Озарбайжон эртаклари.
Достонлар. Қўрқут ота китоби, Кўрўғли, Ошиқ Ғариб, Шоҳ Исмоил, “Асли ва Карам” каби достонларнинг изларини ўзбек фолькларидан ҳам топиш мумкин.
Мелик – Мамед, Кал Аҳмад саргузаштларини ҳикоя қилувчи латифалар эса Насриддин Афанди ва Алдар Кўса, латифаларига ҳамоҳангдир. “Китоби дада Қурқут” эпоси тахминан 7-8 асрларда яратилган бўлиб, ана шу сюжетлар асосида бир қанча музикали драмалар яратилган.
Озарбайжон адабиёти билан ўзбек адабиёти орасидаги кўпгина анъаналар бир-бирига ўхшаш бўлиб, уларнинг алоқалари узоқ асрларга бориб тақалади. Масалан, А.Навоий ўз “Хамса”сини яратишда Низомийдан ўрганган, унга эргашиб ёзган бўлса, машҳур Озарбайжон шоири Фузулий эса Навоийдан ўрганиб “Лайли ва Мажнун” асарини ёзган. Бу анъаналар бугунги кунда ҳам фаол давом этиб келмоқда. Биз Озарбайжон адабиётини ўрганганда фақат Шимолий Озарбайжонни эмас, балки Жанубий Озарбайжон адабиётининг ҳам диққатга сазовор томонларини таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Маълумки, турли тарихий воқеалар туфайли озарбайжон халқи икки давлат территориясида яшашга тўғри келган. 15 миллионга яқин озарбайжонлар Шимолий Эронда яшайди. Уларнинг ҳам бой адабиёти бор. Озор ўғли, Мадина Гулгун, Акима Биллурий, Фитрат каби ижодкорлар Эрон Озарбайжонининг кўзга кўринган вакилларидир.
VII-VIII асрларда араб тили, IX асрдан бошлаб эса форс тили давлат тили бўлганлиги сабабли кўпгина озарбайжон ижодкорлари ўз асарларини араб ва форс тилларида ёзган. Тарихда ўтган машҳур Исмоил Яссор, Аҳмад Табризий, Хатиб Табризий, Шервоний, Низомий Ганжавий каби озарбайжонлик ижодкорларнинг асарлари араб ва форс тилларида яратилган. М.Фузулий, М.Охундов сингари ижодкорлар асарларининг ҳам каттагина қисми форс тилида ёзилгандир.
XI-XII асрларда Озарбайжонда араблар истилоси сусайиб, маҳаллий феодал давлатлар вужудга келди. Ана шу даврда феодал сарой адабиёти ривожланди. Абул Ула Ганжавий, шоир ва астроном Фалакий – Шервоний, шоира Махсети Ганжавийлар кўплаб ғазал ва рубоийлар яратди.
Илк озарбойжон ёзувчиларидан бири Гатран Табризий бўлиб, у Ганжа ва Табриз ҳукмдорларининг сарой шоири бўлган. Унинг кўплаб қасидалари ва «Қобуснома» асари бизгача етиб келган.
Абул-ул Ганжавийни эса «Шоирлар подшоси» деб атаган. Бу шоир Х1 аср охири ХП аср бошларида яшаган. У ниҳоятда билимдон киши бўлиб, ўз замонидаги фалакиёт, фалсафа, риёзат каби илмларни ҳам мукаммал билган ва кўп ижодкорларга устозлик қилган.
12 аср озарбайжон шеъриятининг гуллаб-яшнаши, шубҳасиз Низомий-Ганжавий номи билан боғлиқдир. Чунки Низомий-Ганжавий ўз лирикаси ва хамсачиликка асос солган беш гениал достонида Шарқ шеърияти эришган ютуқларга якун ясади ва шеърият тараққиётида узоқ асрлар салмоқли роль ўйнаган янги анъанани бошлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |