O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi qarshi davlat universiteti rizmanov Jumanazar



Download 63,14 Kb.
bet2/8
Sana22.02.2022
Hajmi63,14 Kb.
#116261
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Rizmanov Jumanazar

I Bob.
I bob. ЧОР РОССИЯСИ ТОМОНИДАН ЎРТА ОСИЁ ХОНЛИКЛАРИНИНГ БОСИБ ОЛИНИШИ ТАРИХИ MANBALARI
1.1. XIX аср ўрталарида Pоссияда Ўрта Осиёни ўрганилиши тарихи
XIX аср бошларида Ўрта Осиёга келган сайёҳлар ва элчилар олиб кетган тарихий қўлёзмалар рус шарқшуносларини қизиқтирди ва Ўрта Осиёнинг XVI—XVIII асрлардаги тарихига оид дастлабки маълумотлар Россияга шу вақтларда кириб кела бошлади. Чунончи 1800 йилда Бухородан олиб келган «Муқимхон тарихи»—француз тилида босилиб, 1824 йилда шарқшунос О. И. Сенковский томонидан эълон қилинди. XIX аср ўрталарида Россияда капитализм ривожланиши билан янги мустамлакаларни босиб олиш ҳаракати кучайди. Чор Россиясининг ҳарбийсиёсий, иқтисодий қудрати ошганлиги Ўрта Осиёга нисбатан босқинчилик фаолиятини кучайтирди. Шу ниятда Николай I 1854 йил 22 октябрда Санкт-Петербург дорилфунунида Шарқ тиллари бўлимини Шарқ тиллари куллиётига айлантириш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Ана шу янги куллиётда араб, форс, турктатар, мўғулқалмоқ, хитой, ибрий (яҳудий) арман, гуржи, манчжур тиллари кафедралари очилди.
1855 йил август ойида дорилфунуннинг Шарқ тиллари факултетида кафедраларни лингвистик тарзда бўлишдан ташқари яна маданийтарихий йўналишлар бўйича ҳам бўл.ишга қарор қилинди: 1) араб-форс, турк-татар тиллари; 2) мўғул-қалмоқтатар тиллари; 3) хитой-манчжур тиллари; 4) яҳудий араб тиллари; 5) арман гуржи, татар тилларига қараб кафедралар бўлинди. Туркий тиллардан турк, озарбайжон, чиғатой, қозоқ, ўзбек тиллари пухта ўқитиларди.
Уқув дастурига ўзгаришлар лойиҳаси 1856 йилда амалга оширилди. Аммо шу вақтдан бошқа бир масала муҳим аҳамият касб эта бошлади. Шарқ тарихини ўқитиш ишлари яхши йўлга қўйилди. Россия ҳукумати 1823 йилда Шарқни ўрганиш масалалари бўйича ҳали алоҳида фанни киритишга мавжуд материаллар етарли эмас, деб ҳисоблаган эди.2 1857 йил октябрь ойида эса Шарқ факультети кенгаши Шарқий Осис тарихи ва мусулмонлар Осиёси тарихи кафедралари очишни илтимос қилиб, ҳукуматга ариза берди.
Козимбек 1858 йилда ёзган аризасида Шарқ тарихини ўқитиш шарқ тилларини ўқитишдан кўра жиддийроқ масала эканлигини эътироф этса ҳам, барибир дорилфунун раҳбарияти Шарқ тарихини ўқитиш тилларни яхшироқ ўрганиш учунгина зарур, деган фикрда эди. Худди шу туфайли Шарқ тарихи фани тарихий алоқаларга ёки даврларга қараб эмас, балки қабила, элатлар гуруҳларига (асосан 3 бўлимга — семит тиллари, орий тиллари, Урал-Олтой тиллари) ажратилди. Козимбек Шарқ ва Осиё тарихи тарихшунослигининг ўша вақтдаги аҳволини кўзда тутиб, Шарқ тарихи «рус олимлари томонидан мутлақо ишлаб чиқилмаган» деб, гина қилган эди.
Дорилфунунда алоҳида Шарқ тарихи кафедрасининг ташкил этилиши юқори малакали тарихчи мутахассислар тайёрлаш билан айни вақтда Шарқ мамлакатлари ва айниқса Осиё тарихини ва тарихшунослигини чуқурроқ ишлаб чиқиш учун муҳим замин яратди. Бу ташаббуснинг бошловчиларидан бири Василий Васильевич Григорьев (1816—1881) эди.4 У, Петербургда, бадавлат оилада туғилиб, яхши таълимтарбия олган. Григорьев 1831 йили дорилфунуннинг фалсафа факультети қошидаги Шарқ бўлимига ўқишга кирди ва проф. О. И. Сенковский қўлида араб, форс ва турк тилларини ўрганди. Дорилфунунни аъло даражада тамомлагани учун Григорьевга 1834 йил июнида фан номзоди унвони берилди ва у Россия ТИМ (Ташқи ишлар вазирлиги) Шарқ тиллари департаменти ўқув бўлимига ишга олинди. Икки йилдан сўнг О. И. Сенковский уни форс тили бўйича профессорлик унвонига тайёрланишга таклиф этди. Бу орада устози билан муносабати бузилдими, бошқа сабабданми, В. В. Григорьев ўша вақтда Одессага, Ришелье музейига профессорлик лавозимига ишга таклиф қилинди.
В. В. Григорьев таклифи билан ўзбек олими Мирза Шамс Бухорий ўзининг Бухоро ва Қошғар воқеалари ҳақидаги эсдаликларини ёзди. Мирза Шамс Бухорий Оренбургда 25 йил яшади ва Бухоро хонлигининг Россия билан муносабатлари яхшиланишига катта ҳисса қўшди. Мирза Шамс 1804 йилда Бухорода туғилган. Қариндошуруғлари Бухоро амири хизматида эдилар. 1820—30йилларда у савдо карвони билан бир неча марта Россияга борган. Сўнг Бухоро хонлиги амири Насруллохон топшириғи билан Оренбургда савдо воситачиси сифатида доимий яшаб қолган.
Мирза Шамс Бухорийнинг «Бухоро, Қўқон ва Қошғардаги баъзи воқеалар хусусида» деган асари Қозонда 1861 йилда В. В. Григорьев таржимаси ва изоҳлари билан босилиб чиқди. В. В. Григорьев Мирза Шамс хотираларининг қимматли эканлиги ҳақида бупдай ёзади:
«Унинг хотиралари Бухоро хонлигида дипломатик алоқаларда ишлатиладиган форс тилида эмас, балки бухоролик тожиклар ўзаро гаплашадиган содда тилда ёзилгапки, бу тилни Европа ориенталист — шарқшунослари унчалик яхши билмайдилар.
В. В. Григорьев гувоҳлик беришича, Мирза Шамснинг хотираларини ҳаққонийлиги, ишончлилиги жиҳатидан XIX асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиё тарихи ҳақида ёзган Г. Мейендорф, А. Борнс, Н. Хаников ва бошқа сайёҳ олимларнинг асарларидан устун қўяди. 1863 йилда В. В. Григорьев Шарқ тарихи кафедраси профессори бўлиб сайлангач, унга фан доктори унвони берилди. У рус олимлари орасида биринчи марта дорилфунунда Ўрта Осиё тарихи фанини ўқита бошлади. В. В. Григорьев ўзининг деярли барча илмий ишларини асосан Ўрта Осиё тарихини ўрганишга бағишлади. У, Санкт-Петербург дорилфунунининг дастлабки 50 йили давомида (1819—1869) рус тараққийпарвар шарқшунослари орасида Ўрта Осиё тарихининг тарихшуноси сифатида кўп ишлар қилди. Дорилфунунда унинг ўрнига келган Н. И. Веселовский ҳам Ўрта Осиё тарихидан мутахассис эди. 1878—96 йилларда у мана шу соҳанинг ягона муаллими эди.
1868 йилдаёқ Шарқ тиллари куллиёти декани, профессор Козимбек ҳукуматга ёзган аризасида 2—3 йилгача тажрибали профессор В. В. Григорьев раҳбарлигида «Туркистон бўйлаб 4 йиллик саёҳатга чиқиш учун, у ердаги қадимий обидаларни ўрганиш учун маблағ ажратилишини илтимос қилган эди. Козимбекнинг фикрича, «Самарқанд, Тошкент ва ўша атрофлардаги шаҳарларда сақланаётган жуда кўп манускрипт (қўлёзма) ларнинг фақат номлари бизга маълум холос. Мачитларнинг ва бошқа нодир биноларнинг деворларидаги битикларда тарихнинг қоронғу муаммоларини ёритиш учун, лингвистика (тилшунослик), нумизматика (тангашунослик) ва этнография (элшунослик) соҳаларида кўплаб қимматли осориатиқаларни кашф этиш мумкин» эди.1 Яна бир тафсилот эътиборга лойиқдир: проф. В. В. Григорьев Санкт-Петербург дорилфунуни битирувчи талабаларига жойларда практика ўтказиш учун қуйидаги мавзуни таклиф этган эди: «Мусулмон халқлари жўғрофий адабиётини ўрганиш. Мусулмон географлари Ўрта Осиё ичкарисининг қайси ҳудудларигача маълумот берганларини ва бу маълумотларининг қимматини билиш.»
1878 йилнинг сентябрь ойида декан В. В. Григорьевга Болгарияда қўлга тушган китоб ва қўлёзмалар сони (4300 дан зиёд) .ҳақида ҳукумат идораларининг маълумотномасини беришган.
1867 йил кузида Шарқ тиллари куллиёти дорилфунун учун Козимбек кутубхонасини (унинг розилиги билан) сотиб олиш масаласини қўзғади. Козимбек кутубхонаси масаласида Григорьев, Навроцкий ва Хвальишевлардан иборат комиссия тузилди. 1869 йилда Шарқ куллиётида Козимбек ўрнини Березин эгаллади (1873 йилгача). Сўнг деканликка Григорьев келди (1878 йилгача). Шарқ куллиётига 1878—1893 йилларда, 15 йил давомида В. П. Васильев раҳбарлик қилди. В. П. Васильев Березинга нисбатан Козимбек ва Қозон Шарқшунослик мактабига яқин одам эдн. 1884 йилда дорилфунуннинг янги Низоми қабул қилингач, В. В. Вельяминов Зернов (1864), П. Я Петров санскрит тили, адабиёти бўйича, Н. В. Хаников — турктатар тили адабиёти бўйича (Шарқ тарихи доктори), В. А. Дорн академикликка (1881), архиепископ Нил — дорилфунун кенгашининг фахрий аъзолигига (1869) сайландилар. Юксак унвонларга сазовор бўлган мазкур шахсларнинг ҳеч бири Ўрта Осиё халқлари тарихини ўрганиш соҳасида жиддий ишлашга тайёргарлиги йўқ эди. Шунинг учун инқилобдан аввалги даврда В. В. Григорьевнинг арзирли шогирди ва издоши Н. И. Веселовский (.1848— 1918) бўлди, холос. Н. И. Веселовский 1867 йилда Вологда гимназиясини битиргач, бир йил тайёрланди ва 1869 йилда Санкт-Петербург дорилфунуни Шарқ тиллари куллиётининг араб,форс,турк,татар бўлимига ўқишга кирди. Дорилфунунни 1873 йилда тугатиб, фан номзоди унвони билан уч йил муддатга профессорлик унвонига тайёрланиш учун факультетда ишлашга олиб қолинди. Веселовский 1877 йидда «Хева хонлигининг тарихий-жўғрофий маълумотлари лавҳалари» мавзуида диссертациясини қилиб, магистрлик илмий унвонини олди. Рус шарқшуносларидан В. В. Григорьевдан кейин Н. И. Веселовский иккинчи бўлиб, унинг шогирди ва издоши сифатида Ўрта Осиё археологиясини, тарихи ва этнографиясини ўрганишга катта ҳисса қўшди.
Ўзбек диёрининг муқаддаслиги ва ўзбек халқининг оламга машҳурлиги, дастурхонининг тўкинлиги ҳам аввало шул бошданким, бул диёрнинг тупроғида азиз кишилар ўз оромгоҳини танлаган. Шундайлардан бири Маҳдуми Аъзам тахаллусли Хожаи Аҳмад бўлиб, хуллас Бобур эътиқод қилган ва ул зотни ўзи билан Ҳиндистонга олиб кетишга ундаган, аммо Маҳдуми Аъзам (1460— 1549 йиллар) ўз умрини Даҳбед даҳасида яшаган ва шу жойда унинг куёви Самарқанд ҳукмдори Баҳодур Ялангтўш томонидан қурилган хонақоҳ ва масжид ёнидаги мозоргоҳда ором топгандир. Н. И. Веселовский бу мақбарани илмий жиҳатдан ўрганган биринчи олимдир.
Шундай қилиб, рус шовинистларини маҳаллий халқларга калондимоғлик билан қарашидан қатъи назар, Ўрта Осиё халқларининг бой тарихи ҳақида дастлабки маълумотларга эга бўла бошладилар.



Download 63,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish