Тилшуносликнинг мантиқ билан муносабати
Тилшунослик мантиқ фани билан ҳам узвий алоқадордир. Уларнинг алоқадорлик томони шундаки, ҳар иккиси ҳам тафаккур билан боғланади. Чунки тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлган тил тафаккур билан ўзаро муносабатда. Тил кишиларнинг олам ҳақидаги билимларини, фикрларини бошқаларга етказувчи ва шакллантирувчи воситадир. Тил ва тафаккур ўзаро диалектик муносабатда экан, уларни ўрганувчи тилшунослик билан мантиқ ўртасида ҳам ана шундай диалектик алоқанинг бўлиши табиий.
Мантиқ тафаккур шакллари, қонунлари ва усулларини ўрганади. У тушунча, ҳукм шаклларини, хулоса чиқариш, исбот ва рад этиш ҳолатлари орқали объектив воқеликиинг инъикос этиш жараёнида қандай бўлиш йўлларини кўрсатиб, инсон фикрининг аниқ, равшан, кетма-кет ва асосли бўлишини таъминлайди. Шундай экан, мантиқ тилшуносликнинг грамматика бўлими билан бевосита муносабатдадир. Чунки тушунча сўз ва сўз бирикмалари орқали ифодаланса, фикр гап орқали ифодаланади. Бу эса ҳар бир саводди киши учун грамматикани билиш қанча зарур бўлса, мантиқнинг шакл ва қонунларини билиш ҳам шунчалик зарур.
Шу билан бирга, мантиқ ва грамматика қанчалик ўзаро зич боғланмасин, ўзларига хос хусусиятларга ҳам эга. Мантиқ шакллари тушунча, ҳукм, хулосалар ҳамма халқлар учун умумий бўлса, уларнинг турли тилларда ифодаланиш шакллари турли-тумандир. Шунинг учун ҳар бир тил бошқасидан фарқ қиладигаи ўз грамматикаларига эга. Бу шуни кўрсатадики, мантиқ билан грамматика бир-бири билан боғлиқ, улар бир-бирини тўлдиради. Айни пайтда, ўз хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади.
Ҳозирги кунда мантиқ тафаккур шаклларини қандай ўрганиш нуқтаи назаридан иккига бўлинадн: 1) анъанавий мантиқ ёки шаклий мантиқ; 2) диалектик мантиқ.
Диалектик мантиқ XIX аср охирларида амалий мантиқ бағрида унинг чегараланган томонларини тўлдириш асосида дунёга келди.
Анъанавий мантиқ таффаккур қонунлари, шакллари ва усулларини тарихий тараққиётни эътиборга олмаган ҳолда ўрганади. Гарчи мазкур мантиқ инсоннинг оламни билиши учун бир неча асрлар давомида дастуриламал бўлиб хизмат қилган эса-да, лекин объектни тарихий тараққиёт жараёнидан ташқарида ўргангани учун бир қадар ожизлиги сезилиб қолди. Ана шу ожизликни бартараф этиш талаби билан диалектик мантиқ пайдо бўлди.
Диалектикага асосланган билишгина объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларни ҳар томонлама чуқур англаб олиш, уларнинг ички ўзгариш, ривожланиш қонунларини тўғри акс эттириши мумкин.
Диалектикани билиш жараёнига татбиқ этиш, уни мантиқ сифатида, инсоннинг рационал, ақлий билиши, фикрлаши ҳақидаги фан сифатида ўрганиш диалектик мантиқ таълимотини шакллантирди. Диалектик мантиқ шаклий мантиқдан қуйидаги асосий жиҳатлари билан фарқланади:
1) предметни ҳар томонлама – унинг барча томонлари, алоқаларини назарда тутган ҳолда ўрганиш; 2) предметнинг узлуксиз ўзгаришда, ривожланишда эканини эътиборга олиш ва ҳ.к.
Диалектик мантиқ барча фанлар учун, жумладан, тилшунослик учун ҳам методологик асос вазифасини ўтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |