115-модда. Меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш
Ҳар бир ходимнинг меҳнат стажи (шу жумладан лавозим мавқеи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилларида бўлган вақт ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар) тўғрисидаги маълумотлар иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига тақдим этилади.
Фуқароларга меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизмати ЯИДПХ орқали тақдим этилади.
116-модда. Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-таъминот комплексида фойдаланиладиган шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
19-боб. Якунловчи қоидалар
117-модда. Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
118-модда. Низоларни ҳал этиш
Аҳоли бандлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
119-модда. Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
120-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда, № 10, 677-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 2, 47-модда, № 5, 261, 267-моддалар, № 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 65-модда:
биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади»;
2) 66-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишсизлик нафақасини тўлаш қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ишсиз шахс ишга жойлашганда;
ишсиз шахс мақбул ишга доир иккита таклифни рад этганда;
ишсиз шахслар тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга ва шахсий томорқа ер участкаларини ривожлантиришга қаратилган субсидияларни олганда;
ишсиз шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан микрокредитлар олинганда;
ишсиз шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширганда;
ишсиз шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганда;
ишсиз шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлганда (пенсия туридан қатъи назар);
ишсиз шахс суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазога ҳукм қилинганда;
ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврида вақтинча бажариладиган ишга маҳаллий меҳнат органини бу ҳақда хабардор қилмай жойлашганда;
ишсиз шахс вафот этганда»;
3) 67-модданинг:
учинчи қисмидаги «ўн календарь кун мобайнида» деган сўзлар «ўттиз календарь кун мобайнида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «ўн кун ичида» деган сўзлар «ўттиз календарь кун ичида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги 510-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 175-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 511-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 176-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 854-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 238-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 1086-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 161-модда) I бўлимининг 1-банди;
5) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 70-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда) IX бўлими;
6) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 616-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда);
7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 617-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 98-модда);
8) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 729-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 20-модда) II бўлими;
9) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 772-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) III бўлими;
10) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 832-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 229-модда) II бўлими;
11) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 82-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) IV бўлими;
12) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 220-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 89-модда) II бўлими;
13) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 июнда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-36-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда) 1-моддаси;
14) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-238-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 470-модда) 1-моддаси;
15) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 2-моддаси;
16) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-365-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 2-модда) 2-моддаси;
17) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 383-модда) 4-моддаси;
18) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 3-моддаси;
19) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 1-моддаси;
20) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 677-модда) 30-моддасининг 1-банди;
21) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралда қабул қилинган «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-522-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 2, 47-модда) 4-моддаси;
22) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-536-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 261-модда) 1-моддаси;
23) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрда қабул қилинган «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-564-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 589-модда) 2-моддаси;
24) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 2-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |