9.4. ПЕЧЛАРНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИ
Саноатда ҳар хил ўлчамларга эга бўлган турли русумдаги қувурли печлар ишлатилади. Печларни танлашда бир қатор омиллар ҳисобга олинади: ёнилғининг тури (газсимон ёки комбинация қилинган); радиация камерасидаги қувурларнинг горизонтал ёки вертикал ҳолатда жойланишига технологик талаблар; радиация камерасидаги қувурларга иссиқликнинг етказиш усуллари; бошқарилувчи оқимларнинг сони; маҳсулотларнинг печда ёки радиация камерасида бўлиш вақти ва ҳоказо.
Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари қурилмаларида эски русумдаги чодирсимон ва алангасиз ёниш печлари кенг тарқалган. Масалан, чодирсимон печлар иккита радиация ва битта конвекция камераларидан иборат бўлиб, уларнинг иш унумдорлиги бир йилда 1,5-3,0 млн. тоннага тенг. Бундай печлар АВТ қурилмаларининг таркибий қисмини ташкил этади.
Қувурли печларнинг янги русумларини яратиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, стандартлаштириш, каталог тайёрлаш ва нашр қилишда Россия нефть машинасозлиги илмий тадқиқот институтининг роли каттадир. Қувурли печларнинг каталогини тузишда қуйидаги шартли белгилар қабул қилинган: биринчи ҳарф печнинг конструктив жиҳатдан тайёрланишини ифода қилади (Г – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган горизонтал радиант қувурли печлар; В – тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан узатиладиган вертикал радиант қувурли печлар; Ц – ускунанинг юқориги қисмида конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар; К – халқасимон конвекция камераси бўлган цилиндрсимон қувурли печлар; С – секциялар бўлган қувурли печлар); иккинчи ҳарф ёнилғининг ёниш усулини билдиради (С – эркин аланга; Н – ётиқ аланга; Д – аланганинг баландлиги бўйича даражаланган миқдорда ҳаво бериб туриладиган ётиқ аланга). Ҳарфлардан кейин кўйилган рақам радиант камераси ёки секцияларнинг сонини билдиради. Мабодо ҳарфлардан кейин рақамлар бўлмаса, бундай ҳолатда қувурли печь бир камерали ёки бир секцияли бўлади.
Саноатда кенг қўлланиладиган айрим қувурли печлар билан танишиб чиқамиз. 9.2 – расмда ГС русумидаги печнинг схемаси берилган. Ушбу печнинг радиант ва конвекция камераларида қувурлар горизонтал ҳолатда жойлаштирилган, ёнилғи эркин вертикал ёқилади, ҳосил бўлган тутунли газлар печнинг юқориги қисмидан узатилади. Горелкалар печнинг бир томонидан бошқарилади, шу сабабдан иккита радиация камерасини ўрнатишга имконият мавжуд (бундай ҳолатда печнинг русуми ГС2 бўлади). ГС русумидаги печлар нефтни атмосфера ёки вакуум остида ҳайдаш қурилмаларида ҳамда
9.2-расм. ГС русумидаги қувурли печь схемаси:
1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3-конвекция қувурлари змеевеги; 4-ҳаво қизитгич; 5-тутун чиқадиган қувур; 6-зинапоя майдончаси; 7-футеровка (ўтга чидамли материал); 8-каркас.
иккиламчи жараёнларда ишлатилади. Нефть маҳсулотларини иситиш учун иссиқлик юзаларининг иссиқлик кучланганлиги кичик бўлиши (29 кВт/м2) талаб қилинган пайтларда (масалан, секинлаштирилган кокслаш қурилмаларида ва крекинг-жараёнларда) ГС2 русумли печлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
9.3-расмда ГН русумли қувурли печнинг схемаси кўрсатилган. Ушбу печда ҳосил бўладиган тутунли газлар ускунанинг юқориги қисмидан чиқиб кетади, радиант камерасининг марказий қисмида вертикал девор бор, горелкалар радиант камерасининг пастки қисмига 450 бурчак билан жойлаштирилган. Ёниб турган алангалар марказий деворга қараб йўналтирилади. Бундай печлар газ ёнилғиси билан таъминланган ва ўртача иш унумдорлигига эга бўлган жараёнларда ишлатиш учун мўлжалланган.
9.3-расм. ГН русумидаги қувурли печь схемаси:
1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3-девор; 4-конвекция қувурлари змеевиги; 5-тутун чиқадиган қувур; 6-зинапоя майдончаси; 7-футеровка; 8-каркас.
ВС русумли печь тор камерали 4 та секциядан ташкил топган, змеевик вертикал қувурлардан иборат, ёнилғининг ёниши натижасида ҳосил бўлган тутунли газлар унинг юқориги қисмидан узатилади (9.4-расм). Ҳар бир секциянинг иш унумдорлиги 10-17 МВт. Тўрта камеранинг деворларга радиант змеевикнинг вертикал қувурлари жойлаштирилган. Газ-мазут горелкалари радиант камераси пастки қисмининг орқа томонига жойлаштирилган. Радиация камерасининг устига тўртбурчак кесимга ва горизонтал текис қувурларга эга бўлган конвекция камераси ўрнатилган. ВС русумли печлар нефть хом ашёсини қайта ишлашнинг АТ ва ЛК-6-У қурилмаларида ва иккиламчи қайта ишлаш технологияларида ишлатилади.
9.4-расм. ВС русумидаги қувурли печь схемаси:
1-конвекция камераси; 2-радиант қувурлари змеевиги;
3-портлаш ойнаги; 4,7-қараб туриш учун дарчалар;
5-футеровка; 6-каркас; 8-горелка; 9-зинапоя майдончаси; 10-тутун чиқадиган қувур.
ЦС русумли печларнинг радиация камерасида змеевикнинг қувурлари цилиндрсимон девор бўйлаб жойлашган бўлади ва печда комбинация қилинган ёнилғи эркин вертикал ҳолатда аланга қилиб ёнади. Бундай печлар икки хил вариантда (конвекция камерасиз ва конвекция камерали) тайёрланади. 9.5-расмда конвекция камерали печнинг схемаси кўрсатилган. Газ горелкаларини қараб туриш қулай бўлишлиги учун цилиндрсимон радиация камераси устунсимон фундаментга ўрнатилган. Радиант змеевик вертикал қувурлардан пайвандланган калачалар ёрдамида йиғилган. Печь марказининг тубига газ-мазут горелкаси ўрнатилган. Маҳсулотнинг кириши
9.5-расм. ЦС русумидаги қувурли печь схемаси:
1-горелка; 2-радиант қувурлари змеевиги; 3- каркас;
4-футеровка; 5-конвекция қувурлари змеевиги;
Оқимлар: I-маҳсулотнинг кириши; II- маҳсулотнинг чиқиши.
ва чиқиши печнинг юқориги қисмида амалга оширилади.
ЦД4 русумли печнинг ўқ буйлаб кесими 9.6-расмда келтирилган. Ушбу печь радиация – конвекция принциплари бўйича ишлайди. Радиация
9.6-расм. ЦД4 русумидаги печь схемаси:
1-конвекция камераси; 2- чиқариш ойнаги; 3-кўриб туриш ойнаги; 4-радиант қувурлари змеевиги; 5- футеровка; 6-каркас; 7-иккиламчи ҳаво киритиладиган камера; 8-бўлакловчи-тарқатувчининг футеровкаси; 9-ҳаво йўли; 10-бўлакловчи-тарқатувчи; 11-горелка; 12-ҳаво пуфлагич. Оқимлар: I-маҳсулотнинг кириши; II- маҳсулотнинг чиқиши; III -тутунли газлар.
камерасининг ўқи бўйлаб қиррали эгилган пирамида кўринишидаги бўлакловчи-тарқатувчи ўрнатилган. Горелкалар печнинг тубига жойлаштирилган. Бўлакловчи-тарқатувчи радиация камерасини бир неча мустақил иссиқлик алмашиниш зоналарига (9.6-расмда 4 та зона) бўлади, натижада радиант змеевигининг узунлиги бўйлаб иссиқлик кучланишини бошқариш имконияти пайдо бўлади. Осиб қўйилган радиант змеевиги
цилиндрсимон камеранинг девори бўйлаб жойлашган қувурлардан иборат. Бўлакловчи каркасининг ички бўшлиғи бир неча ҳаво йўлларига ажратилган. Бўлакловчи деворининг ичида вертикал йўналиш бўйича иккиламчи ҳаво оқими учун тўғри бурчакли кесимга эга бўлган каналлар мавжуд. Ушбу ҳаво оқимлари ҳар бир қиррада жойлашган горелкаларда ёнилғиларни ёқишга ёрдам беради. Ҳар бир ҳаво йўли бурилиш шиберлари билан таъминланган. Ёнилғилардан аланга ҳосил бўлиш жараёни ушбу шиберлар ёрдамида хизмат қилиш майдончаларида туриб бошқарилади.
Саноатда ГС2, СС, КС, КД4 каби бошқа русумдаги қувурли печлар ҳам ишлатилади.
Конвекция камераси бўлмаган қувурли печларда ёки радиация-конвекция русумидаги печларда, иситилаётган маҳсулотнинг дастлабки ҳарорати нисбатан юқори бўлган пайтларда, печлардан чиқаётган тутунли газларнинг ҳарорати ҳам анча юқори бўлади. Бундай ҳолатда иссиқликнинг кўплаб йўқолиши, печь фойдали иш коэффициентининг камайиши ва ёнилғи сарфининг ортиши юз беради. Ушбу салбий ҳолатнинг олдини олиш учун печдан чиқиб кетаётган тутунли газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун икки хил йўл тутилади: 1) ёнилғининг ёниши учун печга бериладиган ҳаво дастлаб иссиқлик алмашгичда (ҳаво иситгичда) тутунли газлар ёрдамида иситилади; 2) корхонанинг технологик эҳтиёжлари учун сув буғи олиш мақсадида қозон-утилизаторлар ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |