Очиқ кодли операцион тизимларда шифрлаш ва архивлашни ташкил этиш


БУЛУТЛИ ҲИСОБЛАШ ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ



Download 2,01 Mb.
bet23/64
Sana30.04.2022
Hajmi2,01 Mb.
#599007
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64
Bog'liq
5-шўба УМУМИЙ

БУЛУТЛИ ҲИСОБЛАШ ТИЗИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ


Насруллаев Н.Б. (ТАТУ, Нурафшон филиали директори)
Ширинов Л.Т. (ТАТУ, таянч докторант)

Маълумотларни сақлаш технологияларининг жадал ўсиши ва Интернетнинг ривожи натижасида компьютер ресурслари аввалгига қараганда арзонроқ ва кучлироқ бўлди, ҳамда ихтиёрий жойда фойдаланиш имконияти яратилди. Ушбу тенденция “Булутли ҳисоблаш” (Cloud Computing) деб номланувчи янги мавзунинг шаклланишига олиб келди. Булутли ҳисоблашда ресурсларни (масалан, процессор ва хотира), фойдаланувчилар ва Интернет томонидан талабларни ҳисобга олган ҳолда, жамоа воситаси сифатида ишлатиш мумкин. Булутли ҳисоблаш муҳитида хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг анъанавий роли икки қисмга бўлинади: берилган талаб бўйича булутли платформани бошқарувчи инфратузилма провайдерлари ва бир инфратузилма провайдеридан бир ёки бир қанча фойдаланувчиларга ресурсларни ижарага берувчи хизмат провайдерлари. Булутли ҳисоблаш сўнгги йилларда ахборот тизимлари соҳасига сезиларли таъсир кўрсатди. Хусусан, булутли ҳисоблаш тизимлари амалий ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтирди ҳамда фойдаланишда мобилликни тақдим этди.


АҚШнинг стандарт ва технологиялар миллий институти (National Institute of Standards and Technology, NIST) томонидан Cloud computing технологиясининг 5 та асосий хусусиятлари санаб ўтилган:

  • Талаб бўйича ўзи-ўзига хизмат кўрсатиш (On-demand self-service). Истеъмолчи ҳар томонлама хизмат кўрасатувчи провайдер билан ўзаро алоқани талаб қилмасдан, автоматик тарзда зарур бўлган ҳисоблаш ёки сақлаш имкониятини бир томонлама амалга ошириши мумкин.

  • Тармоқдан кенг фойдаланиш (Broad network access). Барча хизматлар тармоқ орқали тақдим этилади ва истеъмолчи томонидан турли воситалар, мобил телефонлар, ноутбуклар ёки шахсий компьютерлар орқали фойдаланиш имкони берилади.

  • Ресурсларни тўплаш (Resource pooling). Провайдернинг ресурслари “кўп ижарачилар (multi-tenant)” моделидан фойдаланган ҳолда кўп сонли ижарачиларга хизмат қилиш учун бирлаштирилади ва улар истеъмолчилар талабига мос равишда қайта тақсимланади. Бунда йиғилган ресурслар ҳақида истеъмолчи маълумотга эга бўлмайди. Ресурслар сифатида эса ҳисоблаш, сақлаш, хотира ва тармоқ имкониятлари хизмат қилиши мумкин.

  • Тезкор мослашувчанлик (Rapid elasticity). Булутли ҳисоблашда хизматлар салмоғи талаб этилганида истеъмолчи заруриятига мос ҳолда тезкор созланиш тақдим қилинади.

  • Ўлчовли хизмат (Measured service). Булутли тизимлар кўрсатаётган хизматни маълум усулда ўлчаш орқали ресурслардан фойдаланиш автоматик тарзда бошқарилади ва оптималлаштирилади. Тизим ресурсларидан фойдаланишни кузатиб бориш, назорат қилиш ва ҳисобот бериш каби хизматларни тақдим этгани боис, провайдер ва истеъмолчиларга тенг шаффофлик таъминланади.

Хозирда дунё амалиётида булутли ҳисоблаш тизимининг қуйидаги тўрта модели амалга оширилади:

  • Хусусий булутли тизимлар. Мазкур булутли инфратузилма бир нечта истеъмолчиларни ўз ичига олган ягона ташкилот томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган.

  • Жамоавий булутли тизимлар. Булутли тизимларнинг мазкур туридан бир жамоа сифатида тўпланган турли ташкилот ходимлари ягона мақсадда фойдаланади. Бу булутли модел жамоадаги бир ёки бир нечта ташкилот томонидан бошқарилиши, эгалик қилиниши ва амалга оширилиши мумкин.


1-расм. Булутли ҳисоблаш хизматларининг архитектураси

  • Оммавий булутли тизмлар. Мазкур моделда физик инфратузилма хизмат провайдерлари томонидан эгалик қилинади ва бошқарилади. Ушбу модел қолган моделларга қараганда кам хавфсизлик даражасига эга бўлиб, барча маълумот ва иловалар очиқ ҳолда Интернет орқали тақдим этилади.

  • Гибрид булутли тизимлар. Ҳар бири ноёб объект бўлиб қолувчи иккита ёки ундан ортиқ турли булутли инфратузилмаларнинг комбинацияси. Гибрид булутли тизимлар ўзида хусусий ва оммавий булутли тизимларнинг афзалликларини бирлаштиради. Юқорида келтирилган булутли ҳисоблаш тизимлари томонидан тақдим этилган хизматлар қуйидаги афзалликларга эга

  • Харажатларни камайтириш (Cost Saving). Булутли технологиялардан фойдаланиш орқали кўплаб харажатлар камаяди. Бундан ташқари, маълумотларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш талаб этилмайди.

  • Кенг қамровлилик/эгилувчанлик (Scalability/Flexibility). Ташкилот кичик ўсиш билан ҳаракатланиб катта ўсишга чиқиши ва керак бўлганда орқага қайтиши мумкин. Яъни, ташкилот ўз имкониятларини булутли технологиядан фойдаланган ҳолда кенгайтириши ва зарур бўлганда қисқартириши мумкин. Булутли тизимларнинг эгилувчанлик хусусияти айнан ушбу имкониятни тақдим этади.

  • Ишончлилик (Reliability). Булутли ҳисоблашга асосланган хизматлар орқали маълумотлар йўқолиши хавфининг олди олиниши мумкин.

  • Мобил фойдаланиш (Mobile Accessible). Ушбу хизматлардан Интернет мавжуд бўлган ихтиёрий жойда ва турли воситалар ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжуд.

Сўнгги йилларда мобил қурилмалардан фойдаланиш ҳажмининг ортиши ва ахборот тизимларида асосий воситалардан бирига айланиши булутли ҳисоблаш тизимларига ўз таъсирини ўтказди. Бунинг натижаси ўлароқ, аксарият SaaS хизматини кўрсатувчилар ўз иловаларини мобил қурилмаларига мослаштириш жараёнини бошладилар. Бу эса ўз навбатида янги тушунча – “Мобил булутли ҳисоблаш” ни келтириб чиқарди.
Мобил қурилмалар одатий ҳисоблаш воситаларига қараганда ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга. Масалан, мобил қурилмалардаги турли сенсорларнинг мавжудлиги, ундан хавфсизликни таъминлашда фойдаланиш иконини тақдим этсада, уларнинг анъанавий ҳисоблаш тизимларига мос бўлган алгоритмлардан фойдаланишида чекланишлар юзага келади. Бу эса, ўз навбатида айнан мобил булутли ҳисоблаш тизимлари учун мос хавфсизлик чораларини ишлаб чиқишни тақозо этади.



Download 2,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish