O‘zbеkiston rеspublikasi



Download 1,76 Mb.
bet30/46
Sana22.07.2022
Hajmi1,76 Mb.
#838711
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46
Bog'liq
O‘zbеkiston rеspublikasi (3)

идентификацияланадиган;
идентификацияланмайдиган;
ўтаидентификацияланадиган.
ТМШ идентификацияланадиган бўлиши учун, тизимнинг хар бир тенгламаси идентификацияланадиган бўлиши керак. Бу ҳолатда ТМШ параметрлари сони келтирилган форманинг параметрларига тенг бўлади.
Агар ТМШнинг бирорта тенгламаси идентификацияланмайдиган бўлса, бунда бутун модель идентификацияланмайдиган бўлиб ҳисобланади. Бундай ҳолатда келтирилган шаклнинг коэффицентлари сони ТМШ коэффицентлари сонига нисбатан кам.
Агар келтирилган коэффицентлар сони таркибли коэффицентларига нисбатан кўп бўлса, модель ўтаидентификацияланадиган деб ҳисобланади. Бунда келтирилган модел шаклининг коэффицентлари асосида бирор таркибий коэффициентининг икки ва ундан кўп қийматини топиш мумкин. Ўтаидентификацияланадиган моделда битта бўлса ҳам тенглама ўтаидентификацияланадиган, бошқалари эса идентификацияланадигандир.
Агар, ТМШнинг i-тенгламасида эндоген ўзгарувчилар сонини Н орқали ва тизимда мавжуд бўлган, лекин ушбу тенгламага кирмайдиган олдиндан белгиланган ўзгарувчиларни D орқали белгиласак, моделнинг идентификация шарти қуйидаги ҳисоб қоидаси кўринишида ёзилиши мумкин:
агар D+1 < H тенглама идентификацияланмайди;
агар D+1 = H тенглама идентификацияланади;
агар D+1 > H тенглама ўтаидентификацияланади.
Идентификация учун мазкур қоида керакли, аммо етарли шарт эмас. Келтирлган қоидадан ташқари, тенглама идентификациясини аниқлаш учун кўшимча шарт бажарилиши лозим.
Кўриб чиқилаётган тенгламада мавжуд бўлмаган, лекин тизимга кирган эндоген ва экзоген ўзгарувчиларни тизимда таъкидлаб чиқамиз. Бошқа тенгламаларда ўзгарувчилар коэффициентларидан матрицасини тузамиз. Агар ўзгарувчи тенгламанинг чап томонида жойлашган бўлса, бунда коэффициентни тескари белги билан олиш керак. Агар олинган матрицасини детерминанти нолга тенг бўлмаса ва даражаси бир кам тизимда эндоген ўзгарувчилар сонидан кам бўлмаса, бунда мазкур тенглама учун идентификациянинг етарли шарти бажарилган.
Буни қуйидаги таркибли модел мисолида тушунтириб берамиз:
y1= b12 y2 + b13 y3 + a11 x1 + a12 x2
y2= b21 y1 + a22 x2 + a23 x3 + a24 x4 (7)
y3= b31 y1 + b32 y2 +a31 x1 + a32 x2
Ҳар бир тизимнинг тенгламасини керакли ва етарли идентификация шарти бажарилишига текшириб чиқамиз. Биринчи тенгламада учта эндоген ўзгарувчилар: y1 ,y2 ва y3 (H=3) мавжуд. Унда экзоген ўзгарувчилар x3 ва x4 (D=2) қатнашмаяпти. Керакли идентификация шарти бажарилган D+1=H.
Керакли шартга текшириш учун x3 ва x4 ўзгарувчилар коэффициентларидан иборат бўлган матрицасини тузамиз (3-жадвал). Жадвалнинг биринчи устунида экзоген ўзгарувчилар x3 ва x4 коэффициентлари тизимининг 2 ва 3 тенгламалиридан олинган деб кўрсатилган. Иккинчи тенгламада мазкур ўзгарувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг коэффициентлари a23 ва a24 ларга мос равишда тенг. Учинчи тенгламада юқоридаги ўзгарувчилар қатнашмайди, яъни уларнинг коэффициентлари нолга тенг. Матрицасининг иккинчи сатри нолдан иборат бўлгани учун, матрицанинг детерминанти хам нолга тенг. Демак, етарли шарти бажарилмаган ва биринчи тенгламани идентификацияланадиган деб ҳисобласа бўлмайди.

3-жадвал


x3 ва x4 ўзгарувчилар коэффициентларидан тузилган матрица.

Тенгламалардан олинган ўзгарувчиларнинг коэффициентлари

Ўзгарувчилар

x3

x4

2

a23

a24

3

0

0




Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish