Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet67/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Иситиш юзасини топиш. Иссиқлик алмашгичнинг иситиш юзаси F (м2) иссиқлик ўтказишнинг умумий тенгламасидан топилади:
. (8.17)
Бу юза учун қабул қилинган иситкичнинг схемаси қувурларнинг диаметри ва узунлигига кўра жойлаштирилади. Иситиш юзасини жойлаштириш иситкичнинг конструктив ҳисобини ташкил этади.
8.5.2. КОНСТРУКТИВ ҲИСОБЛАШ

Констуктив ҳисоблашнинг мақсади иссиқлик алмашиниш ускунасининг асосий ўлчамларини топишдан иборат. Бунда қуйидагилар аниқланади: ускуна қувурли қисмининг ўлчамлари, қувурларнинг сони, тўрда қувурларнинг жойлашуви, ускунанинг диаметри, унинг баландлиги, патрубкаларнинг диаметри.


Ускуна қувурли қисмининг ўлчамларини аниқлаш. Битта йўлдаги қувурларнинг кўндаланг кесимини топамиз:
, (8.18)
бу ерда G – суюқликнинг сарф, кг/с; ρ – суюқликнинг зичлиги, кг/м3; w – суюқликнинг тезлиги, м/с. Битта йўлдаги қувурларнинг сони:
, (8.19)
du – қувурнинг ички диаметри, м.
Ҳамма йўллардаги қувурларнинг узунлиги:
, (8.20)
бу ерда F – иситкичнинг иситиш юзаси, м2, dҲ – қувурларнинг ҳисоблаш учун қабул қилинган диаметри, м; dҲ – қиймати α1 ва α2 нинг нисбатларига боғлиқ. Агар α1 ≈ α2 бўлса dҲ = 0,5(dn + dT), α1>>α2 бўлса, dҲ=dn, α1<<α2 бўлса dҲ=dT.
Йўллар сони:
, (8.21)
бу ерда – қувурларнинг қабул қилинган узунлиги ( = 1 ÷ 3м).
Тўрда жойлашган қувурларнинг умумий сони:
n = . (8.22)
Қувурларнинг тўрда жойлашуви. Қувурларнинг тўрда уч ҳил усул билан жойлаштирилиши мумкин: тўғри олтибурчакларнинг қирралари бўйлаб; квадратларнинг томонлари бўйлаб; концентрик айланалар бўйлаб. Кўпинча биринчи усулдан фойдаланилади. Бунда тўрдаги қувурларнинг сони қуйидагича аниқланади:
n0 = 3 , (8.23)
- катта олтибурчакнинг битта томонида жойлашган қувурлар сони; б = 2 -1 – катта олтибурчакнинг диагонали бўйлаб жойлашган қувурлар сони.
Қувурлар олтибурчакларнинг қирралари бўйича жойлаштирилганда тўрнинг бир қисми фойдаланилмай қолади. Шу сабабли >8 бўлганда, қўшимча яна m миқдордаги қувурларни жойлаштириш имконияти пайдо бўлади. Бунда умумий қувурларнинг сони кўпаяди:
n = n0 + m . (8.24)
Одатда m = (0,1÷0,18) n.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish