2.10.3. Асос тупроқлари чўкиши мумкин бўлган жойларда қурилишлар
Бинонинг хусусий оғирлиги ва унга таъсир этувчи ташқи кучларнинг биргаликда таъсирида турган асос тупроғи намланиши натижасида тупроқ қўшимча деформацияга учрайди. Бундай хусусиятли тупроқлар чўкиши мумкин бўлган тупроқлар қаторига киритилади. Чўкиши мумкин бўлган тупроқларнинг асосийларидан бири лёссимон тупроқдир. Бу тупроқ етарлича мустахкамликка эга бўлиб, сувга бўктирилганда ўз хусусиятларини йўқотади ва биноларни қуришда маълум бир тадбирлар кўрилмаса асосда нотекис чўкишлар содир бўлиб, бинода ёриқлар пайдо бўлади, айрим холларда эса уни бузилишигача олиб келади.
Тупроқларни чўкиш деформацияси миқдорига кўра икки турга бўлиш мумкин. 1 тур бўктирилганда ўз хусусий оғирлиги таъсирида 50 мм дан кам деформацияланади, 2 тур – бундай холда тупроқнинг чўкиши 50 мм дан катта бўлади.
Бино қурилиши олиб бориладиган яни участкаларда 20х20 м майдонга сув тўлдирилиб, тупроқнинг чўкиш деформацияси аниқланади. Илгари қурилиш олиб борилган участкалардаги тупроқ турлари эса қурилган бинонинг чўкишини бахолаш йўли билан ёки лаборатория усулида аниқланилади.
Тупроқлари чўкувчан бўлган жойларда биноларни лойиҳалаш ва қуришда қуйидаги асосий тадбирлар бажарилади:
- механик усуллар ёрдамида қозиқлар ўрнатиш, олдиндан асос тупроғини сувга бўктириб зичлаштириш орқали тупроқнинг чўкиш хусусиятлари йўқотилади;
- чўкиши мумкин бўлган тупроқ қатлами олиб ташланиб, тагигача қозиқ пойдеворлар ўрнатилади, ёки силиктланган ё бўлмаса термик усулда мустахкамлиги оширилган устинсимон ва лентасимон тупроқ пойдевор ўрнатилади;
Бино қурилиши мумкин бўлган жойдаги асосга атмосфера ва таъминот сувларини тушишининг (совуқ ва иссиқ сув таъминоти, канализация трубаларининг олдини олиш, бино периметри бўйича сув ўтказмайдиган, эни камида 1,0 м бўлган отмостка қилиш (отмостка котлован чуқурлиги бурчагидан камида 0,3 м сиртга чиқарилади), котлован чуқурлгини сув ўтказмйдиган материаллар билан тўлдириш (қум, шлак, қурилиш ахлати ва бошқалар билан тўлдиришга рухсат берилмайди). Булардан ташқари, бино қурилиш жараёнида ёки уни ишлатиш чоғида асос тупроғи ҳўлланиб қолгудай бўлса, у ҳолда қуйидаги қўшимча конструктив тадбирларни амалга ошириш керак бўлади.
Шундай конструктив схема танланиши керакки, бунда бутун бино етарлича бикирликка ва турғунликка эга бўлсин. Бунинг учун конструксиялар туташтирилган жойлар бикирлигини ошириш ёки аксинча, туташтирилган элементларни бино эксплуатация ишончлилигини бузмасдан ўзаро силжишини таъминловчи шарнирли боғланишлар билан туташтирилади;
- етарлича деформация чоклари ўрнатилган ва планда оддий бўлган бино формасини танлаш. Масалан, 1 тип тупроқ шароитига эга бўлган жойларда кўп қаватли йирик панелли биноларнинг чўкиш (деформация) чоклари оралиғи 42 м дан, 2 типда эса 30 м дан кўп бўлмаслиги керак;
- горизонтал конструксияларнинг (тўсин, плита, хари, ферма) вертикал конструксияларга (девор, устун, столба) илинган жойи узунлигини кўпайтириш;
- ҳар бир бинонинг ташқи ва ички кўтарувчи деворларда ора ёпма плитаси текислигида узлуксиз арматураланган белбоғлар ўрнатиш;
- бино конструксиялари тупроқ чўккандан сўнг ўзининг олдинги лойиҳада кўрсатилган холатини тезликда тиклаб олишга мослашган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |