O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2021, [1/6]
ISSN 2181-7324
FALSAFA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Social sciences
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 45 -
ўзлаштириш учун бир хил маънога эга бўлган сўзларга
қараганда кўпроқ қийинчиликларни келтириб чиқаради;
2) маълум тилдаги сўзнинг бошқа сўзлар билан
боғлана олишлиги ёки эркин муносабати даражасига кўра:
сўз бирикмалари, фразеологик бирликлар, иборалар
шулар жумласидандир.
3) сўзнинг тузилиш хусусиятига кўра: содда,
мураккаб ёки ясама сўзлар. Содда сўзларни ўрганиш
осонроқ бўлади.
4) сўз маъносининг конкретлиги ёки абстрактлиги.
Конкрет сўзларни ўрганиш кўпинча абстракт сўзлардан
кўра осонроқдир.
Яна бир олим Н.В. Николаевнинг энг кенг
тарқалган методик типологияси немис тили мисолида
сўзларни 8 турга бўлишдан ташкил топади.
1) маънолари она тили ва чет тилда тўғри келувчи
интернационал ва ўзлашган сўзлар: die Musik, der
Designer, das Theater. Ушбу сўзлардаги қийинчилик
тушунишда эмас балки талаффузда бўлади.
2) ясама ва қўшма сўзлар, шунингдек таркибий
қисмлари ўқувчиларга таниш бўлган сўз бирикмалари: der
Lieblingsschriftsteller, die Gemäldegalerie. Бундай сўзларни
тушунишда ўқувчиларнинг билимларига таяниш керак
бўлади.
3) маънолари ҳажми она тилидаги тегишли
сўзларнинг маънолари ҳажмига зид бўлмаган ўзак сўзлар:
der Tisch, der Fichtenbaum, der Stuhl.
4) маъно таркибига кўра ўрганилаётган тил хос
бўлган сўзлар (реалиялар): der Herr, das Brandenburger Tor,
der Zwinger. Уларнинг маъносини она тилида изоҳлаш
орқали ифода этилади.
5) ўзаги она тили билан умумий бўлган, аммо
мазмуни жиҳатидан фарқ қилувчи сўзлар (булар
таржимонининг алдамчи дўстлари хисобланади): die
Familie, das Magazin.
6. индивидуал таркибий қисмлари ўқувчиларга
маълум бўлса-да, она тилидаги улар билан боғлиқ лексик
бирликларнинг таркибий қисмларига ўхшаш бўлмаган
иборалар ва қўшма сўзлар. Бундай сўзларни тушунишда
энг яхшиси контекстга таяниш лозим бўлади.
7. маъно доираси она тилидаги тегишли
сўзларнинг маъно доирасидан кенгроқ бўлган лексик
бирликлар: der Jahrmarkt. Бундай лексик бирликларнинг
семантизацияси бир нечта контекстни ўз ичига олади.
8. маънолари ҳажми она тилидаги тегишли
сўзларнинг ҳажми билан бир хил бўлган лексик
бирликлар: der Wortschatz. [3, б.178]
Т.В.Жеребило
лексик
қийинчиликларни
қуйидагича тасниф қилади:
-
қардош
тилларнинг
лексик
бирликлари
маънолари
ҳажмининг
номутаносиблиги,
лексик
бирликнинг
морфемик
тузилиши
ҳақида
етарли
маълумотга эга бўлмаслик, чечен/рус тилларидаги бир
бирига яқин бўлган сўзларнинг маъноларига асосланган
нотўғри ассосациялар;
- сўзнинг комбинаториал хусусиятларининг мос
келмаслиги [6, б. 22].
Қийинчиликларни
бартараф
қилиш
учун
қуйидагилар тавсия этилади:
1) Лексик бирликларни ўзлаштиришда турли хил
қийинчиликларга дуч келинганлиги сабабли, уларни
ўрганиш самарадорлигини ошириш учун, лексик
бирликларнинг ўзлаштирилиш қийинчиликларни баҳолаш
ва уларни типларига қараб гуруҳларга ажратиш керак.
2) Лексик бирликларни ҳар бир гуруҳга
тақсимлашнинг маълум усуллари бўлиши керак.
3)
Лексик
бирликларни
гурухлаш
ва
тушунтиришда
улар
келтириб
чиқарадиган
қийинчиликлар жиҳатларига эътибор қаратилиши ва
уларни бартараф этиш йўлларини излаш лозим бўлади.
С.Г.Тер-Минасова
лексик
малакаларни
шакллантиришдаги
қийинчиликларни
икки
турга:
тиллараро ва тил ички қийинчиликларига ажратади.
Тиллараро қийинчиликларга она тили ва чет тиллардаги
сўзлар
маъно
хажмининг
мос
келмаслигини
(несовпадение объема значений слова) назарда тутади.
Бунга мисол қилиб рус ва инглиз тилларидаги сўзларнинг
маъно хажмидаги фарқларни келтиради. Рус тилида нога
ва рука сўзларнинг маъно хажми инглиз тилидаги foot —
leg ва hand — arm сўзлариинг маъно хажмидан кенгроқ.
Бошқа мисол “золотой” сўзи золотые часы и золотые
волосы сўз бирикмаларида бир хил ишлатилади, лекин
инглиз тилидаги эквивалентларида икки хил сўз
ишлатилади gold watch, golden hair каби. Рус тилида
встречать феъли немис тилига қараганда кенгроқ маънога
эга ва 3 та: treffen, begegnen, empfangen феъллари билан
ифодаланиши мумкин. Инглиз тилидаги to run сўзи рус
тилидаги бегать сўзидан кенгроқ семантикага эга.
С.Г. Тер-Минасова тиллараро қийинчиликларга
яна
стилистик
коннотацияни
хам
киритади
(стилистические коннотации). Олим уларни тузоқ,
шунингдек,
чегарага
бостириб
кирмоқчи
бўлган
"босқинчилар" - чет элликлар билан урушишдаги тилнинг
мудофаа усуллари («западнями и ловушками, но также и
оборонительными приемами языка в его войне с
„захватчиками”-иностранцами,
пытающимися
вторгнуться в его пределы») дея ўхшатиш қилади.
Мисол учун черная кошка — black cat сўз
бирикмаси
рус
тилида
(бахтсизлик,
омадсизлик
келтирувчи) салбий коннотацияга эга лекин инглиз тилида
аксинча (омад келтирувчи) ижобий коннотация ифода
этади. Шунингдек, рус тилида зеленые глаза ижобий
коннотацияга эга бўлса, инглиз тилида green eyes ҳасадни
метафора биланифодалаш, яъни салбий маънога эга.
Инглиз тилига бошқа тиллардан кирган ўзлашма
сўзлар хам қийинчилик туғдиради. Масалан тиш сўзи
tooth, тиш доктори лотин тилидан кирган dentist, сигир
сўзи cow, сигир гўшти француз тилдан кирган a beef каби
ўзаги тубдан фарқ қилувчи сўзлари билан ифодаланади.
Бу гуруҳ қийинчиликларига тил интерференцияси (она
тили тизимининг салбий таъсири)ни юзага келтирувчи
лексик бирикмалар (лексическую сочетаемость) ни хам
киритилади. Масалан, рус тилида работать над собой сўз
бирикмаси to develop one's abilities деб эмас балки to work
at oneself деб, посещать занятия ни to attend classes деб
эмас to visit lessons деб таржима қилинади. Немис тилида
нос корабля — der Bug (Nase деб эмас) des Schiffes деб
таржима қилинади. Энг кўп қийинчилик муқобили йўқ
бўлган сўзлар билан боғлиқ, Boxing day сўз бирикмасини
день бокса деб бера олмаймиз. Бу эса рус маданиятида
Рождество кунидан кейинги кунда совғалар солинган
қутиларни очиш маросими нишонланмаслиги билан
боғлиқдир. Шу каби қийинчиликлар идиома ва
фразеологик бирликлар билан хам юзага келади. Масалан,
a bull in a china shop — слон в посудной лавке, с глазу на
глаз — unter vier Augen (нем.), face-to-face (ингл.), tête-à-
tête (франц.) The police are barking the wrong tree –
фразеологик жумлани таржима қилишда сўзма-сўз эмас
балки тавсифлаш орқали амалга ошириш керак бўлади.
Бунда, полиция нотўғри гумон қилаётгани яъни жиноятга
алоқаси бўлмаган одамдан гумон қилаётганини англатади.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Яна бир
қийинчилик шундаки, инглиз тилида сўзлар рус тилига
қараганда анча қисқароқ, шунинг учун уларда талаффуз ва
эшитиш билан боғлиқ қийинчиликлар хам юзага келиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |