Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet84/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

10.4. КОНВЕКЦИЯ ВА МОДДА БЕРИШ
Фазаларнинг турбулент оқими шароитида моддаларнинг ҳаракат қилаётган муҳит заррачалари ёрдамида тарқалиши конвектив диффузия деб аталади. Баъзи бир ҳолатларда моддаларнинг турбулент пульсациялари таъсирида тарқалиши турбулент диффузия деб ҳам юритилади.
10.1-расмда кўрсатилган схемага кўра, газ фаза маркази (ФУ) дан модданинг фазаларни ажратувчи юзага ўтиши ёки фазаларни ажратувчи юзадан модданинг суюқ фаза маркази (ФХ) га ўтиши конвектив диффузия (ёки модда бериш жараёни) орқали амалга ошади.
Конвектив диффузия концентрация градиенти, муҳитнинг тезлиги ва физик хоссаларига боғлиқ. Конвектив диффузия икки хил бўлади: табиий (ёки эркин) ва мажбурий. Концентрациялар ёки ҳароратлар фарқи таъсирида суюқ муҳитнинг ҳар хил қисмларида зичликлар фарқи пайдо бўлади; бу зичликлар фарқи таъсирида модданинг тарқалиши эркин конвекция дейилади. Ташқи кучлар (насос, аралаштиргич ва бошқалар) таъсирида модданинг суюқлик ёки газ муҳитида тарқалиши мажбурий конвекция деб аталади.
Агар тарқалувчи модда ФУ фазадан ФХ фазага ўтади деб олинса, ҳар бир фазада вақт бирлиги ичида тарқалган модданинг миқдори М модда бериш жараёнининг асосий тенгламаси орқали топилади:
ФУ фазада М = βУ F (у – уч), (10.18)
ФХ фазада М = βХ F (хч – х), (10.19)

бу ерда (у – уч) – модда беришнинг ФУ фазадаги ҳаракатлантирувчи кучи; (хч – х) – модда беришнинг ФХ фазадаги ҳаракатлантирувчи кучи; у ва х – ҳар бир фазанинг марказидаги ўртача концентрациялар ёки иш концентрациялари; уч ва хч – тегишли фазалар чегарасидаги концентрациялар; F – фазаларни ажратувчи юза; βУ , βХ - ФУ ва ФХ фазаларидаги модда бериш коэффициентлари.


Модда бериш коэффициенти (βУ ёки βХ) вақт бирлиги ичида, жараённинг ҳаракатлантирувчи кучи бирга тенг бўлганда, юза бирлигидан фазаларни ажратувчи юзадан фазанинг марказига (ёки тескари йўналишда фазанинг марказидан ажратувчи юзага томон) ўтган модданинг массасини билдиради.
Модда бериш коэффициенти физик ўзгармас катталик эмас, у фазанинг физик хоссаларига (зичлик, қовушоқлик ва ҳоказо), муҳитнинг гидродинамик режимлари (ламинар ёки турбулент оқим) га, модда алмашиниш ускунасининг конструктив тузилишига ва унинг ўлчамларига боғлиқ бўлган кинетик катталикдир.
Шундай қилиб, модда бериш коэффициенти β нинг бир қатор ўзгарувчан омилларга боғлиқлиги сабабли, унинг қийматини ҳисоблаш ёки тажриба йўли билан топиш анча мураккабдир.
Тарқалувчи компонент ва ҳаракатлантирувчи куч учун қабул қилинган ўлчов бирликларига кўра β нинг ўлчов бирлиги турлича бўлади (10.1-жадвал).
Муҳит ёки оқимдаги молекуляр, турбулент ёки конвектив диффузиялар концентрацияларнинг фарқи бўлганда юз беради, шу сабабдан диффузияларни айрим пайтда концентрация таъсиридаги диффузия деб ҳам юритилади. Бироқ ҳароратларнинг фарқи бўлган шароитда ҳам диффузия рўй бериши мумкин.

10.1-жадвал. Модда бериш коэффициентининг ўлчов бирликлари




Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish