнинг глобал тус олиши айрим салбий
ҳолатларнинг юзага келишига ҳам сабаб бўлди.
Хулоса ва таклифлар.
Биринчидан, глобал
экологик
муносабатлар
экологик
лоббизмга
ҳам
умумсайёравий тус берди. Маълумки, экологик лоббизм
деганда давлат экологик сиёсатини ўзгартириш, экологик
вазият билан боғлиқ мақбул қарорлар қабул қилинишига
эришиш мақсадида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар
назарда тутилади. Унинг давомида у ёки бу жамоат
ташкилотининг экологик манфаатлари илгари сурилади.
Экологик лоббизм ўтган асрнинг охирларига қадар АҚШ
ва Ғарбий Европанинг саноқли мамлакатларидагина
учрайдиган
жараён
эди.
Экологик
муносабатлар
глобаллашуви бу жараёнга умумсайёравий тус берди.
Бунинг устига, экологик лоббизм, бир томондан, айрим
тор доираларнинг ҳамиша экологик вазиятга даҳли
бўлмаган манфаатларини ҳимоя қилувчи механизмга,
иккинчи томондан, иқтисодий уруш воситасига айланиб
қолмоқда.
Иккинчидан,
глобаллашган
экологик
муносабатлар турли экологик фаолият субъектлари
ўртасидаги паритетнинг бузилишига олиб келаяпти.
Халқаро
экологик
ташкилотлар
саъй-ҳаракати,
давлатлараро экологик муносабатлар шарофати билан
бутун жаҳонда амал қилиниши зарур бўлган норма ва
тамойиллар, қоида ва талаблар белгиланмоқда, улар
халқаро
келишувлар
ва
шартномалар
тарзида
расмийлаштирилмоқда. Бироқ амалда бу талабларга
айрим давлатларгина риоя қилмоқдалар, холос. Бундай
ёндашув экологик муносабатлардаги тенгҳуқуқлилик
тамойилининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Учинчидан,
глобаллашган экологик муносабатлар экологик вазиятни
соғломлаштириш тарафдорлари ва бунга эътиборсиз
бўлган
доиралар
ўртасидаги
зиддиятларни
ҳам
кучайтирди. Ҳар қандай йирик иқтисодий лойиҳалар
амалга оширилаётганда, бу лойиҳаларнинг экологик
параметрлари
муҳокама
қилинаётганда
зиддиятлар
айниқса кескин тус олмоқда. Умумий хулосаларга кўра,
экологик муносабатлар ижтимоий муносабатларнинг
ўзига хос соҳаси бўлиб, субъектлар ўртасида мавжуд
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, инсон
турмуши учун зарур бўлган табиий шарт-шароитларни
мақбуллаштириш, табиат ва табиий муҳитни муҳофаза
қилиш
мақсадида
амалга
оширилган алоқаларни
ифодалайди. ХХ асрнинг иккинчи ярмида инсон
эҳтиёжлари табиатидаги ўзгаришлар, янги экологик
фаолият субъектларининг вужудга келиши, ахборот
технологиялари ривожи, халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг
амалиётга татбиқ этилиши унинг глобаллашувига сабаб
бўлди. Экологик муносабатлар глобаллашуви, бир
томондан, қатор ижобий оқибатларнинг, иккинчи
томондан, салбий ҳолатларнинг намоён бўлишига замин
яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |