Бирламчи қалинлашишнинг эволюцияси. XIX – асрнинг 70-йилларида фан Мол де Барии ва де Сак тадқиқотларига кўра поя уч типдаги тўқималардан ташкил топган деган фикрлар пайдо бўлган: улар эпидерма асосий паренхима ва ўтказувчи тўқималар эволюция давомида поянинг тузилиши мураккаблашиб яна бир қанча тўқималар пайдо бўлиб, турли типдаги пояларнинг тузилиши вужудга келган. Мураккаб тузилган пояларни ўрганиш учун француз ботаниги Ван Тигем томонидан Стеляр назарияси ишлаб чиқилган. Ван Тигемнинг аввалги тушунчасича илдизнинг марказий цилиндирини бирламчи ўтказувчи тўқималарини перицикл ўраб туради дейилган, кейинчалик бу тушунчани пояларнинг тузилишини ўрганишда фойдаланган (57-расм).
1) Поянинг қадимги содда типи-гаплостел (юнон. гаплос - содда) ёки протостел - гаплостел марказда ксилема жойлашиб, флоэма билан ўралган (риниофит ва бошқа содда тузилган ўсимликлар поясида ва ҳозирги баъзи спорали юксак ўсимликларда ҳам учрайди).
2) Гаплостелдан – актиностел (юнон. актинос – нур) яъни ксилема кўндаланг кесимда юлдузсимон кўринишда. Протоксилема нурларнинг охирида пайдо бўлади (экзарх) кейин марказга қараб интилади (плаун, ўлган қирқбўғимсимонларнинг поясида учрайди).
Гаплостеллардан актиностелларнинг пайдо бўлиши сабаблари:
а) ён органларга борадиган ўтказувчи найларнинг пайдо бўлиши;
б) актиностелда ксилема ва флоэманинг ҳажми кенгайиб, атрофдаги тирик тўқималар билан алоқаси кучаяди, ўтказувчанлик хусусияти ошади.
3) Сифоностел (юнон. сифон - най) бу вақтда пояда ўзак пайдо бўлади. Пояда ксилема найлари ўзакдан узоқлашиб поянинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Ўзакнинг паренхимадан ташкил топганлиги поянинг моддалар тўплаш хусусятини енгиллаштиради. Кейинчалик поянинг эволюцияси натижасида мураккаблаша бориши, йирик барг ва ён новдаларнинг ривожланиши ва йирик паренхимадан ташкил топган лакунларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ, натижада ўзакдан пўстлоққа радиал марказдаги тўқималарни бўлакларга бўлган кенг йўллар – бирламчи ўзак нурлари пайдо бўлади.
4) Шу тариқа диктиостел (юнон. диктион - тўр) ва 5) Эустел (гр. эу - яхши, ҳақиқий) тузилишларига эга бўлган поялар пайдо бўлади. Эустела - уруғли ўсимликларга хос бўлиб – эндарх ривожланадиган ксилемага эга бўлган очиқ коллатерал бойламларни ҳосил қилади.
6) Поя эволюциясининг охирида атактостел (юнон. а – тескари, тактос – тартиб билан жойлашиш) тузилишига эга бўлган поялар пайдо бўлиб, бир паллали ўсимликка хосдир. Бу тип эустилдан камбий тўқимасини йўқлиги билан фарқ қилади. Бойламлар мураккаб жойлашади, баъзи бойламлар – барг излари аввал марказга қараб қийшайиб, сўнгра ташқарига қараб йўналади. Шунинг учун поянинг барча юзасида бойламлар мавжуд бўлади. Илдиз асосан гаплостелдан пайдо бўлган бўлиб тузилиши тупроқдан озиқланишига мослашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |