Notiqlik – tarbiya va muloqotning o‘zagi


– Samimiy suhbat uchun tashakkur!



Download 183,16 Kb.
bet2/4
Sana22.02.2022
Hajmi183,16 Kb.
#86753
1   2   3   4
Bog'liq
Notiqlik – tarbiya va muloqotning o‘zagi


– Samimiy suhbat uchun tashakkur!


Bobomurod ADILOV suhbatlashdi.

Ўқитувчининг нутқ маданияти тил ўқитиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир


Тошкент фармацевтика институти
Илм-фан3 март 2014, 11:09
Бизнинг кундалик нутқимиз, муомаламиз фикр алмашув воситасидир. Маълум максадга интилиш нутқнинг доимий хусусияти бўлиб, маълум тарзда суҳбатдошга таъсир этиш натижасидир, чунки биз ҳеч қачон муайян мақсад ва вазифасиз гапирмаймиз.

Шунингдек, нутқимизда ҳар доим ҳиссиётимиз ва гапираётган объектимизга муносабатимиз акс этади. Гапира туриб ишонтирамиз, тушунтирамиз, эътироз билдирамиз, маъқуллаймиз, куламиз, сирини фош қиламиз, танбеҳ берамиз ва ҳоказо.

Нутқ санъати барча замонларда, ҳар қандай жамиятда алоҳида қадрланган. Қадимги Мисрда, Юнонистонда, Римда нотиқлик, ваъзхонлик мусобақалари ўтказилган. Кейинроқ бу муҳим соҳани ўргатадиган мактаблар пайдо бўлган. Антик Рим сиёсий нотиқлари Плутарх, Юлий Цезарь ва Цицеронларнинг сиёсий нутқлари оғиздан-оғизга ўтиб, бизгача етиб келган. «Нотиқнинг вазифаси у ёки бу фактларни келтиришгина эмас, балки улар воситасида талабаларда кучли ҳис-туйғулар уйғотиш, барча тингловчиларни шунга сафарбар этишдир», — деган эди Цицерон.

Нутқ маданияти умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми бўлиб, кишиларнинг юксак маданиятли бўлишларини белгилайди.

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳатлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган бугунги кунда нутқ маданияти масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этади.

Ўқитувчи нутқи орқали ёшларга эркин ва мустақил фикрлашни ўргатиш нутқ тадбиркорлигини сингдириш билим даргоҳларида бош вазифа ҳисобланади.

Нутқий чечанлик – нотиқлик алоҳида қобилиятдир. Чинакам нотиқлар нотиқлик маҳоратига табиий қобилият билан бир қаторда ўз тили, нутқи устида тинимсиз ишлаш натижасида эришадилар. Нотиқлик қадимий даврдан бери алоҳида маҳорат, санъат сифатида инсондаги махсус ноёб қобилият тарзида талқин этиб келинади. Шу туфайли нотиқликни нутқ маданиятидан фарқлаш лозим, ҳар қандай оғзаки нутқ шакли нутқий маҳорат маъносидаги нотиқлик бўлавермайди.

Нутқ воситалари орқали сўзлашиш, муомала жараёнидир. Сўнгги йилларда нутқ кишилар тил орқали бир-бири билан муомала, алоқа қилишнинг усули деб қаралиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тил умумийлик, нутқ эса хусусийлик белгилари билан фарқланадиган ижтимоий ҳодисалар бўлиб, иккаласи ҳам жамиятга хизмат қилади. Оғзаки нутқда талаффузнинг аҳамияти катта. Гапга усталикни талаффуз равонлигидан айрича тасаввур этиб бўлмайди. Оғзаки нутқда гап қурилишини ақл назорат қилиб боради. Бунда хотиранинг роли катта. Агар хотира суст бўлса, оғзаки нутқда гап тузилиши, сўз бирикмалари ўзаро мантиқан ва грамматик жиҳатдан боғланмай қолади.

Оғзаки нутқни шакллантириш ва такомиллаштириш кўпроқ, ёзма нутқнинг такомилига боғлиқ. Ёзма нутқ юқори даражада бўлмас экан, оғзаки нутқ кўнгилдагидек бўлмайди. Ёзма нутқда эса тил воситаларини танлаш ва қўллашга тўлиқ имконият бўлади. Ёзма нутқни хоҳлаганча таҳрир қилиш мумкин. Ёзма нутқда оғзаки нутқдаги каби ҳаяжон бўлмайди. Нотиқ (ўқитувчи) шошилмасдан, ўйлаб нутқ тузади. Шу сабабдан ҳам ёзма нутқ оғзаки нутқдан кўра равон, аниқ ва изчилроқ бўлади. Ҳар қандай нутқни хоҳ у бадиий, хоҳ у илмий ёхуд расмий бўлсин ёзма равишда ифодалаш иншо дейилади. Ёзма нутқи равон бўлмаган нотиқ (ўқитувчи)нинг фаолиятини тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчининг ёзма нутқи барқарор ва қатъий бўлади, у ҳар доим аввалдан ўйланади ҳамда матнга туширилади. Таниқли нотиқларнинг ҳеч бири ёзма нутқини такомиллаштирмасдан юқори мартабага эришмаганлар. Ёзма нутқ оғзаки нутқнинг ривожига бевосита таъсир этади. Оғзаки нутқ, асосан, ёзма нутқ асосида ривожланади. Ёзма машқлар бамисоли тафаккур машқларидир. Бирор воқеийлик ёки ҳодиса тўғрисида фикрлаш ёзма машқлар орқали такомиллашади.

Нутқ бойлиги тилдаги ана шу имкониятлар, яъни бойликнинг унда қай даражада ўз аксини топганлиги билан белгиланади. Нутқда тилдаги ранг-баранг воситалар ўз ифодасини топган бўлса, бундай нутқ бой нутқдир. Ҳар бир киши ўз нуткига эътибор қилса, нутқ тузиш масъулиятини ҳис этса, нутқининг бой бўлишини таъминлаши мумкин.

Шундай қилиб, тил ва нутқ, тил маданияти ҳамда нутқ маданияти, шунингдек, тил бойлиги ва нутқ бойлиги тушунчалари бир-биридан фарқ қилади. Юқорида баён қилинганлар асосида куйидаги хулосаларни келтириш мумкин:

1. Нутқ маданияти ва адабий тил меъёрларига риоя қилиш хар бир фукаронинг бурчига айланмоғи лозим.

2.«Нутқ маданияти» ўқув курси олий таълим муассасаларининг барча йўналишлари ўқув режасига киритилиши лозим.

3. Нутқ маданияти, муомала одоби ва нотиқлик санъати асослари бўйича радио ва телевидение дастурларида эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил этиш зарур.



Бундан ташқари, самимийлик, хушмуомалалик, одоблилик, атрофдагиларга ҳурмат билан қараш каби фазилатлар ҳам ўқитувчи нутқининг талабалар томонидан эътибор билан тингланишига сабаб бўлади. Нутқ маданиятининг моҳияти, илмий йўналишининг сифати кўп жиҳатдан ўқитувчи маҳорати билан белгиланади.
 ТАҚРИЗЛАР 

Download 183,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish